Ўзбекистон биринчи президентининг ҳайкали йиқитилди
Ангрен шаҳрида Ўзбекистоннинг шўролар даврида илк президенти бўлган Йўлдош Оҳунбобоевга ўрнатилган ҳайкал бузиб ташланди.
Бу ҳақда 29 май куни Asiaterra.info нашри хабар берди.
Йўлдош Оҳунбобоев Ўзбекистон ССРнинг илк президенти бўлароқ, уни 18 йил бошқарган.
Совет манбаларида, унинг 1885 йил Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида камбағал деҳқон оиласида туғилгани, бойга батрак бўлиб чоракорлик қилгани айтилади.
1916-17 йиллардаги қўзғолонлар ва фуқаролар урушида Охунбобоев Қизил большевиклар томонида туриб қатнашган.
1925 йилнинг февралида, Ўзбекистон ССР Компартияси таъсис қурултойида Марказқўм ҳайъатига сайланган.
1938 йилдан то 1943 йил, ўлимига қадар Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси (президенти) бўлган.
Бундан бир неча ўн йил аввал Ангрен шаҳридаги Охунбобоев номидаги истироҳат боғига ўрнатилган ҳайкал муаллифи Абдумўмин Бойматовдир.
Бугун шаҳардаги Оҳунбобоев номидаги истироҳат боғидан асар ҳам йўқ.
Биринчи Президент ҳайкали ўрнида эса фақат унинг шаҳсупаси қолган.
Eltuz.com