Асосий мавзулар
28 январ 2019

Ҳокимлик Янгиобод турбазаси «давлат ва жамият эҳтиёжлари» учун олинаётанини билдирди

26 январь куни Янгиобод турбазаси раҳбари Али Тўхтаевга Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 23 январда чиқарган 42-қарор асосида Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов унинг ер майдони ва объектларини «давлат ва жамоат фойдасига» олиш ҳақида имзолаган қарор берилди.

Ҳокимнинг қарорида нима учун турбазанинг тортиб олинаётгани, давлат ва жамиятга бундай зарурат қаердан пайдо бўлгани ҳақида ҳеч қандай тафсилот йўқ. 

28 январь куни Али Тўхтаевнинг «Элтуз» билан телефонда боғланган хотини Анна Тўхтаева мулклари тортиб олиниши билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун адвокат ёллангани, бу ҳақда прокуратурага ёзишганини билдирди. 

Қарор чиқишидан бир кун олдин, 25 январь куни Тўхтаева Ангрен шаҳри ҳокими ўринбосари миллий гвардиянинг уч нафар зобити билан бирга базага кириб келишгани, ҳеч кимни у ердан чиқармаслик ва киритмасликка буйруқ беришгани ҳақида «Элтуз»га билдирган эди.

Шу куни Тўхтаева база ҳудудида дам олаётган хорижий сайёҳлар билан ҳарбийлар ўртасида ҳам зиддият келиб чиққани ҳақида «Элтуз»га маълум қилган ва бу ҳодисани рейдерлик ҳужуми дея баҳолаганди. 

Сайёҳлик базасини сақлаб қолиш учун кураш

28 январь куни телеграм, инстаграм ва фейсбукдаги гуруҳларда  Янгиобод сайёҳлик базасини сақлаб қолиш учун фаол ҳаракат ҳам бошланди. 

Чанғи спорти билан шуғулланувчи бир гуруҳ шахслар телеграмдаги саҳифасига қўйган видеоларида агар турбаза тортиб олинадиган бўлса, улар учун машқ қилиш, шунингдек, келгусида халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш учун имкон қолмаслигини билдиришди.    

Шунингдек, турбазани сақлаб қолиш тарафдорлари Президент виртуал қабулхонасига хат йўллашди ва петиция ҳам ташкил қилишди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 август 2019
«Бир томондан, диндорларни таъқиб қилиш айни чўққисига чиққан пайт, бошқа томондан, ота-онасини қарийб бир йилдан бери кўрмаганлиги… Ахийри, у ...
27 апрел 2017
Президент Мирзиёевнинг табиий газни сотишни хусусий операторларга ўтказишга оид ҳужжатни имзолаши ортидан, ўзбек матбуотида бу қарорни олқишловчи материаллар пайдо ...
15 октябр 2022
Куни кеча Учкўприк туманидаги 80 нафарга яқин фермер аввал прокуратурага, сўнг туман ҳокимлигига чақиртирилиб, ерни топшириш ҳақида мажбуран ариза ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...