Асосий мавзулар
13 январ 2017

Хокимга ëқсанг порталга ишга кирасан

Каримов ўлимидан сўнг кенг урф бўлган Виртиуал қабулхона ортидан, ҳар бир туманда Халқ қабулхоналари ташкил этила бошланди.

Халқ қабулхонасида ишлашга талабгорлардан бирининг Элтузга билдиришича, айни мансабга номзодлар олдин вилоят ҳокими Ш.Ғаниев суҳбатидан ўтиши керак.

Унга кўра, биргина Бешариқ туманидан ҳокимга 19 кишининг объективкаси тақдим қилинган.

Кейин улардан вилоят ҳокими билан суҳбатга уч кишини танланган.

«Уч киши эртаси куни яна вилоят ҳокимлигига суҳбатга бордик. Аммо бизни совуқ хонага киритиб қўйишди. Ўша ерда селектор мажлиси тугашини кутиб тунги 11,30 гача ўтирдик. Аммо ҳоким бизни ўша куни суҳбатга чақирмади. Овора бўлганимиз қолди», дейди Элтуз манбаси.

Унинг сўзларига кўра, ҳоким икки кун аввал умумий йиғилиш ўтказган.

Ўша йиғилишда бу қабулхона шахсан Президент ташаббуси билан очилаётгани, қабулхонанинг ходими Президент аппарати ходими ҳисобланишини айтган.

«Ҳатто ойлик ҳам юқори тўланармиш», – деди бошқа бир манба.

Унинг сўзларига кўра, шунинг учун талабгорлар ҳам кўпаймоқда. Баъзилар “чиқими” бўлса кўтаришини ҳам айтмоқда.

«Номзодлар бу ишни “ёғлиққина” деб ўйлашяпти», – дея сўзларини давом эттирди Eltuz.com билан суҳбатлашган номзодларнинг бири.

Номзодларнинг айтишича, ҳоким билан шахсан суҳбатга уларни ҳокимлик ташкилий ишлар бўлими раҳбари тайёрламоқда.

Ўзбек фаоли Умида Ниёзованинг фикрича:

«Аҳоли шикоятлари учун яна бир бюрократик идоранинг яратилиши мантиқсизликдир. Мирзиёев виртуал қабулхонасига минглаб шикоятларнинг ёғилиши турли идораларнинг одамлар муаммоларини ҳал қилишдан ожизлигини кўрсатди.

Прокуратура, солиқ назорати, суд ва бошқа идоралар одамларга ёрдам бериш учун эмас, шахсий бойлик орттириш учунгина ишлайди. Яна бир шундай тизилманинг яратилиши бюджет устига қўшимча молиявий юк бўлиб қўшилади ва жами давлат аппарати ишини ўзгартирмай туриб етилган муаммоларни ечишга қодир эмас»

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 март 2016
Вазирлар Маҳкамасининг 2 март куни чиқарилган янги қарорига кўра, Мулозим пора олмаслиги, уят гап билан сўкмаслиги ва тижорат билан ...
20 май 2016
Фарғоналик М.исмли аёл 1-синфда ўқийдиган қизчасини мактабга жўнатдию, Халқ таълими вазирлигининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш учун қўлига телефон олди. ...
11 январ 2024
Қирғизистон парламенти кеча, яъни 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни ...
4 октябр 2023
Этномиллатчи авом Хилтон меҳмонхонасидаги ҳайкални уркалтак сазойи қилиб ëтибди. Сабаби: Ҳайкалдаги ўзбек эгилиб турибди экан. Иддао: Ўзбек эгилмасмиш! Бу ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...