Асосий мавзулар
23 март 2017

Борис Гребеншиков Муҳаммад Бекжонга мактуб йўллади

Россиялик машҳур хонанда Борис Гребеншиков яқинда қамоқдан чиққан журналист, Муҳаммад Бекжонга мактуб йўллади.

Элтуз мухбири билан суҳбатда собиқ сиëсий тутқун Муҳаммад Бекжон машхур қўшиқчи эътиборидан хурсандлигини билдирди.

«Мен очиғи сира кутмагандим мен учун севимли қўшиқчидан бундай мактуб олишни», деди собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон.

21 март куни Amnesty International Amnesty International ташкилоти тарқатган бу хушхабарни унга қизи Ойгул етказган.

«Борис концерт олдидан саундчекни бир зум тўхтатиб, столга ўтирди, Муҳаммад Бекжон билан бирдамлик мактубини ёзди, қисқа бироқ ҳаяжонли қўллаб қувватлаш хатини», дея билдирди бу ҳақда Amnesty Internationalнинг Россия ваколатхонаси директори Сергей Никитин.

Чорак умрини ноҳақ турмада ўтказган ўзбекистонлик журналистнинг қисмати билан кимнинг иши бор?» каби риторик саволни қўяркан, Никитин шундай жавоб беради.

«Бизнинг ишимиз бор. Бу ноҳақликни ўз дарди дея билувчиларнинг иши бор».

У шунингдек, ўзбек журналистининг озод этилгани ҳақидаги қувончли хабарни етказиш учун Борис Гребеньшиков билан учрашганини ёзади.

«Умид қиламиз, у россиялик хонанда ва шоир мактубини олишдан жуда ҳурсанд бўлади. Тағин Борис Гребенщиковдан. Аквариум лидери, афсонавий мусиқачидан. Ўзганинг дардига бефарқ бўлмаган, ноҳақ панжара ортига ташланганлар ҳақини сўраётган инсондан».

Россия рок мусиқаси асосчиларидан бири, «Аквариум» гуруҳи қўшиқчиси, «Сирли ўзбек» дея номланган қўшиғи билан танилган Борис Гребеншиков, бундан бир ярим йил аввал, ноҳақ қамалган журналист Муҳаммад Бекжонни озод қилиш акциясида иштирок қилган, унинг портретини кўтариб тушган фотосини ижтимоий тармоқларда тарқатган эди.

Ўзбекистонликлар унинг “Сирли ўзбек” қўшиғи орқали юксак истеъдод эгаси Борис Гребеншиковни яхши танийдилар.

Сирли ўзбек

Борис Гребеньшиков – Муҳаммад Бекжонга хат йўллаган афсонавий рокер

(Мирза Анвар Ҳамидов таржимаси)

Андишанинг оғир дамлари
келди ва кетди…
Шон-шавкат қўли ëнди ва куллари тарқади
Бу қоришиқ ҳам тўкилиб кетди.

Қувноқ ва шоëн юрганларга етказинг
Зотан сирли ўзбек шу ерда
Чидадик биз узоқ, ҳормайин,
Сирли сўзни унутган мисол.

Кўкка кўтарилмоқ жуда ҳам қийин.
Гарчи дарча маълум,
қаншарда девор….

Дудмаллик даври ҳам топди интиҳо.
Қонли кўйлагимиз олди аланга.
Зулмнинг бўғзига босиб биз, Борҳо!
Эрк қушин учирдик кўкка, баландга!

Замона зўрники, эҳ, бу замонлар!
Айтинг ўша дажжол, чўтир дарғага:
Сирли ўзбек келган аллақачонлар,
Эрк қуши чанг солди каззоб қарғага.

18 йил қамоқда бўлган журналист Муҳаммад Бекжон 63 ёшида қамоқ муддатини ортиғи билан ўтаб 22 феврал куни озодликка чиққан эди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
19 март 2018
Президент келиши олдидан йўлни тозалашга олиб чиқилган самарқандлик ўқитувчи, 23 ёшли Диана Еникеева 14 март куни «КамАЗ» машинаси тагида ...
3 ноябр 2023
Чарх авзойи бу дам аввалгиларға ўхшамас, Котибу давру рақам аввалгиларға ўхшамас, Энди инсон қадри ҳам аввалгиларға ўхшамас, Кўнглум ичра ...
22 октябр 2020
Пайшанба куни Қашқадарё вилоятида Enter Engineering компаниясининг ғалаён кўтарган ходимлари билан суҳбатлашган Ғузор тумани ҳокими Беҳзод Суюнов катта концерт ...
8 июн 2021
Рассом Элсевар
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...