Асосий мавзулар
20 март 2020

Судда қатнашмаган Гулнора 13 йилга кесилди

18 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 47 ёшли Гулнора Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилиш, жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топди. 

Суд ҳукми билан Гулнора Каримовга 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Жиноят ишида иштирок этган бошқа шахслар ҳам узоқ муддатларга қамалди.

Адлия вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, Гулнора Каримова иши бўйича илгари кўриб чиқилган жиноий ишлар, шунингдек, сўнгги жиноий иш доирасида етказилган зарарлар миқдори 3,8 триллион сўм ва 165 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

БунданолдинГулнора Каримованинг қизи Имон онасига судда ўзини ҳимоя қилиш имконияти берилмагани ҳақида ёзди.

 «Агар айбланувчига саволларга жавоб ҳамда воқеа-ҳодиса юзасидан гувоҳлик бериш ва ўзини Конституцияда белгиланган тартибда ҳимоя қилиш имконияти берилмаса, у ҳолда қандай қилиб адолат қарор топишига ишониш мумкин? деб ёзди Имон ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Алишер Усмонов Гулнора Каримова ва бошқа бир қатор шахслар устидан чиқарилган суд ҳукми мазкур ишга аниқлик киритишдан кўра кўпроқ саволларни вужудга келтираётганини таъкидлайди. 

«Асосий савол шуки, суд иши қандай сабабларга кўра ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди? Шунингдек, айбланувчига қўйилган аниқ айбловлар ва прокурор уни қўллаб-қувватлаш учун қандай далиллар келтиргани ҳам номаълум. 

Жараённинг бошқа иштирокчиларига нисбатан қандай махсус айбловлар қўйилгани ҳақида ҳам маълумот йўқ. 

Ва ниҳоят, адвокатлардан қайси бири Гулноранинг манфаатларини ҳимоя қилади ва адвокат танлаш айбланувчи томондан амалга оширилдими ёки расмийлар томонидан белгиландими? 

Бу каби барча саволларга аниқ жавоблар етишмаслиги сабабли биз бутун жараён адолатдан кўра адолатли пародия деган хулосага келишимиз мумкин. 

Бу омил Ўзбекистонда ҳалигача қонун устуворлиги йўлга қўйилмаганлиги ва суд ҳокимиятининг ижро ҳокимиятидан мустақиллиги борасида сезиларли ютуқларга эришилмаганидан далолат беради. 

Бир томондан Гулнора Каримова ва унинг шериклари қатор жиноятлар содир этиб, ўзбек халқига тегишли бўлган катта миқдордаги маблағни ўзлаштиргани ҳамда ўзбек халқининг адолатга нисбатан ишончини суистеъмол қилганига шубҳа йўқ. 

Бошқа томондан, бундай усулда тергов ўтказиш ва суд жараёнларини олиб бориш халқаро стандартлар ва адолат тамойилларига мутлақо мос келмайди. 

Шу сабабли ҳукумат, олий ҳокимият ўзларининг мана шундай қалтис хатти-ҳаракатлари билан мамлакатда қонунийлик, легитимликка дарз етказади ҳамда дунё афкор оммаси кўз ўнгида Гулнорани жазога лойиқ эмас деб ўзбошимчалик билан қурбони қилади. 

Ҳозирча биз Гулнора томонидан содир этилган жиноятларга оид аниқ маълумотларни фақат Ўзбекистон ташқарисида, биринчи навбатда, Швейцария ва АҚШда бўлиб ўтаётган суд жараёнларидан топа оламиз. Масалан, Гулноранинг ноқонуний мол-мулки тўғрисидаги Америка Қўшма Штатлари суди томонидан қўйилаётган айбловларни уларнинг веб-сайтидан бемалол юклаб олса бўлади. Бундан ташқари, фуқаролик жамияти судда далилларни тақдим этиш орқали иштирок этиши мумкин.  

Ўзбекистонда нафақат ушбу суд жараёни, балки бутун тизим, шу жумладан, суд тизими ва Ўзбекистоннинг ҳукмрон режими қонуний эмаслигини шубҳа остига олишга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. 

Қонунларга ва барчанинг қонун олдида тенглигига асосланмаган, мунтазам равишда адолат нормаларини бузадиган режимнинг ўзи қонунга хилоф, ноқонуний режим ҳисобланади.

Гулнорага тегишли 131 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариб беришга тайёргарлик кўраётган ҳамда мусодара қилиниши лозим бўлган (686 миллион доллар) пуллар юзасидан Швейцария расмийлари жиддий ўйлаб кўриши керак. Ахир адолатсиз давлатга Швейцария ҳукумати қандай қилиб пул ўтказиши мумкин? Бундай қабиҳ режимга пул ўтказиш, уни жиноятчи қўлига бериш билан баробар», – дея ёзади Алишер Илҳомов Элтузга берган жавобида.

Эслатиб утамиз Гулнора Каримова Бош прокуратуранинг билдиришича“жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи” белгиланган эди.

2020 йил январда Гулнора Каримовага нисбатан «ёпиқ эшиклар ортида» янги жиноий айбловлар бўйича суд бошланган эди.

Тағин ўқинг
10 июн 2020
Бундан роппа-роса ўн йил аввал Ўш ва Жалолободда ўзбек ва қирғизлар орасида қонли тўқнашувлар бошланган эди. Мен ўша кунни ...
16 август 2017
Шоир Мақсуд Бекжон 1961 йил Хоразмда туғилган. Москвадаги Максим Горький номли Адабиёт институтини тамомлаган. Учта шеърий китоб ва иккита ...
14 ноябр 2023
Хоразм бир вақтлар зардуштийлик пойтахти бўлган. Зардуштийлар муқаддас китоби – “Авасто”да баён қилинган воқеалар асосан, “Арианам Вайжа” мамлакатида, яъни ...
22 август 2018
Промка ҳожатхонаси орқасидаги катта ўра нажас билан лиқ тўла. Қўлида учи айри узун хода ушлаган Ғулом нажас олти нафар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...