Кундалик
17 декабр 2019

Тошкентлик блогерни фейсбукда изоҳ қолдиргани учун ўғирлашди ва уришди

10 декабрь куни тошкентлик 35 ёшли Амир Шарифуллин икки номаълум шахс томонидан машинада ўғирлаб кетилган ва қандайдир қўриқланадиган жойга олиб борилган. Бу ерда уни  фейcбукда қолдирган матнлари ва шарҳлари учун камера олдида “узр” сўрашга мажбурлашган, кейин аллақайси буюртмачи амри билан калтаклашган. Улар буюртмачининг кимлигини очиқлашмаган, айни калтаклаш саҳнасини ҳам тасвирга олишган.

“Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бўйсунмайдиган журналистлар ва блогерларни «шессекунд» ичида таксига ўтирғизиши, уни гей билан қучоқлашган ҳолда суратга олиб таҳқирлаши ёки ҳатто чўкиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги таҳдидларини ҳамма эслайди, – дейди Амир. – Буларнинг ҳаммаси шунчаки гаплар эмас эди, чунки мени ўзларини эсгебешниклар  (Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари – таҳр) деб таништирган одамлар олиб кетишди. Кейин эса тахминан Ортиқхўжаев ваъда қилган воқеа содир бўлди».

9 декабрь куни Бишкекдан келдим ва 10-куни эрталаб ишга бордим. Тахминан 9-9:30 да подъезддан чиқдим. Подъезд рўпарасида қора “Спарк” турар эди, ёни билан тургани учун мен унинг рақамларни кўролмадим. У ердан қора рангли кийим кийган икки киши чиқди ва улар Давлат хавфсизлик хизматидан эканликларини айтишди ва мен Интернетда нималар ёзганим ҳақида гаплашиш учун улар билан бирга боришим кераклигини айтишди. Улар ҳеч қандай гувоҳнома кўрсатишмади, қочиб кетмаслигим билан қўрқитишди. Мен машинага ўтирдим, улар дарҳол қўлларимни боғлашди, бошимдан қоп кийгизиб, орқа ўриндиққа ўтқазишди ва биз жўнадик.

Амир Шарифуллин

Анча юрдик. Йўлда улар мендан қаерда ўтирганим, нима учун қамалганим ҳақида сўрашни бошлашди. Мен 276-модда (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни маркетинг мақсадисиз ноқонуний тайёрлаш, эгаллаб олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича учта айблов, банг чеккани учун икки марта 9 ойдан (2009 ва 2016 йилларда) қамоққа олишгани ва бир марта жаримага тортишгани ҳақида айтдим.

Кейин машина секинлади ва қандайдир ёпиқ ҳудудга кирдик. Кириш жойида улар камида яна икки киши билан суҳбатлашишди. Бу эҳтимол дала ҳовли эди. Ёки бирон бир муассаса ҳам бўлиши мумкин. Биз кирган жойимиздан пиёдалаб кетдик. Тўғрига қараб 50 қадамча юрдим. Қаердадир тупроқ, қаердадир қум, қаердадир шағал тош.  Шунинг учун, чамамда, бу қандайдир бир муассаса эди. Чунки бундай катта ҳудудни хусусий шахсларга камдан кам беришади. Мени бир қаватли бостирмага ўхшаш, шлакоблокдан қурилган икки хонали бинога олиб киришди. У ерда на стол, на стул – ҳеч нарса йўқ эди. Улар қаердадир кўриб қолсам танимаслигим учун аллақачон ниқоб кийиб олишган, фақат кўзлари  очиқ қолган эди.

Улар Интернетда нималар ёзганимни сўрай бошлашди. Мен жуда кўп турли нарсаларни ёзганимни айтдим. “Ким ҳақида ёзгансан?” Мен нима ҳақида гап бораётганига аниқлик киритишларини сўрадим. Улар: “Нима, сен жуда ақллимисан?” Мен: “Мана менинг телефоним, очиқ, Фейсбукдаги ҳар бир постга мен жавоб бераман”. Улар бироз тарбиявий иш олиб борган бўлишди, кейин яна кимга нима ёзганимни сўрай бошлашди. Бири эса мен кечирим сўрашим кераклигини айтади. “Кимдан кечирим сўрайман?” дедим. У гапирмоқчи эди, иккинчиси уни енгил туртиб қўйди: “Гапирма”.

