Асосий мавзулар
1 июл 2020

Ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилишми? Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш жараёнидаги хатарлар

Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий роль ажратилган кластерлар тизимига оид навбатдаги нашри тайёрланди. 

Буюк Британиядаги Ольстер университетининг амалий ижтимоий ва сиёсий фанлар мактаби раҳбари, криминология профессори Кристиан Ласслетт ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми ҳамкорлигида тайёрланган ушбу нашрда кластерлар ортида турган ношаффоф ширкатлар, уларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар, пахта секторининг бу тарзда хусусийлаштирилиши жараёнида юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида сўз боради.  

“Элтуз” сайти мазкур тадқиқотнинг асосий жиҳатлари ҳақида ўз ўқувчиларини хабардор қилишни лозим топди.

Кластерлар ва оффшор компаниялар

Пахта узоқ йиллардан буён Ўзбекистоннинг энг кўп экспорт қилинадиган маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун мамлакат ташқи савдосида энг кўп муҳокамаларга сабаб бўладиган мавзу ҳам пахта экспортига оиддир.

“Улкан пахта хирмонини яратиш учун давлат миллионлаб кишиларни хавфсиз бўлмаган ва антисанитар шароитларда ишлашга мажбур этади”, дейилади тадқиқотнинг кириш қисмида.

Унда таъкидланишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича ҳам мамлакат ичарисида, ҳам ташқарисида ташкил этилаётган кенг кўламли кампаниялар натижасида Шавкат Мирзиёев ҳукумати Ўзбекистон пахта саноатида мажбурий меҳнатга чек қўйиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. 

Мажбурий меҳнатга чек қўйиш стратегиясининг бош ғояси пахта секторини кластерларнинг вертикал интеграцияси тизими воситасида жадал хусусийлаштириш ҳисобланади. 

Хусусий компаниялар бошқарадиган пахта кластерлари пахта хомашёсини ҳам ички, ҳам ташқи бозорда сотиладиган даромадли тўқимачилик маҳсулотларига айлантиришни кўзламоқда. 

“Бироқ пахтачилик тармоғини жадал хусусийлаштириш ва корпоративлаштириш жиддий хатарлар билан кечмоқда. Корпоратив бошқарув ва бозор яхлитлигидаги камчиликлар Ўзбекистон хусусий секторининг юқори доираларида давлат органлари паноҳида ёки кўмагида содир этиладиган иқтисодий жиноятликнинг гуллаб-яшнаши учун серҳосил замин яратмоқда”, дейилади тадқиқотда.

Унда эътироф этилишича, бу ҳолат Ўзбекистонга хорижий инвестиция оқимининг қисқаришига олиб келмоқда ва мамлакатнинг халқаро нуфузига салбий таъсир этмоқда. 

Ушбу ҳисобот кластер тизими, шунингдек, уни бошқариш учун танлаб олинган компанияларнинг яхлитлик тамойилларига қанчалик мос келишини аниқлаш мақсадида бир йил давомида олиб борилган тадқиқотларга асосланган. 

Тадқиқотнинг биринчи босқичида кластер тизимидаги хатарларни аниқлаш учун корпоратив яхлитликни баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилди. Бизнесни масъулиятли бошқаришга амал қилаётган компаниялар яшил байроқ, асосий тамойиллардан чекинганлар зарғалдоқ байроқ, инсофсиз амалиётни қўллашга оид далиллар аниқланган ширкатлар қизил байроқ билан баҳоланди. 

Кластерни баҳолаш жараёнида қизил (41 фоиз) ва зарғалдоқ (49 фоиз) байроқлар улушининг жуда юқори экани маълум бўлди. Бу эса пахта кластерлари тизимида мажбурлаш амалиётлари қўлланиши хатари сезиларли даражада юқори эканидан далолат беради. Деярли барча яшил байроқлар фақат битта бошқарув компанияси – “Indorama Kokand Textile”га тегишли бўлди. 

Тадқиқотда хавотир уйғотадиган бир неча оффшор компанияларнинг номи келтирилган. Улар орасида “Uztexgroup” алоҳида ажралиб туради.

“Uztex group” оилавий конгломерат бўлиб, Ўзбекистондаги бешта кластерни бошқаради ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда энг йирик компания ҳисобланади. Шунингдек, у дастлаб марҳум президент Ислом Каримованинг қизи, ҳозир қамоқда жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримовага боғлиқ бўлган “Invest Finance Bank” хусусий банкини ҳам назорат қилади. “Uztex group” мазкур компаниялар акцияларига Швейцария, Буюк Британия ва Синапурдаги оффшор тармоқлар орқали эгалик қилади”, дейилади тадқиқотда. 

