Асосий мавзулар
4 март 2021

Сиёсий маҳбусларга етган зиённи қоплаш бўйича комиссия тузиш Ўзбекистоннинг одил тузумга ўтиши гаровидир

Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH)нинг янги ҳисоботида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг товон пули олиш ҳуқуқи одил судлов ўрнатилишига ўтиш даври жараёнлари негизида кўриб чиқилган.  

Давлат ҳокимияти органларига бериладиган асосий тавсия яқинда озод этилган сиёсий маҳбусларга компенсация бериш учун мустақил комиссия тузишдир. 

FIDHнинг “Ўзбекистон: сиёсий маҳбусларнинг товон пули олиш ҳуқуқи” ҳисоботида мамлакатдаги сиёсий маҳбусларни реабилитация қилиш, товон тўлаш ва бошқа турдаги кўрган зиёнларини қоплаш масалалари таҳлил қилинган.  

Унда асосий эътибор 2016 йилда президент Мирзиёев иқтидорга келиб, сиёсий режим ўзгарганидан сўнг озод қилинган сиёсий маҳбусларга қаратилган. 

Собиқ президент Ислом Каримовнинг репрессив режими даврида кўплаб  журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, дин ва мухолифат арбоблари сиёсий сабабларга кўра ноҳақ ҳибсга олинган эди. 

Ўнлаб йиллаб қамоқ жазосига ҳукм этилган бу маҳкумларнинг аксарияти Каримов ўлимидан кейин афв қилинишидан олдин қамоқхонада калтакланган, қийноқларга солинган ва инсон ҳуқуқларининг бошқа шаклларда бузилиши ҳолатларига дуч келган.

Ўзбекистонда 2016 йилдан буён иқтидорда қолаётган ва жорий йилда президентлик муддати тугаётган Шавкат Мирзиёев юзлаб сиёсий маҳбусни афв этди ва озод қилди. Бироқ уларнинг фақат учтаси ноқонуний айбловлардан озод қилинди ва фақат биттаси (рамзий оқлашдан ташқари) товон пули олди. 

“Сиёсий маҳбусларни реабилитация қилмасдан туриб озод қилиш тажрибаси инсон ҳуқуқларини бузиш амалиётининг илдиз отишига ёрдам беради.  Маҳкумларни озод қилишда халқаро талабларни, жумладан, собиқ маҳбусларнинг алоҳида эҳтиёжларини, касалликлари, кекса ёшда эканини ҳисобга олиш муҳимдир. 

Қатағон қурбонлари олдидаги мажбуриятларини бажариш учун Ўзбекистон адолат ўрнатишга ўтиш даври талаблари асосида чоралар кўриши керак.  Бу билан давлат БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Ўзбекистоннинг муносиб ўрни борлигини намойиш этади”, деди FIDH вице-президенти ва “Бир дунё – Қирғизистон” инсон ҳуқуқлари ҳаракати директори Толекан Исмоилова. 

FIDH томонидан инглиз, рус ва ўзбек тилларида чоп этилган ҳисобот  маҳаллий ва халқаро шериклар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ўтиш даври одил судловини илгари суриш мақсадида тайёрланган. 

Ҳужжатда Ўзбекистоннинг озод қилинган сиёсий маҳбуслар ва уларнинг оилалари кўрган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлари миллий ва халқаро қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилган.  

Гарчи мамлакат янги раҳбариятининг мақсадлари шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни кўпроқ ҳурмат қилишни таъминлашни ўз ичига олган бўлса-да, ҳисоботда қатағон қурбонларининг озодликка чиққандан кейинги ҳуқуқлари ҳурмат қилинмаяпти, деган хулосага келинган. 

“Амалдаги ҳукуматнинг собиқ сиёсий маҳбусларга муносабати сиёсий ўтиш давридаги бошқа давлатларнинг энг содда амалиётларидан ҳам йироқ. Бу маҳбусларнинг саноқли қисмигина кечирган азоб-уқубатларини енгиш учун зарур тиббий ёки психологик ёрдам олишган. 

Улардан атиги уч нафари ўз ҳуқуқларининг расман тикланишига эришган,  яъни улар оқланишган”, дея таъкидлайди FIDHнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти раҳбари, ҳисобот ҳаммуаллифи Илья Нузов. 

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматига одил судлов тизимига ўтиш даврини кечирган бошқа мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, тизимли зўравонликлар оқибатида жабрланганларга товон тўлаш, ўтган йилги хатоларни бартараф этиш ва ўзаро ижтимоий ишончни тиклаш тавсия қилинган. 

Ҳисоботнинг тўлиқ версиясини қуйидаги илова орқали юклаб олиш мумкин.

Ўзбекистон: сиёсий маҳбусларнинг товон пули олиш ҳуқуқи”

Тағин ўқинг
24 феврал 2016
Клептократия ҳукмрон Ўзбекистонда бугунги кунда қоғозбозлик амалдорларининг оддий иш йўсинига айланган. Оддий одамлар у ёқда турсин, Eltuz.com яқинда эълон ...
13 декабр 2016
Ўзбекистонда Каримов ўрнига президент бўлиб Шавкат Мирзиёевнинг сайланиши, жамиятдаги олий мансабдор шахсини улуғлаш риторикасини ўзгартирмади. Бу оғриқли муаммони акс ...
3 май 2021
3 май куни таниқли ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов 76 ёшида Тошкентда вафот этди. У умрининг 20 йилини сиёсий ва ...
10 сентябр 2019
Шу йилнинг 6 сентябрь куни Асака туманидаги тез ёрдам бўлимига келтирилган беморнинг яқинларидан бири шифокорни калтаклади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...