Тоштурмада қолаëтган ëзувчи 159 да айбланди
28 сентябр куни ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, ёзувчи Нурилло Отахоновга 11 май куни сиртдан жиноят кодексининг 159-моддаси (Конституцион тузумга тажовуз) бўйича жиноят иши очилганини билдирди.
Тошхўжаевдан иқтибос келтириб, Газета.уз нашрининг ёзишича, ёзувчига 159 модданинг 1 қисми, 244-1 модданинг 3 қисми, «г» банди юзасидан тергов амалиёти ўтказилган, шунингдек сиртдан қамоққа олиш чораси белгиланган ва қидирув эълон қилинган.
Брифингда шунингдек Тошхўжаев, ҳозирча суриштирув давом этаётгани, керак бўлса қўшимча экспертиза тайинланишини. Агар судланувчининг айби тасдиқланмаса ёки унинг ҳаракати амнистия актига тушадиган бўлса қонунга кўра қарор қабул қилинишини айтган.
Айблов ўз тасдиғини топадиган бўлса, Нурилло Отахонов 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкин.
27 сентябр куни Туркиядан Тошкентга келган 63 яшар ёзувчи қўлига кишан солиниб, транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган эди, орадан кўп ўтмай у Тоштурмага ўтказилди.
Нурилла Отахонов Тошкентга қайтиш арафасида «Элтуз» нашрига берган интервьюсида президент Мирзиёевнинг ваъдаларидан руҳланиб қайтишга чоғланганини билдирганди.
«Элтуз» нашри вазиятни кузатишда давом этмоқда.
Eltuz.com