Кейин улар телефон «камераси» олдида ечинишим ва Интернетда ёзган барча гапларим учун кечирим сўрашим кераклигини айтирди. Улар яланғоч ҳолда бутунлай ечинишга мени мажбурлашди. Одатдаги, Тоштурмада мунтазам равишда рўйхатдан ўтиш чоғидаги каби. Шмон пайтида “Вокзал”га олиб келинганда, 50 га яқин эркакдан иборат оломон яланғоч ҳолда ўтиришарди. Мен учун бу “Тоштурмани унутмаслик”лигим учун қўшимча қўнғироқ эди.

Амира Шарифуллиннинг яқинда тармоқда қолдирган изоҳларидан

«Кечирим»ни оддий телефонга ёзиб олишди. Матн энг умумий сўзлардан иборат эди, ҳеч кимнинг аниқ исми йўқ эди. Улар айтиб туришди: “Мен, фалончи писмадончи, Интернетда ёзганларим учун узр сўрайман, энди Интернетга бошқа кирмасликка ва ҳеч нарса ёзмасликка ваъда бераман. Агар сўзимни бузсам, мени жазолашсин”. Мени бир неча бор уришди, лекин унчалик қаттиқмас.

Охирида улардан бири диктовка қила бошла айтади: “Мен – х … ла, мен фаг … с, мен ган … н, сиз – г … н.” Мен эса такрорладим “сен г… н.” Аввалига у тушунмади, кейин ёзувни ўчирди: “А, б ..! Сен кимни г…н деб атадинг деди. Мен: “узр сўрайман, сиз такрорлашни айтдингиз, «мен г…н» дедингиз –  мен такрорладим» дедим. “Сен нима,  аҳмоқмисан, буни такрорламаслик керак эди!”.

Шундан сўнг улар яна бир оз уришди. Материални мустаҳкамлаш учун иккинчи марта ёзишни бошладик. Буларнинг барчасини айтдим, у тағин сўради: “Яна қандай сўзларни биласан?”.

Вазиятнинг бемаънилигидан, ҳар гапларни айтаман, улар эса мени эзишади, хўрлашга ҳаракат қилишади, лекин ўзларини кўрсатишга қўрқишади, буюртмачилари исмини айтишга қўрқишади, қаҳқаҳа отиб кула бошлайман.

Бу уларнинг юз баравар кучли ғазаблантирди. Ҳатто телефон орқали нариги томонда кимнингдир ғазабланаётганини сезиш мумкин эди.

“У ҳали куляптими!”. “Қонига беланглар уни! Башарасини эзиб ташланглар”. Улар энди юзимни қонга белашга уринишади. Биттаси етти-саккиз марта мушт туширади, бўлмайди. Иккинчиси эса: “Қандай аҳмоқсан, уриб бурнини эзолмайсан,  мана бундай қилинади.” У ҳам учинчи ва тўртинчи уринишдан сўнггина бурнимни синдиришга муваффақ бўлади. Ё мўлжални аниқ олишолмаган ёки бунинг уддасидан чиқа олишмаганди. Шундан кейин у тағин телефон қилиб: “Бўладими?” дея маслаҳатлашади.

Учинчи видеода, учинчи версия, менинг аллақачон қонга беланганим акс этган эди.

Амира Шарифуллиннинг яқинда тармоқда қолдирган изоҳларидан

Шундан кейин улар тинчланишди. Сув олиб келишди, мен ювиндим, кийиниб олдим. Улар узр сўрашди.”Биз сени уришни хоҳламагандик. Ўзинг эшитдинг, агар кулмаганингда, каттамизни хафа қилмаганингда, биз сени бундай калтакламас эдик.”

