Document UZ
5 март 2018

Муҳаммад Бекжон судланувчи журналистнинг онасига далда берди

Бобомурод Абдуллаевнинг суди бўйича “Элтуз” нашри олган сўнгги маълумотга кўра, собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамалган ҳамкасбининг оиласига далда бериш ва судда қатнашиш учун Хоразмдан келган. Бироқ суд 7 мартга қолдирилган

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 март куни журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровнинг суди бўлиши кутилаётган эди.

Тошкентдаги фаоллар, хорижий дипломатик корпус вакиллари, Абдуллаев, Насриддинов, Салоев ва Аллоёровнинг яқинларидан иборат 50 тача одам 5 март куни эрталабдан суд биносига келишган эди.

3 март куни Бобомурод Абдуллаев ўзи билан учрашган адвокат Сергей Майоровга терговда содир этилган қийноқ тафсилотларини гапириб берган эди.

Унинг адвокатга билдиришича, бир метр узунликдаги пластик қувур ва компьютер шнури билан елкасига, чап қўлига ва оёғига урилган.

Олти сутка давомида ухлашга имкон берилмаган, 3 кун давомида Бобомурод бир кишилик камерада қип яланғоч ҳолда сақланган.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг амалдаги ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга ва яқинда МХХ раиси этиб тайинланган Ихтиёр Абдуллаевга қарши кўрсатма беришга мажбурланган.

Бобомуроднинг таъкидлашича, бу кўрсатмалар қийноқ остида берилган ва ҳақиқатни акс эттирмайди. Аслида у бу икки мулозим билан ҳаёти давомида умуман учрашмаган.

«Суҳбатнинг видеога олинаётганини тушунганим учун Бобомуродга жавобларни қоғозга ёзиб бериши мумкинлигини айтдим. У қалам билан жавобларни ёзиб турди. Кейин қоғозларни майда қилиб йиртиб ташлаётганимда тезкор ходим кириб, қоғоз қиймаларини тўплаб, ўзи билан олиб кетди», деди Сергей Майоров.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган.

Орадан уч кун ўтиб, унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

“Элтуз” нашри Абдуллаевнинг суди билан боғлиқ жараённи кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 сентябр 2016
Ўзбекистондаги айрим маҳаллий интернет нашрлари, жумладан, “Кун.ўз” сайти мамлакат Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабарини чоп этди. Бу хабарда ...
16 июн 2017
Мардикорлар касаба уюшмасини ташкил қилишга уринган фаол Нураддин Жуманиёзовнинг 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида қамоқхонада вафот қилгани ...
28 июн 2017
Ўзбекистонда қўшиқчиларга расмий рухсатсиз YouТubeга клип жойлаштириш 1 июлдан тақиқланади. Лицензия битимларига оид янги ўзгаришларга асосан, бундай рухсат “Ўзбекконцерт” ...
7 ноябр 2016
Вазирлар махкамасининг 7 октябр қарорига асосан Тошкентда кўплаб уй эгалари ва ижарада турувчилар текширилаётгани билдирилмоқда. Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги ...
Блоглар
5 август 2020
Мирзиёев бошқарувида ташқи сиёсат бир томондан Россия ва унинг геосиёсати билан боғлиқ муносабатлар миллий манфаатлар ...
4 август 2020
Ўзбекистонда турли матнларда, контекстларда, ҳатто расмий ҳужжатларда кўп ишлатиладиган “буюк аждод” тушунчасидан воз кечиш керак, ...
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...