Кундалик
30 июн 2016

Мажбурий меҳнат боис Ўзбекистон рейтинги пастлади

Бугун АҚШ Давлат департаменти ўзининг одам савдосига қарши курашишга доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг рейтингини мавжуд имкониятдан энг паст даражага – Tier 3 гача туширди. 2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон пахта секторида болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйилганига қарамай, давлат ҳар йили ёши катталарни пахта етиштириш ва йиғиб-териб олиш ишларига мажбурий жалб этишда давом этмоқда.

2015 йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнат мониторингини ўтказаётган фуқаролик жамиятининг мустақил фаолларига ҳужумлар сони кескин ошгани қайд этилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова бир неча бор ушланди ва милиция бўлимларида таҳқирли тинтувларга дучор бўлди, Ўктам Пардаев ҳибсга олинди ва сохта айбловлар бўйича суд қилинди, Дмитрий Тихонов уйи ёниб, қамоққа олиниш таҳдиди остида қолганидан сўнг мамлакатдан қочиб кетишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон пахтачилигида мажбурий меҳнат тизими ўзгаришсиз қолмоқда. Давлат жазо қўллаш, жумладан, ишдан бўшатиш ва ижтимоий ёрдамдан маҳрум этиш, талабаларни университетлардан ҳайдаш таҳдиди остида энг камида миллион кишини пахта далаларида ишлашга мажбурламоқда.

Ўзбекистон пахта экспорти бўйича дунёда бешинчи ўринда туради. Хомчўтларга кўра, ҳар йили пахта сотишдан тушадиган юзлаб миллион долларлаб маблағ фақат ҳукумат элитаси манфаатларига хизмат қилади.

Очиқ жамият жамғармаси тадқиқотларига кўра, пахта савдосидан олинган маблағ мамлакат бюджетидан ташқаридаги махсус «Агрофонд»га бориб тушади, унга фақат олий мансабдорларнинг тор бир доирасигина даҳлдордир.

АҚШ Давлат департаменти одам савдоси бўйича вазиятга оид ҳисоботини ҳар йили эълон қилади. Ҳисоботда давлатларнинг эркаклар, аёллар ва болаларнинг меҳнат ва жинсий эксплуатациясини тугатиш учун зарур энг минимал стандартларга жавоб берадиган саъй-ҳаракатларига баҳо берилади.

Ҳар бир давлатнинг саъй-ҳаракатларига уч балли Tier ўлчовида баҳо берилади. Tier 1 га киритилган мамлакатлар меҳнат ва жинсий эксплуатацияга қарши курашишдаги вазият энг яхши давлатлар ҳисобланади. Tier 2 га бу борада етарли саъй-ҳаракатлар кўрсатмаётган, Tier 3 га эса одам савдосига қарши курашишда энг суст мамлакатлар киритилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 май 2016
Тожикистон конституцияги ўзгартиришлар киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилгани айтилади. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ...
24 феврал 2024
Сайлов бу демократиянинг умуртқа поғонаси. Ҳар бир ватандош парда билан ўралган хонага кириб, ўз сиëсий иродасини билдириб иқтидор векторига таъсир ...
28 октябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС: Туз оға, Ўзбекистонда “НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?”  РТ: ...
18 март 2020
Рассом Кирпи
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...