Асосий мавзулар
25 сентябр 2017

Жаҳон банкига босимлар боис мажбурий теримчилар пахтадан қайтарилди

Мирзиёевнинг талабалар, ўқитувчилар ва медикларни пахта далаларидан қайтариш қарори, таъкидлаш жоиз, Жаҳон банки президенти босими остида амалга ошди.

2015 йили “Элтуз” нашри Жаҳон банки лойиҳасини ҳажв қилган эди

Бироқ банкнинг ўзи Ўзбекистон аграр соҳасига кредит ажратгани муносабати билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг босимлари остида қолган, бу йилги пахта мавсумида ўзбек фаоллари Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши талабномага имзо йиғишга киришган эдилар.

2017 йилнинг 20 сентябрида Нью Йоркда ўтган Бош Ассамблея йиғилишида президент Жим Ен Ким Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан сўнг Жаҳон банки гуруҳи қуйидаги баёнотни эълон қилди:

Президент Ким муттасил болалар меҳнатининг йўқ қилинишидаги прогрессни эътироф этди, бироқ шунингдек, катталар мажбурий меҳнатига ҳам чек қўйилишига қаратилган ҳаракатлар ҳам шундай кучли ва тезкор натижалар бериши лозим дея таъкидлади. Президент Мирзиёев мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклини йўқ қилишга аҳд қилганини, ҳамда президент сифатида Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчиларининг бутун Ўзбекистон бўйлаб эълон қилинмайдиган ва ҳамрохларсиз ташрифларига кафолат беришини билдирди”, дейилади Жаҳон банки пресс релизида.

Жаҳон банки мажбурий меҳнат муаммосини кўтармаслиги мумкин эмас эди, чунки унинг ўзи ҳуқуқ ҳимоячилари босими остида қолган эди. Шу йилнинг июнида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Германия форуми (UGF) ва Хьюман Райтс Вотч (HRW) “Биз пахта теришдан бош торта олмаймиз” номли ҳисоботини эълон қилди, унда банк сармоялаётган лойиҳалардаги болалар ва мажбурий меҳнат ҳақида айтилган эди.

Видео: Мажбурий меҳнатга қарши Жаҳон банки офиси олдида ўтган акция, Вашингтон, 9 март 2016

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 апрел 2019
Бугун хоҳ смартфон, компьютер ёки планшет бўлсин, уларнинг энг мукаммали ва ишончлиси саналган Apple соҳиблари 40 йил муқаддам унга ...
19 октябр 2015
Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, ...
21 декабр 2018
Ўзбек маданияти, санъати ва адабиётининг таназзулини бошдан кечиряпмиз. Кенг тафаккурли, истеъдодли ижодкорлар ё ватанни тарк этишди, ё қамоққа олинди, ...
6 март 2017
Алексей Навальнийнинг маълумотларига кўра, Дмитрий Медведевга алоқадор жамғармалар ҳисобига “камида 70 миллиард рус рубли ҳажмидаги маблағ ва мулк ўтказилган”. ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...