Уларнинг бўйи метр етмиш беш келарди. Спортчи экани аниқ. Ўзбеклар. Махсус хизмат ходимлари дея ўзларини таништиришди ва турли аломатларга кўра, мен уларнинг милиция ходимлари эмаслигини англадим. Мени у ерга олиб келишганда, биттаси ошқозоним устига икки марта зарба берди, мен одатимга кўра “раҳмат” дедим. Бу уни қаттиқ ғазаблантирди, кўзлари чақнаб кетди: “Нима? Раҳмат? Қанақасига?” (У калака қилаяпти, дея ўйлади – таҳр.) У пичоққа қўл югуртира бошлади: “Бу нима эканлигини биласанми?” Мен дарҳол шундай хулосага келдимки,  булар полиция эмас. Барча «эмведешник»лар, нафас йўлига уришганидан, аниқроғи, нафас олиш трубасига зарба бергани учун “раҳмат” айтиши керак, деб ишонишади. Агар сиз бошқа саволлар бера бошласангиз, янада ёмон калтак ейсиз. Аммо бу одамлар буни билишмас эди. Мен эса оёқларимни бир-биридан катта қилиб кериб турардим ва бу ҳеч бир милиционер тоқат қила олмайдиган тажовузкор поза эди.

Кейин яна бошимга қоп кийгизиб, машинага ўтқазишди ва Чилонзорнинг 23-кварталида тушириб кетишди. Аммо биз у ерга анча тез етиб келдик. Мен у ерда билдимки, ўша ёпиқ ҳудуд тахминан бетонканинг Ўрикзор ҳудудида эди.

Бунга қадар менга телефон орқали ҳеч қандай огоҳлантириш келмади: мен нотаниш рақамлардан келадиган қўнғироқларга умуман жавоб бермайман. Фейсбукда улар «сохта» аккаунтлар орқали кўп нарсаларни ёзишди. “Қаерда яшайсан, юзингизни кўрсатмайсан, манзилни айтмайсан, шунчалик жасурмисан?” Яқинларда шунга ўхшаш бир-иккита таҳдид бўлди ва мен уларни тўсиб қўйдим.

Амир Шарифуллиннинг яқинда тармоқда қолдирган изоҳларидан

Эҳтимол, “сазойи”нинг буюртмачилари менга яна панд беришни исташар, менинг судланганим, бунинг барчаси наркотик “сақлаш ва фойдаланиш” моддалари билан боғлиқлигидан келиб чиқиб. “Мен уларга бундай баҳона (повод) бериш ниятим йўқлигини олдиндан билдираман ва агар ушбу моддаларга биноан менга қарши жиноят иши қўзғатиладиган бўлса, улар албатта уйдирилган бўлади”.

Амир Шарифуллин 15 декабрь куни, яъни воқеадан беш кун ўтгач, ШИИБга мурожаат қилди. Полиция унга зудлик билан келиши кераклиги, шундагина излар босилмай туриб қўшнилар билан суҳбатлашиш, бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш мумкин бўлишини ва энди қидириш қийин эканлигини билдирди. Шунга қарамай, учта тезкор ходим Амир яшайдиган ҳовлига боришди, кейин калтакланганидан сўнг ташлаб кетилган Чилонзордаги жойга боришди. Ҳар иккала жойда ҳам улар қандайдир видеокамераларни топишди; тахминан белгиланган вақтда қора «Спарк» кўринади. Улар видеокамералардаги ёзувларни ўрганиш натижалари ҳақида маълумот беришга ваъда беришди. Бироқ улар унинг аризасини қабул қилишмади ва экспертизага юборишмади, эҳтимол бу ишни уддалай олмасликлари мумкинлигидан қўрқишди.

Амирнинг ўзи унинг ўғирланишига нима сабаб бўлганини билмайди. Унинг сўзларига кўра, Фейсбукда у турли мавзуларда изоҳлар қолдирган, эҳтимол уларнинг энг жиддийлари Тошкентда ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевв ва унинг орқасида турган президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги уйларни ноқонуний бузиш бўлган.

