Асосий мавзулар
13 ноябр 2022

Асарлари миллионга сотиладиган Бэнкси Украинада расм чизди

Асарлари миллионлаб долларга сотиладиган замонамизнинг энг таниқли тирик рассоми Бэнкси Украинанинг Россия варвар босқинчилари вайрон қилган Бородянка қишлоғига атай бориб деворга расм чизиб кетди. Британия кўча рассомлиги юлдузи ўзининг бу графити асари билан жафокаш украинларни қўллашини билдирди. Бэнкси Бородянка кўчасида чизган суратини Инстаграмдаги расмий саҳифасига жойлаштирди.

Асар ҳақида

Британиялик рассом Бэнкси уруш оқибатида вайрон бўлган уйнинг деворида у харобаларга суянгандек, қўлларида тескари турган гимнастикачи қизни чизди. Рассом бу асарни рус босқинчилари ҳужумидан портлаган бетон ва арматура орасида тасвирлади.

Бэнксининг Instagram саҳифасида бу расм қисқача имзолади:»Бородянка, Украина».

Бэнкси ҳам худди Рассом Туз каби кимлигини ошкор қилмайди. Элтузда Бэнксининг Украинага келганлиги ҳақида исботлар бор. Бир хафта олдин Киевдаги Мустақиллик майдонидаги бетон блокларда Бенкси чизган граффити асар пайдо бўлгани эди. Асарда икки бола, худди танкдан мудофаа қиладиган металл кирпи устида тебранаётгандек турибди. Сурат Бенксининг мухлислар саҳифаси томонидан нашр этилган эди.

Бенксининг Instagram мухлислари саҳифасида Украина ҳақидаги биринчи хабар.

Ўзбекистондаги аксари ўриқсул бўлган рассом ва ашулачи министрлардан фарқли дунëдаги барча таниқли рассомлар Украинани қўллаб қувватламоқда. Шу ўринда таниқли ўзбек рассоми Вячеслав Охунов ҳам Украинани қўллаб Киевда кўргазма ўтказганини айтиш жоиз. Рассомлар ўз веб саҳифалари устига «Бу рассом Украина тарафида» деган ëзув ëзиб украина байроғини илиб қўйган. Шулардан бири¸ балки энг машхури Бэнксидир.

Бэнкси урушда яраланган Украина болаларига ёрдам бериш учун ўз асарларидан тушган катта маблағни кўмак сифатида берди.

Бэнкси (Banksy) Бристол ва Лондон кўчаларида чизган stencil graffiti боис машҳур бўлди. Бэнкси Британиялик кўча рассомининг тахаллусидир. Унинг асл исмини кам одам билади.

Ўткан йили рассомнинг “Шар тутган қиз“ деб номланган асари 1,04 миллион фунтга сотилган эди.

Ўзини Бэнкси, деб атовчи сирли рассом Англиянинг Бристол шаҳрида яшайди. У бугунги кунгача ўз шахсини очиқламай келааётир.

@eltuz

Тағин ўқинг
22 октябр 2020
Пайшанба куни Қашқадарё вилоятида Enter Engineering компаниясининг ғалаён кўтарган ходимлари билан суҳбатлашган Ғузор тумани ҳокими Беҳзод Суюнов катта концерт ...
31 январ 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми, боши ўтган сонларда) Холли уйга келиб, диванга ëнбошлади. Мойка эгаси бўлиб бойиш орзуси унинг ҳаëлини ...
23 феврал 2017
Икки ой аввал Соғлиқни сақлаш вазир бўлган Адҳам Икромов ишдан олиниб, ўрнига Олий мажлис қонунчилик палатаси қўмита раиси Алишер ...
3 июл 2017
1-июлдан Ўзбекистонда интернетга расмий руҳсатсиз клип қўйиш тақиқланди. Озодбек Назарбеков ёшлар каналига рахбар бўлди. «Камолот» ҳаракати тугатилди. «Ёшлар иттифоқи» ...
Блоглар
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги ...
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...