Асосий мавзулар
6 октябр 2020

Қирғизистонда навбатдаги президентни “онтариш” бошланди

6 октябрь тонгида Қирғизистондаги парламент сайлови натижаларидан норози қўзғолончилар давлат ҳокимияти бошқарув маркази бўлган Оқ уйни эгаллашди.

Ижтимоий медиада тарқалган суратларда намойишчилар бинонинг президент идораси жойлашган 7-қаватида хонадан хонага юраётгани акс этган.

Суратлардан бирида намойишчилар президент Жээнбековнинг девордаги суратини олиб, отиб юборгани тасвирланган.

Қирғизистоннинг қамоқда қолаëтган собиқ президенти Атамбоев қўзғолончилар тарафидан озод қилинди. Уни қўзғолончилар билан бир сафда юраëтганини “Элтуз” мухбири кўрди.

“Бутун Қирғизистон” партияси вакили Омурбек Сувоналиев ҳозир шу минутда (6.10.2020) Қирғизистонда “легитим ҳўкўмат менман” деб айтди.

Унинг “Озодлик” радиосига билдиришича, “амалдаги президент қочиб кетган”. Аммо 6 октябрь куни Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков мамлакатда содир бўлган тартибсизликлар ҳақида номаълум жойдан туриб видеобаёнот берди.

Ағдарилгани айтилаëтган президент “сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринишди”, дея ташвиш билдирди.

Қирғиз қўзғолончилари президент Сооронбой Жээнбеков админстрацияси ва парламент жойлашган бинога ўт қўйгани ҳақида ҳам хабарлар келди.

“Элтуз” мухбири президент админстрацияси жойлашган 7-қават ойналаридан қора тутун чиқаëтганини кўрди.

Қўзғолончиларни тамсил қилган Жоошбек Коеналиев ўзини Бишкек ҳокими деб эълон қилди. Эл сайлаган мэр шаҳарни назоратга олишга ваъда берди.

Олдинги тўнтаришлар вақтида Бишкекдаги дўконларни талончилар талон-тарож қилган эди. Бу сафар бундай талошлар бошлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Қирғизистоннинг асосан ўзбеклар яшайдиган жанубида ҳам сиëсий таранглик кузатилди. Ўш ҳокими Сарибошевни қўзғолончилар ҳайдаб юборгани айтилди. Шунингдек, Ўш шаҳри кенгаши раиси Жапар Ўрмонов қўзғолончилар томонидан дўппосланди.

Ўзбекистон ҳукумати 6 октябрь кунининг биринчи ярмидаги ҳолатда Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирмади. Ўзбек блогерларининг муносабати эса турлича бўлди.

Иззатилла Раҳматиллаев: “Қирғизлар табиатан эрксевар, озод, ноҳакликка чидамисиз халқ. Улар ноҳақлик бўлган жойда ўзини ўзи ўт қўйиб ёндирмайди, золимнинг зулмига қарши курашади ва золимнинг ўзини ёқадиган ботир халқ”.

Алексей Волосевич: “Киргизы круты. В считанные часы совершили третью революцию. Респект…

Хurshid Inomjonov: “Қирғизистонда ҳокимият қилтиллаб, зўрға турган экан, ағанаб кетди. Афсуски, ағнатганлар кечаги шарлатанлар. Инқилобчиларнинг асосий ўзаги ашаддий миллатчилар, ўзбеклар ва Ўзбекистонга қарши кайфиятдаги сиёсатчилар ҳамда уларнинг муридлари. Қўлларидан бақир-чақир ва провокациядан бошқа иш келмайди. Минтақада хавфсизлик издан чиқиб кетмаслиги ва айниқса этник озчилик хавфсизлиги фожеали тарзда бузилмаслиги учун Ўзбекистон ўз Қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтириб туриши керак. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Бир-бирига кулиб қараш ва ишшайиш билан ташқи сиёсат юргизилмайди. Тўполончи қўшнига ҳозиргача қилинган яхшиликлар инқилобчилар учун бир тийин. Қадрига етишмайди, муносиб баҳолашмайди. Фақатгина муқаррар ҳарбий куч уларни провокациялардан тийиб туриши мумкин”.

Мирза Анвар Ҳамидов: “Инқилоб ҳам халқ маданияти даражасига боғлиқ. Ўт қўйиш, бир-бирини ўлдириш, бузиш, янчиш…бу қолоқ халқларнинг услуби. Беларусларга ўхшаб мижғовланиш, кўчаларда митингбозликдан нарёғига ўтолмаслик ҳам халқ тафаккурининг “тормоз”лигидан далолат!”

“Элтуз” мухбирлари Қирғизистондаги воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 июн 2017
Ўзбекистонда қўшиқчиларга расмий рухсатсиз YouТubeга клип жойлаштириш 1 июлдан тақиқланади. Лицензия битимларига оид янги ўзгаришларга асосан, бундай рухсат “Ўзбекконцерт” ...
5 июн 2020
Оҳ ëз, қандай соз! Мана, ўлмаган қул сиз билан яна бир ëзнинг бошида гаплашиб турибмиз. Ëзни яхши кўраман. Шу ...
1 июн 2018
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Стокгольмнинг ...
9 ноябр 2015
Қарши шаҳар милицияси бошлиғи муовини Акмал Қултоев ва ИИБ жиноят қидирув бўлимининг ўндан зиёд ходими, тергов пайтида гумонланувчига жиноятни ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...