Кундалик
27 июл 2016

Буюк Британия ТИВ: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ташвишли

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сўнгги олти ой давомида ўзгаришсиз қолган, дейилади ҳисоботда.

Маҳкумларга нисбатан ғайриинсоний муносабат, дин ва фикр эркинлиги, шунингдек, катталар мажбурий меҳнати муаммолари ташвишлидир.

Ҳисоботда халқаро ташкилотларнинг мамлакатда коррупция юқори даражада экани, ҳамда Ўзбекистоннинг замонавий қуллар сони бўйича энг кўп бешта давлат қаторига киритилгани юзасидан халқаро ташкилотлар маълумотлари келтирилади.

Ҳисобот муаллифлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича оғир вазият ва хусусан, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг таъқиб этилишларини урғулаб, жумладан бунга мисоллар келтиради.

Мисол учун, Ўктам Пардаев, Инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Жиззахдаги вакилидан ўч олиш мақсадида 2016 йилнинг январида фирибгарлик ва порахўрликда айбланиб судланади. Июн ойида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғанихон Маматхоновнинг қамоқ муддати «жазо муассасалари маъмуриятига бўйсунмаслик» ҳукми билан тағин 3 йилга узайтирилади.

Жорий йилнинг январ ойида эса, ўзбек ҳукумати «Акромийлар» ҳаракати рахбари ва 2005 йилги Андижон қўзғолони ташкилотчиси деб атайдиган Акрам Йўлдошевнинг ўлгани маълум бўлди.

Акрам Йўлдошев сўнгги бир неча йил давомида ўз қариндошлари билан учрашиш ҳуқуқидан маҳрум, ва қамоқда мутлақо изоляцияда қолиб келаётган эди. Қамоқда унинг ўлими ҳақиқий сабаблари ҳам номаълум қолди.

Ҳисоботда, шунингдек, муайян диний ташкилот доирасида деб аталмиш «экстремистик» фаолияти учун 2016 йилнинг майида етти йилга қамалган жиззахлик фермерлар билан боғлиқ Арамайис Авакян иши ҳам таърифланади. Арамайис Авакиан ва у билан бирга судланган тўрт нафар эркаклар тергов давомида қийноқларга тутилгани очиқланади.

Аввалроқ, Британия Ташқи ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларининг бузилишиги оид ишларга алоқадор шахсларнинг Буюкбританияга киритилишини тақиқлаш лозимлиги ҳақида баёнот берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 декабр 2021
2021 йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Cotton Campaign халқаро коалицияcининг ҳуқуқ фаоли Умида ...
10 декабр 2023
“Чангак бўласан чангак, Осмона гариб ангак”. Жавлон Сапаевнинг чангак лазгиси X Factorни онтариб ташади!!! Cалом хонимлар ва жаноблар, яхшилаб ...
18 май 2021
Рассом Кирпи
27 феврал 2016
«Озодлик» радиосининг билдиришича Тошкент шаҳридаги деярли барча банк ходимларига уйма-уй юриб кексалар пенсияларини пластик картага ўтказиш топшириғи берилган. Ҳар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...