Асосий мавзулар
30 ноябр 2020

Қора танлиларни “қул қилганлик”да айбланган қўшиқчининг “ҳақиқатлари”

Нигериядан икки қора танлини олиб келиб, уйи олдидаги контейнерга қамаб қул қилганлик айбловлари билан юзма-юз қолган 26 ёшли қўшиқчи, Siroj Boom тахаллуси танилган Сирож Узанов   “Элтуз”га берган суҳбатида уларга фақат яхшилик қилганини айтди.

– Мен ўзбек санъатига меҳри баландлиги учун уларни ҳамкорликка чақирганман, – дейди Siroj Boom. – Менга пул бермайди, ишлатади, деб нолиб интернетларга чиқиш қилди. Мен уларнинг ижод қилиши учун имконият яратиб бердим. Кўп киши билан таништирдим. Бу ерда яхши обрў топди. Менинг кўмагим билан озми-кўпми танилди. Улар эса мени ваҳшийга чиқариб қўйди.

Siroj Boom ўз ҳақиқатлари борлигини, тарқатилган маълумотларнинг кўпи “ёлғон” эканини таъкидлади. У одамлар ҳақиқатни билмай туриб уни ҳатто ҳақорат қилишаётганини айтар экан, айби бўлса, қонун олдида жавоб беришга тайёрлигини билдирди. 

“Элтуз”га маълум бўлишича, ўзларига Шоҳ ва Муниса тахаллусларини олган, Siroj Boom шаънига айбловлар билан чиқаётган нигериялик ака-сингил ҳозир Дубайда. 

Бу ерга дадамни кўргани келдик. Шахсимизни тасдиқловчи ҳужжатларимиз ҳозир ўзимизда. Тошкентга қайтгандан сўнг, албатта, Элтуз мухбирига воқеаларни батафсил айтиб берамиз, – деди Шоҳ. – Сирож ўзини оқлаш учун баҳона излаб юрибди. 

Биз унга душман эмасмиз. Фақат уни инсофга чақирмоқчимиз. Мусулмонга ярашадиган ишларни қилмаяпти. Биз Тошкентга қайтамиз. Ижодий фаолиятимизни давом эттирмоқчимиз. Ўзбек санъатига меҳримиз бўлакча, ўзбек халқига ҳам. Фақат бизга инсофли ҳамкор керак.

Элтуз”га тақдим этилган, ўзбек хонандаси айбланган видеода нигериялик ака-сингил хонанда Siroj Boomнинг ҳовлисида яшагани, хонадон эгалари уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйгани айтилади. (Siroj Boom “Элтуз”га улар ўз ихтиёри билан ҳужжатларини топширганини билдирганди). 

Шунингдек, видеода ака-сингил ҳақорат қилингани, алдангани ва мажбурлаб ишлатилгани, уларга кийим олиб бермагани, ҳатто кир ювиш, ювиниш учун шароит яратмагани, қўшиқчининг онаси уларни таҳқирлагани, ўзи шахсиятга тегувчи гаплар айтгани қайд этилган. 

Ака-сингил Дубайдан Тошкентга қайтгандан сўнг “Элтуз” мавзуга яна қайтади.

eltuz.com

Тағин ўқинг
11 апрел 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
12 июн 2024
Туркия прокуратураси Измир шаҳрида тўрт нафар ватандоши, жумладан шаръий хотини ва қизларини ўлдириб, жасадларини музлатгичга яширганликда айбланган  Туркманистон фуқароси ...
6 октябр 2016
Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган. Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ гирдини ҳам онтариб қарайди. ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...