Асосий мавзулар
19 сентябр 2022

Европа ëз билан хайрлашмоқда

Эстония, Латвия, Литва ва Польша  19 сентябрдан эътиборан туристик Шенген визаси бўлган россияликларни мамлакатга киритмаслик амалиётини йўлга қўйди. Улар мазкур тақиқ учинчи мамлакатдан виза олган россияликларга ҳам тегишли бўлиши таъкидлаганлар. Демак, бундан буён россияликларга Европа Иттифоқига кириш учун дарча сифатида фақат Финляндия қолмоқда. Инсонпарварлик нуқтаи назаридан айрим шахсларга, жумладан диссидентлар учун ҳам киришга рухсат берилади.

Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан Болтиқбўйи давлатлари ва Полша Россиянинг Украинага қарши бошлаган кенг кўламли уруши муносабати билан русларга визалар ва яшаш учун рухсатномалар беришни сезиларли даражада чеклаганди. Бироқ шу пайтгача бу давлатлар орқали Европа иттифоқининг қолган мамлакатларига саёҳат қилиш мумкин эди. Россияликлар улардан, шунингдек, Финландиядан Европа иттифоқига қуруқлик чегараси орқали кириш учун фойдаланган.
Эстония бош вазири Кая Каллас Европа иттифоқининг бошқа давлатларини ҳам ушбу тақиққа қўшилишга чақирди. «Биз Россияни урушни тугатишга мажбур қилиш учун барча воситалардан фойдаланишимиз керак», деди у. Калласнинг айтишича, россияликларнинг атиги 30 фоизида хорижга чиқиш паспорти бор, улар Россия элитасига мансуб ва Кремл қарорларига таъсир ўтказиш имкониятига эга.

Олдинроқ Европа иттифоқи Россия билан виза режимини соддалаштириш бўйича келишувни бекор қилган эди. Шу кунларда Португалияда хизмат сафарида бўлган мухбиримизнинг айтишича португалияликларнинг аксар қисми украинларни қўллайди ва россия ватандошларининг ўз юртига қайтиб бориб, босқинчи Путин режимини ағдариши керак, деган фикрда. 18 сентябр оқшоми Лиссабон марказида ўтган «Алвидо олтин ëз» тадбири иштирокчилари ҳам шу фикрда. Улар урушқоқ русларга ва жазирама ëзга хайр дея барабанлар чалиб рақсга тушишди. Бу тадбир европа ëзда ҳам қишда ҳам Россиясиз бахтиëр яшайверади деган муждани берди.

Видео: https://youtu.be/XTQ8C4ZcUrE

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2020
«Элтуз»да эълон қилинган мақола ортидан Наманган шаҳри прокуратураси мулозимлар олдида ўзига ўт қўйган 35 яшар Гуландом Дедабоеванинг ўлими юзасидан ...
11 январ 2019
10 январь кунги селектор йиғилишида президент Мирзиёев ИИВ ишини қониқарсиз деб топди. Вазирликнинг ўнлаб раҳбар ходимлари ишдан олинди. Ўтган ...
15 август 2019
«Зангиотага воронокда олиб кетяпти. Машинадаги ҳаммаси ёш йигитлар, фақат мен 60 ёшдаман. Ёшлар тинмай чекишяпти, нафас олишга ҳаво етишмайди. ...
8 январ 2018
7 январ куни президент Мирзиёев Тошкентнинг Зангиота туманидаги чиқишида «Абу Саҳий» МЧЖ «Тошкент Ипак йўли»га ўзгаритирилгач, давлатга 15 кунлик ...
Блоглар
9 май 2025
Хитой, Туркманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Монголия, Ўзбекистон, Вьетнам, Лаос, Миср раҳбарлари Москвадаги “ҒАЛАБАФУРУШ” парадида империячи ...
30 апрел 2025
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...