Асосий мавзулар
20 феврал 2024

Зам-зам турми ёки сарсон тур?

Минглаб ўзбекларни арабистонда сарсон қилиб қолдириб кетган «Уммат учун» фирмаси дохил 42 ширкат устидан очилган жиноят иши доирасида ўнлаб муллакрат тужжорлар қамоққа олиниб тергов қилинмоқда.

Элтуз тасарруфида мавжуд бўлган Ўзбекистон транспорт прокуратурасининг жорий йил 6 февраль санаси битилган ҳужжатида қайд қилнишича «Panorama Airways» МЧЖ ва бошқа ширкатлар 3931 нафар ватандошни  алдов ва фириб йўли билан «Умра» учун Саудияга обориб ташаб қайтиб олиб келмаган.»

Элтузда мавжуд  видео ва ëзма шикоятларга кўра, зиëратчилар мехмонхонадан чиқариб юборилгани учун кўча кўй ëки терминалларда бомж каби саргардон бўлган. Дориси тугаган касал хожилар, бўғоз келинлар ва нақд пули кам бўлган зиëратчилар ошиғич қийналган. Қонунга зид ўлароқ, Умра сафарига олиб келинган болалар мактабдаги ўқишидан қолиб кетган.

Расмий ҳужжатга кўра, 42 ширкат тарафидан алданган, ўзбекистонлик 4  мингга яқин  зиёратчи, 27 январдан бери Умра сафаридан қайта олмаган.

Ўз ҳақини талаб қилган зиëратчилар тур фирма рижоллари тарафидан қўрқитилиб, таҳдид қилингани ҳақида гувоҳликлар Элтузда бор.

Элтуздаги  мавжуд ҳужжатда зиёратчиларнинг вақтида қайтолмагани учун масъулият Умра зиёратини ташкил этиш тартибини бузган хусусий компанияларга юкланади.

Атайин диний ҳиссиëтга ҳитоб қилиб номланган ширкатлар аслида зиëратчиларни алдаш қопқони бўлган.

Gulbahor Airways, Mabrur Tur, Ravza Tur, Ramazon Travel, Fayz Turizm, Hizmat travel,  Toyib Tur,  Ark Tur, Zaytun travel, Mahbub Travel,  Exrom Tur, Madinax, Muhtasham travel, Zam zam travel, Di travel, Marjon Tur, Ixan travel, Tur, Marokand, Hiro Na’ot tur, labbaik travel,  City Cloud, Ajva, Global Tur, Osiyo Tur, Brend Tur, Sulton Travel, Musafirun,  Air Fayz. Mubin tur,  Road silk,  Ziyo Tur, Makon Yanayted, Mahdiy Tur каби ширкатлар зиëратчиларни мунтазам алдаб пулини ухлатишган.

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Умра зиёратини ташкил қилиш тартибини бузган хусусий ширкат раҳбари ушланганини маълум қилган эди.

Элтуз гаплашган зиёратчиларга кўра, сарсон бўлганларнинг аксари Panorama airways ширкати билан учганлигини айтишди.

Айни фирибгар ширкатлар тўрига илинган лохларнинг  Ўзбекистондан Саудия Арабистонига учиши ҳам йўққа чиққан.

Сафарга чиққанлар аэропортдан уча олмай, бир неча кунлаб Тошкентда қолишган.

Бу холатни  тафтиш қилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси хусусий авиакомпания мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда..

Бош прокуратурага кўра  умра фирибгарларига нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 192−11-моддалари (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Саудияда сарсон бўлган ёки Ўзбекистондан кетолмаётган Умра зиёратчилари можароси марказидаги Panorama Airways ширкати 2021 йилда ташкил этилган.

Илк парвозини эса 2022 йилнинг 22 декабрида Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишидан бошлаган эди.

6 февраль куни Ўзбекистон Туризм қўмитаси Ўзбекистондан Умра сафарини ташкил қилаётган қатор хусусий ширкатлар огоҳлантирилгани ҳақида баёнот берди.

Баёнотда, жорий йил август ойида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор тилга олинган.

Ушбу қарор билан Умрага зиёратчи юбораётган ширкатлардан 100 минг AҚШ долларидан кам бўлмаган маблағни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш талаб қилинган эди.

“Aфсуски хозирги пайтда айрим “тадбиркорлар” томонидан Умра тадбирларини амалга оширишда етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлмай, “Умра” лицензиясини олмасдан фуқароларимизнинг ишончига кириб, ноқонуний равишда ишлаб келиши учрамоқда. Туризм қўмитаси томонидан бундай маълумотлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилмоқда”, дея огоҳлантирди Туризм қўмитаси.

Туризм қўмитаси қатор хусусий ширкатлар – Fayz tour travel, Maryam travel-agency, Mahbub tour, Ramazan travel sayohat каби сайёҳлик ширкатларини огоҳлантиргани, Хurmo travel umra ширкати фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Тағин ўқинг
5 сентябр 2022
Қадрли муҳлислар, эътиборингизга Элтуз 600 секундниниг навбатдаги сонини тақдим этади.+++4 сентябр куни Қамашининг Қўшкапасида “Нексия» ҳайдовчиси велосипед ҳайдаб кетаëтган ...
22 феврал 2023
Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич «суд ҳокимияти» деган тушунчадан мутлақо хабарсиз.   45 ëшга кириб қўйган, ...
23 апрел 2019
Сўнгги вақтларда бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, мамлакатнинг АҚШ ва Бельгиядаги элчилари ...
17 феврал 2017
Андижон шаҳрида феврал бошида фаолияти тақиқланган “Дамас” машиналари туманларга кетиб киракашлик қилмоқда. Бу ҳақда Элтуз мухбирига билдирган андижонлик 28 ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...