Истанбулда яшайдиган Шаҳноза ўз укасини пичоқлади
Икки йилдан бери Истанбулда яшаб келган Ўзбекистон ватандоши Шаҳноза. К ўзи билан бир уйда истиқомат қиладиган укаси 24 яшар Саиджамол Ражабовни пичоқлаб қочиб кетди.
Турк матбуотининг маълум қилишича, Шаҳноза.К билан укаси ўртасида иш топиш масаласида бошланган жанжал пичоқлашув билан якунланган.
Жиддий жароҳат олган Саиджамол Ражабов Истанбулдаги касалхонада қолмоқда. Полиция унинг опасини қидирмоқда.
Hurriet газетаси мухбири Четин Ойдиннинг ўрганишига кўра, Истанбулдаги ижара уйда Шаҳноза икки йилдан бери дўсти билан яшаб келган ва 8 ой олдин укаси Тошкентдан келиб улар билан бирга яшай бошлаган.
Ражабовни яқиндан таниган ўзбекистонликнинг Элтуз мухбирига айтишича, Шаҳноз ўз укасининг қорнига ошхона пичоғини тиққан:
“Саккиз ойдан бери Саиджамол Ражабов билан опаси Шаҳноз ўртасида кунора жанжал бўлган. Шаҳноза укасига «иш топмадинг, паразитсан», деб маъломат қилган. Жанжалу маломат жонига теккан Саиджамол опасига қўл кўтарган. Опаси эса ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, Саиджамолнинг қорни ва бўйнига санчган. Қонига булғанган укани чалажан ҳолда қолдирган Шаҳноз, уйдан чиқиб кетган», дейди суҳбатдош.
Истанбулда истиқомат қиладиган ўзбек ватандошларининг аниқ сони маълум эмас.
Туркиядаги ўзбеклар исломий экстремизм, терроризм, фоҳишабозлик ва маиший қотиллик қилган шахслар сифатида Туркия матбуотида юз кўрсатишади.
Eltuz.com