Асосий мавзулар
24 апрел 2023

Вояга етмаган қизнинг сазойи қилиниши юзасидан жиноий иш очилди

Жорий йилнинг 13 парел куни юз берган Элтузда ёритилган холат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Элтузнинг телеграм каналида Мадина Исмоилова исмли фаол саҳифасидан олинган видео эълон қилинган эди. Унда каттароқ ёшдаги мактаб ўқувчиси кичикроқ ўқувчи қизни бошқа қизлар кўзи ўнгида уриб сазойи қилаётгани ва тиз чўкиб кечирим сўрашга мажбур қилгани акс этган.

Жорий йилнинг 13 апрель куни тахминан соат 12.30 ларда вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани Ички ишлар Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади ички ишлар идораси расмий муносабатида.

Мадина Исмоилова холат Тошкент шаҳридаги 331 мактабда содир бўлгани, унга видеони ота оналар ташлаб берганини билдирган. «Афсуски, директор ва вояга етмаганлар билан ишлайдиган инспекторларнинг ёрдами иш бермаганидан кейин ота-оналар менга ушбу видеоларни ташлаб беришди!  Ким бу нарсага чора кўради? Қачон ота-оналар боласи учун хавотир олмайди? Жамоатчилик мазкур воқеаларга чора кўришларини сўрашмоқда» дея ёзган эди. 

@eltuz

Тағин ўқинг
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
22 декабр 2020
Жорий йилнинг 15 декабрида 35 ёшли З.Б. уч ўғлини ва ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри экология бўлими ходимлари томонидан ...
9 феврал 2021
Гулнора Каримова “ишлаб топган” пулларини Ўзбекистонда сақламади. Улар Франция, Буюк Британия, Латвия, Мальта, Люксембург, Бельгия, Германия, Испания, Нидерландия ва ...
27 апрел 2022
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 25 апрел куни Лазги халқаро рақс фестивали бошланди. Дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатларидан келаётган меҳмонлар ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...