Асосий мавзулар
24 апрел 2017

Хонанда Наргиз Бойхонова вафот этди

«Ялла» гуруҳининг собиқ солисти бўлган Наргиз Байхонова 24 апрел куни Тошкентнинг Чиғатой қабристонига дафн этилди.

Cаид Зокиров
Наргиз Бойхонованинг ўғли

70-80 йиллар ўзбек эстрадаси юлдузларидан бири бўлган Наргиз Бойхонова 23 апрел куни 68 ёшида ёшида вафот этди.

У «Ялла» гуруҳи таркибида 1983 йилгача қўшиқлар куйлаган. У таниқли хонанда Фарруҳ Зокировнинг собиқ рафиқаси бўлган.

Наргиз Бойхонова қўшиқларининг мухлислари унинг ижросидаги «Сен булмасанг ёнимда», «Сияй, Ташкент, звезда Востока» қўшиқларини хануз севиб тинглашади.

Унинг отаси фамилиясини олган Саид Зокиров деган ягона ўғли Москвада тижорат билан шуғулланади.

Саид Зокиров ўтган йили қиз фаразнд кўриб Наргиз Бойхоновани бувилик рутбасига кўтарган эди.

Элтуз таҳририяти марҳуманинг мухлислари, дўстлари ва қариндошларига ўз таъзиясини билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 феврал 2017
Президентнинг 15 февралдаги фармонига кўра, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилиб, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ...
4 май 2022
Ҳожимурод ўз қаҳрамонликлари билан донг чиқарган, бирор ёққа борганида туғ кўтарган, атрофида от ўйнатиб, уни кузатиб борувчи ўнлаб муридсиз ...
29 май 2017
Ўзбекистоннинг кенгайиб бораётган яхна ичимликлар бозори, ўнлаб ўзаро рақобатдош ширкатларнинг тобора шиддатли жанг майдонига айланмоқда. Айни жараёнда «Smile Lux» ...
5 май 2016
Туркияда ўзбекистонлик эр-хотин туркиялик таниқли яҳудий тадбиркор Жак Карако ва унинг рафиқаси Жоржия Каракони ўлдирганликда айбланиб, 2014 йили ҳибсга ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...