UzPoster
14 апрел 2018

Россия Америка товарларига санкция эълон қилади

Россия Давлат думаси 13 апрель куни АҚШнинг навбатдаги санкцияларига жавоб лойиҳасини тайёрлади. Interfax хабарига кўра, қонун лойиҳасида АҚШ ширкатларини Россиядаги хусусийлаштиришдан четлатиш ҳам кўзланган ва Россия Америка товарларини эгаларининг рухсатисиз ишлаб чиқариши мумкин.

Янги қонун лойиҳасига кўра, АҚШ ва унга ҳамкор давлатларнинг маҳсулот ва хизматларини Россияга импорт қилиш тақиқланади, иқтисодий алоқаларни чеклаш кўзланади.

Янги қонун АҚШда ишлаб чиқарилган дастурлар, дори-дармон, тамаки ҳамда спиртли ичимликлар импортини чеклашни кўзлайди.

Россия, шунингдек, ракета ва самолётсозлик соҳаларида АҚШ билан ҳамкорлик қилишни тўхтатади.

АҚШнинг 6 апрель куни Россия ширкатларига қарши санкциялари оқибатида россиялик элликка яқин бадавлат олигарх 12 миллиард доллар йўқотишган эди.

АҚШ Молия вазирлиги янги санкцияларни Кремлнинг “дунё бўйлаб зарарли фаолиятига” қарши жорий қилганини билдирган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 апрел 2023
Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди. 30 йил кечиккан бўлса ҳам олқишга лойиқ иш.  ...
1 июл 2022
Қуллик зеҳнияти нима дегани, биласизми? Биргина қорни учун ажнабийга тобе бўлган халқда қуллик зеҳнияти бор. Мисол учун, «Мустақиллик бизга ...
8 январ 2017
“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди», дея ёзди ...
13 декабр 2021
Тармоқда маҳаллий ҳокимнинг буғдой режасини бажармаган ҳудуд раҳбарларини сўкаëтгани ёзилган аудиоси тарқалди. «Элтуз» бу аудиодаги сўконғич мулозим Хоразм вилояти ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...