Асосий мавзулар
6 октябр 2020

Қирғизистонда навбатдаги президентни “онтариш” бошланди

6 октябрь тонгида Қирғизистондаги парламент сайлови натижаларидан норози қўзғолончилар давлат ҳокимияти бошқарув маркази бўлган Оқ уйни эгаллашди.

Ижтимоий медиада тарқалган суратларда намойишчилар бинонинг президент идораси жойлашган 7-қаватида хонадан хонага юраётгани акс этган.

Суратлардан бирида намойишчилар президент Жээнбековнинг девордаги суратини олиб, отиб юборгани тасвирланган.

Қирғизистоннинг қамоқда қолаëтган собиқ президенти Атамбоев қўзғолончилар тарафидан озод қилинди. Уни қўзғолончилар билан бир сафда юраëтганини «Элтуз» мухбири кўрди.

“Бутун Қирғизистон” партияси вакили Омурбек Сувоналиев ҳозир шу минутда (6.10.2020) Қирғизистонда «легитим ҳўкўмат менман» деб айтди.

Унинг «Озодлик» радиосига билдиришича, “амалдаги президент қочиб кетган”. Аммо 6 октябрь куни Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков мамлакатда содир бўлган тартибсизликлар ҳақида номаълум жойдан туриб видеобаёнот берди.

Ағдарилгани айтилаëтган президент “сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринишди”, дея ташвиш билдирди.

Қирғиз қўзғолончилари президент Сооронбой Жээнбеков админстрацияси ва парламент жойлашган бинога ўт қўйгани ҳақида ҳам хабарлар келди.

«Элтуз» мухбири президент админстрацияси жойлашган 7-қават ойналаридан қора тутун чиқаëтганини кўрди.

Қўзғолончиларни тамсил қилган Жоошбек Коеналиев ўзини Бишкек ҳокими деб эълон қилди. Эл сайлаган мэр шаҳарни назоратга олишга ваъда берди.

Олдинги тўнтаришлар вақтида Бишкекдаги дўконларни талончилар талон-тарож қилган эди. Бу сафар бундай талошлар бошлангани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Қирғизистоннинг асосан ўзбеклар яшайдиган жанубида ҳам сиëсий таранглик кузатилди. Ўш ҳокими Сарибошевни қўзғолончилар ҳайдаб юборгани айтилди. Шунингдек, Ўш шаҳри кенгаши раиси Жапар Ўрмонов қўзғолончилар томонидан дўппосланди.

Ўзбекистон ҳукумати 6 октябрь кунининг биринчи ярмидаги ҳолатда Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирмади. Ўзбек блогерларининг муносабати эса турлича бўлди.

Иззатилла Раҳматиллаев: «Қирғизлар табиатан эрксевар, озод, ноҳакликка чидамисиз халқ. Улар ноҳақлик бўлган жойда ўзини ўзи ўт қўйиб ёндирмайди, золимнинг зулмига қарши курашади ва золимнинг ўзини ёқадиган ботир халқ».

Алексей Волосевич: «Киргизы круты. В считанные часы совершили третью революцию. Респект…

Хurshid Inomjonov: «Қирғизистонда ҳокимият қилтиллаб, зўрға турган экан, ағанаб кетди. Афсуски, ағнатганлар кечаги шарлатанлар. Инқилобчиларнинг асосий ўзаги ашаддий миллатчилар, ўзбеклар ва Ўзбекистонга қарши кайфиятдаги сиёсатчилар ҳамда уларнинг муридлари. Қўлларидан бақир-чақир ва провокациядан бошқа иш келмайди. Минтақада хавфсизлик издан чиқиб кетмаслиги ва айниқса этник озчилик хавфсизлиги фожеали тарзда бузилмаслиги учун Ўзбекистон ўз Қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтириб туриши керак. Ҳар нарса бўлиши мумкин. Бир-бирига кулиб қараш ва ишшайиш билан ташқи сиёсат юргизилмайди. Тўполончи қўшнига ҳозиргача қилинган яхшиликлар инқилобчилар учун бир тийин. Қадрига етишмайди, муносиб баҳолашмайди. Фақатгина муқаррар ҳарбий куч уларни провокациялардан тийиб туриши мумкин».

Мирза Анвар Ҳамидов: «Инқилоб ҳам халқ маданияти даражасига боғлиқ. Ўт қўйиш, бир-бирини ўлдириш, бузиш, янчиш…бу қолоқ халқларнинг услуби. Беларусларга ўхшаб мижғовланиш, кўчаларда митингбозликдан нарёғига ўтолмаслик ҳам халқ тафаккурининг «тормоз»лигидан далолат!»

«Элтуз» мухбирлари Қирғизистондаги воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 июн 2019
Юлдуз Усмонова 27 июнь куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида «Гулнора Каримовани соғиндик» дея ижтимоий тармоқда акция бошлаган санъаткорларни ...
21 апрел 2021
2021 йилнинг 19 март куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги Янгиҳаёт массивида намунали уйларнинг томини шамол учириб кетган. Уйлар қурилиши ...
22 март 2021
Ўзбекистонда стратегик аҳамиятдаги йирик корхоналарни олигархларнинг шубҳали компанияларига ишончли бошқарувга бериш амалиётининг миси чиқди. Ҳукумат яқинда уларнинг бири билан ...
4 ноябр 2021
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни келгуси 2022 йил учун газета ва журналларга обуна қилиш кампаниясини бошлади. «Элтуз» суҳбатдошлари бу ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...