Кундалик
6 июл 2016

Ўзбекистонлик аëл семизликдан қутулиш учун Туркияга келди

30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди.

Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ориқлаш учун Туркиянинг Элозиқ (Elazığ) шаҳридаги шифохонага келишга қарор қилди.

Муниса Ойхўжаеванинг ошқозонида ўтказилган жаррохлик амалиëти (sleeve gastrektomie) яхши натижа берганлигини жаррох Фадил Дўғон (Fadil Dogan) Eltuz.com мухбири билан телефон суҳбатда билдирди.
Суҳбатдошга кўра, амалиëт беш кун олдин ўтказилган ва шу беш кун ичидаа Мунира саккиз кило ташлаган.

Мунисанинг ўзи эса Элозиқда 4 ой олдин хомсемизликдан даволанган ўзбек дугонасидан эшитиб Туркияга келганини айтади.

«Дугонам 4 ой бурун шу ерда амалиëт бўлди. У шундай ориқлаб кетганидан танимай ҳам қолибман. Унга ҳавас қилиб бу ерга келдим. Мана уч йилдирки семизликдан азоб чекаман. Ниҳоят мен ҳам ҳипчагина бўлиб юриш орзусига эришдим», дейди Муниса Eltuz.com мухбири билан суҳбатда.

Муниса келаси олти ой ичида 60 килога озиш режасини билдирди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўтган ой Тошкентда ўтган давра суҳбатида айтилишича, ўзбекистонликлар орасида норационал овқатланиш натижасида ортиқча вазн муаммоси авж олмоқда. Семизлик, айниқса, ўсмирлар орасида тобора кўпаяётгани ташвишлидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 ноябр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси ва Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими 70 яшар Исмоил Оспанов «Элтуз» орқали ўз туркум чиқишларини ...
30 ноябр 2018
1992 йилнинг декабрь ойида Қаҳрамон Хўжақулов яна ўз манбаларидан жиддий маълумот олади. Бу сафар МХХ ходимлари Афғонистондан Ўзбекистонга контейнерда ...
31 июл 2023
Шахрихонсойда уч ўспирин жасади топилди. 30 июл куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсойдан учта ўспирин йигит мурдаси ...
13 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 35-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Иброҳим Ғафуровнинг шахсияти ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...