Document UZ
5 сентябр 2018

Стокгольм суди: “Дадо” қўшиқчиси Гулнора Каримованинг расмий эри бўлган

Telia ширкатининг собиқ раҳбарлари устидан Стокгольмда давом этган судда Тошкентдаги “Dado” гуруҳи қўшиқчиси бўлган Рустам Мадумаров Гулнора Каримованинг расмий эри бўлгани очиқланди.

Шунингдек, суд терговининг таъкидича, бу ҳужжатларда “G хоним” ёки Каримовнинг “G қизи”, яъни Гулнора Каримованинг Швейцария банкида сақланган қутиларидан чиққан ҳужжатлар экранда намойиш қилинди.

Унда Каримова бойликларининг невара Ислом Каримовга мерос қолдирилиши ҳақидаги маълумотлар акс этган.

Судда, шунингдек, Telia ширкатининг Гулнора Каримова қўлига ўтаётганини англатган Ўзбекистондан келган хатлар ўқиб эшиттирилди.

Хатларда “хоним”нинг телекоммуникация ширкати вакили бўлиши Ўзбекистонда жуда муҳимлиги уқтирилган, гарчи у Ўзбекистондаги мобил тармоғи монополисти бўлароқ, Teliaнинг рақобатчиси бўлган.

Ширкатнинг собиқ бош директори Ларс Нуберг бу таклифларни кескин рад этиши керак эди, деди прокурор Гуннар Сетлер. Ҳар учала судланувчи бу айбловларни рад этди.

Судда қатнашган адвокатлардан бири мобил ширкатига давлат лицензия олишда кўмаклашгани айтиладиган бугунги Бош вазир Абдулла Ариповнинг судга чақирилишини талаб қилган.

Стокгольм суди 5 сентябрь куни давом этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 ноябр 2016
Бугунги кунда Ўзбекистонда на президентликка номзодлар, на уларни қўллаётган партияларнинг ҳукуматга ёки бир-бирига сиёсий мухолиф эмаслигини кузатиш мумкин. Президент ...
26 декабр 2015
ЎзРесЖКнинг фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан айблов эълон қилинган Руҳиё Баитова Амнистия Қарорига асосан авф этилди ва озодликка чиқарилди! ...
5 октябр 2018
Россия телеканалига берилган интервью мазмуни USM Holdings асосчиси, Россиянинг энг бой ўнталигига кирувчи Алишер Усмонов Россия каналининг «Действующие лица» ...
13 май 2016
Андижон воқеаларидан 11 йил ўтиб, Америка Қўшма штатлари, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини жавобгарликка тортиш талабларини ...
Блоглар
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...
15 май 2019
Бир пайтлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга кираётганимда, ҳозирги пайтда Фейсбукда ҳам ...
13 май 2019
Негадир кейинги пайтларда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳақида гап кетганида беихтиёр ёдимга Буюк Британия бош ...