Асосий мавзулар
1 январ 2024

2023 йил Элтуз видеоларининг топ ўнталиги

Элтузнинг Ютубдаги канали орқали ўтган йил давомида энг кўп томошабинлар эътиборини тортган видеолар ўнталигини тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, улар Ютуб статистикаси ёрдамида танланди ва у ердаги устивор мавзу жиноят оламига экани ойдин бўлди. Холбуки Элтузнинг ўтган йилги сўровларида Элтуз мухлислари кўпроқ давлат сиёсати, маданият ва санъатга оид кўрсатувлари томоша қилиш истагини билдиришган эди.

Демак халқ севган бош қаҳрамон сиёсий мухолифат лидери, иқтидордаги президент, ёзувчи, шоир, санъаткор ёки бошқа бирор маданият арбоби эмас. Шунчаки Ўзбекистоннинг ўғрибошиси Бахтий Ташкентскийдир. Чунки айнан у ҳақда тайёрланган хабарлар Элтуз видеолари ўнталигини эгаллади.

Биз қанчалик истамайлик, на давлат сиёсати ва иқтисоди, на маданият, на диний  ёки бошқа мавзуларга оид кўрсатувлар бу ўнталикка кирмади.

Демак, кетдик. Элтузда энг кўп кўрилган  йилнинг тўп ўнталиги:

Биринчи ўринни Тошкентда ўғрилар сходкаси ўтганига оид май ойидаги хабар эгаллади. Элтуз тайёрлаган ушбу видео 3 013 303 нафар томошабин томонидан кўрилди. Унга 31 минг лайк, 2 739 изоҳ қолдирилди.

Ўтган йилнинг 29 майида Гранд Мир меҳмонхонасида бўлиб ўтган Ўзбекистон жиноят олами вакилларининг сходкасига оид хабарни биринчи бўлиб Элтуз эълон қилган. Айни видеода Тошкент смотряшийси, Бахти Ташкентский лақаби билан танилган «қонундаги ўғри» Бахтиёр Қудратуллаев, ўзидан кўчинский ясаб олганларни, жумладан Мурод Билдингни огоҳлантирган.

“Ман Билдинг билан шахсан танишмасман, нима деб интерда мутить қилвотти?! Сакрамай, жим юрсин! Унга ва бошқа чала спортсменлар ва бошқа система кўрган бизнесменларга айтиб қўйларинг, мазасини қочираман, шахсан ўзим сўраб оламан” деган эди ўшанда Бахти Ташкентский.

Бу топшириқни бажаришни у Шукур Янгибазарский зиммасига юклаган.

40 яшар Мурод Назаров Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш ширкатларидан бири – “Murad Building” асосчиси ва раҳбаридир. 

“Сходка” соат эрталабки 2 дан 4 гача давом этган ва унда Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан 100 га яқин “жиноят олами” вакиллари, Андижондан Ҳусан “Эпчил”, Марғилондан Мансур Маргиланский, Янгибозордан  Шукур Янгибазарскийлар қатнашган, унга онлайн тарзда Туркиядан Равшан Золотой ҳам қўшилган.

Бу ҳақдаги видеони Элтуз 30 май куни ютубга жойлаган эди.

Тўп ўнталикда иккинчи ўринни Мурод Хонтўраевга суиқасд уюштирганларнинг ИИБдаги кришалари ушланганига оид навбатдаги криминал хабар эгаллади.

Элтуз ўтган йилнинг учинчи декабрида эълон қилган ушбу видео 2 002 903 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга 21 минг лайк қолдирилган.

Элтуз, 1 декабрь куни ДХХ амалиётида Тошкент шаҳар ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлимининг бошлиғи ва унинг  уч нафар ходими ушлангани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг машҳур боксчи Мурод Хонтўраев суиқасдига алоқадорлиги иддао қилинмоқда.  

Элтуз тўп ўнталиги парадидаги учинчи ўринни қонундаги ўғри Бахти Ташкентский «срок» олиши эҳтимоли ҳақидаги дастлабки видео эгаллади.

Элтуз 3 декабрда эфира узатган ушбу видео 1 767 152 томошабин томонидан кўрилди. Унга 17 минг лайк қолдирилди. Бу вақтда ҳали жиноят иши ҳақидаги бирор расмий ҳужжат эълон қилинмаган эди.

Видеода 15 суткага ҳибсга олинган Бахтиёр Қудратиллаев ўзининг срок олишини тахмин қилган. «Бир икки йил уйда бўламан. Зоналарни тартибга солишга тўғри келаяпти» деган эди. Ўғрилар тилида эса уй деганда қамоқ тушинилади.

Элтуз ўнталигидаги тўртинчи ўринни Москвада иккита одамнинг калласини олганликда айбланиб қамалган 22 яшар  ўзбек гастарбайтери ҳақидаги видео эгаллади. 18 плюс сирасига кирувчи бу видеода Ўзбекистондан Россияга учиб келган Хасанбой Муҳаммаджоновнинг бир кунда иккита одамнинг калласини олиш каби жиноятга қўл ургани ҳақида ҳикоя қилинган.