Оффшор компаниялар баъзилари пул ювиш бўйича халқаро можароларга алоқадор ишончли шахслар ва акцияларнинг номинал эгалари томонидан бошқарилиши айтилади.

Тадқиқотда ОАВ хабарлари “Uztex group” назорати Фарҳод Мамажонов қўлида эканидан далолат бериши маълум қилинади. 

“Uztex group” офшор тузилмаси

Фарҳод Мамажоновнинг капитал қўйилмалари Россия суди улардан келадиган даромадлардан уюшган жиноятчиликка кўмак бериш мақсадларида фойдаланилаётганига ишонч ҳосил қилгани ортидан музлатилгани таъкидланади.

Тадқиқотда билдирилишича, Швейцариянинг тўқимачилик компаниялари учун ускуналар етказиб берувчи йирик трансмиллий компанияси – “Uztex Rieter” ва Буюк Британиянинг “Wayrex LLP” масъулияти чекланган ширкати ўртасида мунтазам бўлмаган қатор трансакциялар амалга оширилиши қайд этилган.

Шунинг учун бу трансакциялар борада ваколатли органлар томонидан зудлик билан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиши зарурати мавжудлиги таъкидланади. 

Тадқиқотда “Textile Technologies Group” компанияси орқали олтита кластер, жумладан, унинг шўъба корхонаси бўлмиш “Amudaryotex” ва “Beshariq Tekstil JSC” фаолиятига раҳбарлик қилаётган Мурод Ёқубжоновнинг номи келтирилган. 

Хусусан, Агажан Авенесов ва, миш-мишларга қараганда, унинг ёрдамчиси Воҳид Ортиқов Миракбар Ёқубжонов ва Мурод Ёқубжоновнинг бизнес шериклари ҳисобланиши ҳамда улар биргаликда “Beshariq Tekstil JSC”ни бошқариши билдирилади. 

Гап шундаки, Россияда Агажан Аванесов ўзи раиси ҳамда эгаларидан бири бўлмиш “Старбанк” воситасида йирик молиявий қинғирликларни амалга оширишни назорат қилишда айбланмоқда. Россия ОАВ хабарларига кўра, мана шу қинғирликлар сабаб Аванесов Россия криминал авторитетлари томонидан қидирилмоқда. 

Тадқиқотда Мурод Ёқубжонов “Uzpromstroybank” давлат корхонаси директори, шунингдек, “Grant Thornton Uzbekistan” компанияси шерикларидан бири экани таъкидланади. 

Ҳужжатда ушбу ҳисоботни тайёрлаш чоғида корпоратив ахлоққа риоя этилмаётганига оид қатор аломатлар кўрсатиб ўтилади. 

Булар орасида турли молиявий қинғирликларга оид жиноятларда айбланаётган, тепасида акцияларнинг номинал эгалари турган соядаги оффшор компаниялардан фойдаланилаётгани, кластерларни бошқариш ва уларга эгалик қилишга сиёсий жиҳатдан нуфузли шахслар жалб этилаётгани, илгари жиддий иқтисодий жиноятларда айбланган шахсларнинг раҳбарликка тайинланаётгани, корпоратив ва молиявий шаффофликнинг йўқлиги каби омиллар санаб ўтилган.

Элтуз

Тағин ўқинг
8 ноябр 2021
Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни янгидан лавозимига ўтириш олдидан қасамёд қиларкан, Ўзбекистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш ниятини билдирди. Бироқ ...
7 сентябр 2020
«Элтуз»нинг қадрли ўқувчилари! Агар сизни ёки танишларингизни тўғридан-тўғри касбий мажбуриятларингизга боғлиқ бўлмаган, қўшимча ҳақ тўланмайдиган ишларга мажбур қилишса, бош ...
24 декабр 2023
оссиянинг Санкт Петербург шаҳрида полиция Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғлини ҳибсга олган. Дониёр Мамажонов Ўзбекистонда жуда кўп миқдорда тоавламачилик билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича терговдан яшириниб юрганлиги аниқланган. ...
26 август 2019
Узоқ йиллар давомида режим пахтақўярлари томонидан оғзи кўпириб мақтанилган “тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри бўлгани” мамлакатнинг энг юқори доиралари томонидан ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...