Асосий мавзулар
23 январ 2017

Ўчган чироқлар ёки Мирзиёев билан селфи

«Кеча Мирзиёев. Ш.М кетиши билан 3 кундан бери ўчмай турган чироқлар бошлади ўчишни» дея ёзди тўрткўллик шифокор Алимардон Султонов.

Унинг сўзларига кўра баъзан чироқ тушликкача, баъзан то асргача берилади, кейин ўчирилади.

«Асосан газдан кийналяпти халқ» деди у Элтуз мухбирига.

Унинг сўзларини нукуслик фаол Азимбой Отаниёзов ҳам қисман тасдиқлади.

Унинг билдиришича, Мирзиёев келиши билан икки кун Нукусда ҳам чироқ ўчмаган. Бироқ газ босими пастлигича қолган.

Табиий газ босимининг пастлиги ва светнинг ўчиши Қорақалпоғистоннинг нафақат чекка овуллари балки марказий Нукус шаҳри учун ҳам одатий ҳол.

«Соддадил одамлар энди ҳаммаси яхши бўлиб кетади деб ишонишмоқда. Расмий матбуот фақат шу Мирзиёевни мақташ билан овора. Лекин, ҳали ҳеч нарса ўзгармагани кўриниб турибди «, дейди Азимбой ака.

Унинг таъкидлашича, Мирзиёев келишидан Қорақалпоғистоннинг кўримсиз ҳудудларида потёмкин қишлоқларини яратишга уринишлар бўлган. Кўп ҳолларда президент бўёғи қуриб улгурмаган объектларини бориб кўрган.

Элликқалъалик бир ҳайдовчига кўра, президент келиши олдидан қора рангли «Каптива» машиналарига эҳтиёж пайдо бўлган.

«Бир ҳафта бурун 20 тача қора рангдаги «Каптива» машиналари тайёр қилиниб СНБ гаражига келтириб қўйилди. Етмаганларини, менинг билганим, Элликқалъа туманидан одамларнинг шахсий автомобилларини сўраб олишди», дейди Элтузнинг сухбатдоши.

Ижтимоий тармоқда Хўжайли шаҳрида, халқнинг президентни ўраб олишгани тасвирлари пайдо бўлди.

Одамлар президентни ўз телефонларида суратга олишди, Каримовнинг сўнгги даврида буни ҳатто улар тасааввур ҳам қила олишмаган.

Янги президент, туманларни айланиб, ҳокимларни алмаштирар, рахбарлардан одамлар арзини тинглашни талаб этар ва барча вазирларни танқид қиларкан, уйларда чироқлар ҳамон ўчишда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 октябр 2022
Самарқанд шаҳрида яшовчи Сафаров Аминжонни болға ва теша билан уриб ўлдириб мурдасини унинг Спарк автомобилига қўшиб ёқиб юборган жомбойлик ...
24 январ 2019
Марказий банк Наврўз арафасида юз минг сўмлик банкнотларни муомалага киритиши ҳақида билдириб, бундан қулайликлар яратиш, пулларни ташиш харажатларини камайтириш, ...
29 апрел 2016
«Ҳуррият» газетасида Халқаро ёшлар бирдамлик куни муносабати билан эълон қилинган мақолада бугунги кунда дунё ёшлари муаммолар гирдобига ботиб қолгани, ...
19 сентябр 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...