Document UZ
1 октябр 2015

Хоразмлик милиционерлар Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларни таҳқирли тарзда тинтув қилишди

29 сентябр куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар Хоразм вилоят Хазорасп ТИИБ милиционерлари томонидан ушланган ва кўп соат давомида узлуксиз тергов қилиниб, таҳқирли тарзда тинтув қилинишган. Уларни ушлаш сабаби ўқувчилар, талабалар ва вилоятнинг турли муассасалари ходимларини пахта теримига мажбурланаётгани ҳақида йиққан ахборотлари бўлган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларини гўёки ҳавфли жиноятчилар мисоли ҳибсга олишган, уларга қарши куч ишлатишган, қўлларини қайиришган, гарчи бу икки заиф аёл уларга ҳеч бир қаршилик кўрсатмаган. Малохат ва Еленани Хазорасп туман ИИБ келтиришган, уларни алоҳида хоналарга жойлаштириб яланғоч қилиб ечинтириб тинтув қилишган.

Милиционерлар аёлларнинг ички аъзоларини текшириш, у ерга гўё флешкарта яширилган деган гумон билан гинеколог чақиришган. Малохат Эшонқулова гинекологдан уларни ҳеч бўлмаса маҳаллий поликлиникага олиб боришларини, текширув тозароқ жойда ўтказилишини илтимос қилган. Гинеколог унинг талабини рад қилган ва ўзи билан олиб келган гинекологик асбоблари билан тўғри столнинг устида текширув ўтказган.

Бошқа хонада бўлган Елена Урлаева эса қуйидагиларни билдиради:
“Мени ҳам аввалига қип-яланғоч қилиб ечинтиришди, кейин гинекологик прибор билан флешкани қидиришди, кейин қўлларига қўлқоп кийиб қидириб кўришди. Менинг қон босимим ошиб кетди, кейин тез ёрдам чақиришди, қандайдир укол қилишди. Қандайлигини билмайман, бироқ милиционерлар шифокорларга каламуш дори уришни маслаҳат беришди. Уколдан кейин сал ўзимга келдим. Мен флешка учун қайғурдим, бизда ҳамма далиллар бор эдии, бироқ менинг ҳамма нарсамни йўқ қилишди..”.

Елена Урлаева ва Малохат Эшонқулова 14-соатлик ҳибсдан сўнг озод этилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари суҳбатлашишга муваффақ бўлган маҳаллий фуқароларнинг сўзларига кўра, фуқароларни пахтага мажбурланиши Хазорасп тумани ҳокими Ўктам Қурбонов буйруғига кўра амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда ҳокимият тўла марказлашгани эътиборга олинса, ҳоким Ўктам Қурбонов одамларни пахта теримига мажбурлар, аниқроғи жиноят содир этаркан, Тошкентнинг буйруғини бажаради.
Ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан йиғилган ахборотлар ушбу сайтда эълон қилинади.

www.eltuz.com

Тағин ўқинг
28 октябр 2016
Рассом Элсевар Eltuz.сomга жўнатган навбатдаги карикатурасида сўконғичлиги ва муштумзўрлиги элга достон бўлган Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими Асрор Жўраевни ...
2 сентябр 2022
Бундан 31 йил олдин Ўзбекистоннинг оз сонли интелегенцияси мустақиллик тарафдори эди. Аксар авом эса, қачон ароқ яна арзон бўлар, ...
9 феврал 2021
Бир одам охирги дарахтнинг устига чиқиб, ўзи ўтирган дарахтни арралаяпти. Йўлда кетаётган сайёҳ унга қараб савол беради: – Илгари ...
6 январ 2023
Бир вақтлар жуда шиддатли бўлган дарёнинг қуйи қисми бўйлаб саёҳат қилар экан, муайян экологик ҳалокатнинг олдини олиш қанчалик мушкул ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...