Эҳтимол, унинг ўғирланиши онаси Фарида Шарифуллинага, бугунги кунда йигирма мингдан ортиқ одамни бирлаштирган “Тошкент-СНОС” Фейcбук гуруҳининг маъмурига босим ўтказиш бўлган. Гуруҳнинг мақсади уйларни бузиш муаммоларини ёритиш ва уларнинг ҳуқуқлари ва мулкларини қандай ҳимоя қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот тарқатиш, турар жой ва тижорий кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини биргаликда ўрганишдир.

Бу “қонунийлаштирилган” даражада турар жойларни тортиб олишга ва  шу жойда яшайдиган эгаларини ҳайдаб чиқаришга қарши бўлган ўзбекистонлик фуқароларининг ягона йирик бирлашмасидир. Адолат нуқтаи назаридан айтиш жоиз, Телеграмда ҳам ушбу мавзуга бағишланган бир нечта каналлар мавжуд бўлиб, уларни уйлари бузилган одамлар янгиликлар алмашиш ва ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида бошқаради. “SOS уйлар бузилмоқда” (SOS Дома под снос – 1043 иштирокчи) ва “Тошкент СНОС” (Фарида Шарифуллина томонидан ташкил этилмаган; 2100 иштирокчи) шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2018 йилларда фуқароларнинг хусусий уйларини бузиш бугунги Ўзбекистоннинг асосий муаммосига айланди ва одатий жиноий схема бўйича олиб борилмоқда. Президент Мирзиёев томонидан тайинланган шаҳар ва вилоят маъмуриятлари раҳбарлари расмий давлат ерларини маълум- номаълум қурувчиларга “элита” уйлар қуриш мақсадида давлат ва жамоатчилик эҳтиёжи учун деган баҳона билан қарор чиқаришади. У ерда яшаётган одамлар, жумладан, суднинг ёрдами билан ҳайдаб чиқарилади (Мирзиёевнинг ўзи мамлакатдаги барча судьяларни ҳам тайинлайди). Қурилиш эса келажакда уйлардаги квартираларни сотиш эвазига  эмас, балки бюджетдан ва Миллий тараққиёт ва тикланиш жамғармасидан назоратсиз олиб қўйилиши билан молиялаштирилади. Бу муассасалар ҳам ҳеч ким билан ҳисоблашмасдан, назоратсиз, тағин худди ўша Мирзиёев томонидан бошқарилади. (Бу ҳақида бу ерда, бу ерда, бу ерда ва шу ерда). Натижада бюджет ва жамғарма маблағлари “тўғри” чўнтакларга тушади, «давлат» ерида қурилган уйлар эса тахминан ҳукмрон оилага алоқадор бўлган баъзи қурилиш ширкатлари мулки бўлиб қолади.

PS: 16 декабрь куни (мақола эълон қилинганидан сўнг) Тошкент ШИИБ вакиллари подполковник Умид Қурбонов ва лейтенант Дмитрий Медведский воқеа юзасидан Амир Шарифуллиннинг уйига келишган. Ҳозир улар Фарида Шарифуллина билан одам ўғирлаш воқеаси тафсилотларига аниқлик киритиш ва ариза қабул қилиш юзасидан ШИИБга кетишмоқда. Нима учун бу аризани жабрланувчи борган пайтдаёқ олишмади, деган савол туғилади.

Алексей Волосевич

asiaterra.info нашридан “Элтуз” таржимаси

Тағин ўқинг
9 сентябр 2015
Сизни чопиқ ёки пахта теримига мажбурлаётган давлат муассасаси маъмуриятига мурожаат қилиб, юқорида келтирилган қонунларга таянган ҳолда пахта теримида иштирок ...
22 апрел 2016
Америкалик қўшиқчи 57 яшар Принс ўзининг Миннесотадаги овоз ëзиш студиясида ўлик холда топилди. Қўшиқчи ўлими ҳақида унинг матбуот котиби ...
1 июн 2016
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди. ...
5 ноябр 2018
Шу йил 2 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Чолиш посёлкасига ўтадиган кўприк қулади. Бу ҳақдаги хабар ва ...
Блоглар
13 феврал 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  ...
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ...
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...