Водийлик қиз жинсий зўрланиб, таҳқирланди
Қиз боланинг сазойи қилиниб, жинсий зўрлангани акс этган видео 27 ноябрь куни «Элтуз»га келди.
Видеода аввалига бу қизни бошқа аëллар (видеода уч аёл кўринган) «Тилхат ёзиб бергансан», дея ерга ётқизиб, сочидан ушлаб калтаклайди. Калтакланаётган қиз «Ёзмаганман. Сочимни қўйиб юбор!» дейди.
«Барибир гапирасан, ўлдираман сени!» дейди уни қийнаётган аёл.
Кейин йигитлар пайдо бўлади. Уларнинг бири калтакланган қизнинг қўлини қайириб ушлаб туради, бошқа бири уни уят сўзлар билан сўкиб, шимини еча бошлайди.
Андижон ёки Ўш шевасида гапирган йигитлар қизни зўрлайди.
Қиз «Сизларнинг ҳам опа-сингилларингиз бордир ахир, худойим!» деб зорланади. «Худони қўшма, Худодан қўрқмай шу ишни қиляпсан-у! Мажбурсан, қимасангам иложи йўқ!» дейди уни жинсий зўрлаётган эркак.
Ерга юз тубан қилиниб зўрланаётган аёл йигитларнинг бирига Фарҳод, бошқасига Равшан деб мурожаат қилганини эшитиш мумкин.
Видеони «Элтуз»га жўнатганлар иддаосича, «самосуд» воқеаси Андижонда бўлган.
«Самосуд»ни кимлар қилгани ва аниқ қаерда бўлгани ҳақида ҳозирча «Элтуз»да маълумот йўқ. Агар сиз бу видеодагиларни танисангиз «Элтуз»га хабар қилинг.
Ўзбекистонда «самосуд» қилганлар қонун олдида жазоланади.
Eltuz.com