Элтуз ўтган йилнинг учинчи декабрида эълон қилган ушбу видео 1 251 552 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга 10 минг лайк қолдирилган. Бироқ 18 ёшга тўлмаган ва асаби бўш шахсларга бу видеони кўришни тавсия этмаймиз.

Элтуз ўнталигидаги бешинчи ўринни Тошкентдаги «разборка»да номи тилга олинган сенатор Қудратилла Рафиқов шахсига оид видео эгаллади.

Видеода 5 ноябр куни криминал авторитет Ғофир Раҳимов Тошкентдаги уйида Россия ўғрилар оламининг икки чопарини кутиб олгани, улар кимсан қонундаги ўғри Шакро Молодойнинг саломини олиб келгани ҳақида Элтуз инсайдерларидан иқтибос келтириб ҳикоя қилинган эди.

Ўтган йилнинг саккизинчи ноябрида эълон қилинган бу видео 1 475 507 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга ҳозирга қадар 8 мингдан зиёд лайк қолдирилган.

Элтуз ўнталигидаги олтинчи ўринни Умрага борган ўзбек аёлларининг ўғирлангани ва зўрлангани ҳақидаги видео эгаллади.

Видео ҳаж ва умра зиëратига борган камида икки ўзбек келиннинг ўғирлаб кетилгани ва қизи хамрохлигида борган 40 яшар ногирон ўзбек хотиннинг Саудияда жинсий зўрлаб ташаб кетилгани ҳақидаги гувоҳлар аудиосига асосланган.

Ўтган йилнинг иккинчи майида эълон қилинган ушбу видео 942 918 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга ҳозирга қадар 8 мингдан зиёд лайк қолдирилган.

Элтуз ўнталигидаги еттинчи ўринга Тошкентлик авторитет Салимбойнинг Саидазиз Медгородокни Тошкент смотряшийси қилишга урингани ҳақидаги видео чиқди.

Элтуз ўтган йилнинг саккизинчи февралида эълон қилган ушбу видео 937 093 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга ҳозирга қадар 7 мингдан зиёд лайк қолдирилган.

Саккизинчи ўринни Салимбойнинг ушлангани ва Ғопирбойнинг қидирилаётгани  ҳақидаги навбатдаги видео эгаллади.

Иккинчи декабрида яъни бундан икки ҳафта бурун эълон қилинган ушбу видео 902 396 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга ҳозирга қадар 13 мингдан зиёд лайк қолдирилган.

Тўққизинчи ўринни президентнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев ўтказган 2023 йилги пахта мавсумига бағишланган йиғилиш  ҳақидаги навбатдаги видео эгаллади.

Элтуз ўтган йилнинг ўн саккизинчи сентябрида эълон қилган ушбу видео 894 208 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга ҳозирга қадар 7 мингдан зиёд лайк қолдирилган. Унда асосан пахта теримига янада кўпроқ теримчи жалб қилиш ҳақида гап боради. Ва бу видео Элтузнинг пахта терими, давлат сиёсати ва иқтисодиётига оид ўтган йилги видеолари орасида ўнталикка илинган ягона видеодир.

Ва ниҳоят сўнгги ўнинчи ўринни тағин Бахти Ташкентский, Салимбой ва уларни нима кутаётганига оид таҳлилий видео эгаллади.

Элтуз ўтган йилнинг тўртинчи декабрида эълон қилган ушбу видео 864 211 нафар томошабин томонидан кўрилган. Унга ҳозирга қадар 7 мингдан зиёд лайк қолдирилган. Видеода ҳар иккала айбланувчига нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида гап боради.

Шундай қилиб, йил натижаларига кўра, Бахти Ташкентский ва Салимбойларни истаймизми, истамаймизми Элтузнинг ютуб каналидаги йилнинг қаҳрамонлари дея аташ мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танлов 2023 йил ҳолати бўйича Элтузнинг ютубдаги каналига қўйилган икки мингдан зиёд видеолар асосида ўтказилди. Шу пайтгача каналимизга 587 минг одам обуна бўлган, томошабинларнинг умумий сони эса 58 399 440 ни ташкил этган.

Видеоларимизга лайк босишни, каналимизга обуна бўлишни унутманг.  

Тағин ўқинг
12 август 2017
Суронли 2015 йил, денгиз тубидаги майда тошларни ҳам кўра оладиган ғаввослар ҳам пахтага олиб чиқилганди. Хадемай тағин терим бошланади, ...
12 октябр 2022
Индорама Агро компаниясининг халқаро тараққиёт банклари томонидан қўллаб-қувватланган Ўзбекистонда пахта етиштириш лойиҳаси меҳнат, фуқаролик ва атроф-муҳит ҳуқуқларининг бузилиши билан ...
7 июн 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ВА РИЁ Яқинда бир ...
28 феврал 2022
Украина атрофидаги 27-дан 28 февралгача бўлган кун давомидаги ўзгаришлар қисқача Европа Иттифоқи ўз тарихида биринчи марта Украина учун қурол ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...