Асосий мавзулар
29 октябр 2024

Комил Алламжоновга суиқасд уриниши ҳақида

Ичида Комил Алламжонов бўлган йўлтанламасга ўқ узишда гумонланганлардан бири ушланди, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси 27 октябр куни эрталаб.

Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби ва президент администрацияси раҳбарининг собиқ ўринбосари 26 октябрга ўтар кечаси қуролли ҳужумга учраган эди.

У бораётган Range Rover машинасига Макаров тўппончасидан бир неча ўқ узилган.

Бош прокуратура хабарида таъкидланишича, бу қасддан қотилликка суиқасд қилиш бўлган.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248-(Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан тезкор-тергов гуруҳи тузилгани ва ҳужумчиларни қўлга олиш, улар шахсини аниқлаш тадбири бошланганини билдирди.

Аммо ижтимоий тармоқни портлатган хабар на шу кунги сайловлар бўлди ва на Прокуратуранинг мазкур хабари.

Бош прокуратура тарқатган хабардан бир неча соат ўтиб, тармоқларда дастлаб аудио ёзув тарқалди. Унда гапирган шахс Алламжоновга суиқасд аслида “пиар” бўлганини иддао қилди.

“Комил Алламжоновга қилинган суиқасд аслида суиқасд эмас. Бу инсоннинг фойдаси учун, манфаати учун қилинган иш.”

У “бу ишни пул учун” қилганини билдириб, “ўртада турган одамлар ваъда қилишган” дея иддао қилди.

Кўп ўтмай икки йигит чиқиб, қотилликка уринишни улар содир этганликлари ва таслим бўлиш учун ИИБга бораётганликларини айтишди.

Шу билан бирга Бош прокуратуранинг ўта чекланган дозада маълумот бераётгани  ижтимоий тармоқларда мазкур қотилликка уриниш ҳодисаси бўйича турли миш-миш ва версияларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Уларнинг бирортасига ён босмаган ҳолда айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз: 

Журналист Анора Содиқ: “

… Алламжоновга қилинган суиқасд ҳақиқатан юз берган бўлса, (шахсан мен бу суиқасдга ишонаман) буни унга тенг бўлган кучлар амалга оширгани шубҳасиз. Балки, бу биринчиси ҳам эмасдир. Гадонинг душмани — гадо бўлади, дейишади. Анча олдин Алламжонов ўта эҳтиёткор ва кўпгина қўриқчилар билан ҳаракатланаётганини эшитгандим. Балки, уни расман четлатишганининг ҳам сабаби шундадир. Нима бўлганда ҳам ҳукуматдан расман четлатиш, суиқасд уюштириш ортидан ўзаро олишаётган кучлар борлиги ва улар қай даражада эканлиги ойдинлашмоқда. Алламжонов иккинчи куч тарафга етарли даражада босим қилаётган кўринади…

Журналист Муҳаббат Назар: “

…Одамлар сохта суиқасд мажороларини эндиям емайди. Қолаверса, бизлар анойи халқ эмасмиз. Бизда доим тинчлик хукмрон бўлган. Хаттоки, ҳуқуқбузарларимиз ҳам, одоблигина бўлиб, ўзлари айбига иқрор бўладиган даражада халимдирлар.”

Журналист Шерали Отабоев: “

…Агар Алламжоновни ростдан ҳам йўқ қилмоқчи бўлганда иккита қурол топган ўша ахмоқ «душман» биттагина профессионал ёлланма қотил тополмасмиди? Алламжоновни ўлдиришга ҳақиқатдан ҳам уриниш бўлганда, кўча-куйда, халқ олдида салют отиб шовқин сурон кўтармасдан жимгина панада йўқ қилиб юборишнинг имкони йўқмиди? Негадир, шу воқеанинг мантиқий жараёни шахсан менда шубҳа уйғотмоқда.

Алламжонов «тахт»дан кетганига ҳали бир ой бўлмасдан унга суиқасд уюштириш кимга керак бўлганди? Бу суиқасд режаси фақат ва фақат Алламжоновнинг ўзига керак эди, холос…”

Қобул Дўсов, собиқ депутат:  

“…Кўрган одам спектаклни эпизодлари апандича сценарийлаштирилганига йиқилиб тушай дейди. Ҳудди Болливуд киноси.

Алламжонов, барибир пихини ёрган содда, муғомбир одамсанеее бирам. Парпиевдек устозларингни қарғиши ураяпти сани. Энди шунақа қилсам аёллар ишониб, раҳми келади, бирон жойга ўтиб олман деб ўйладингми?

Ҳай майлида, босивур газини, бяхтагилар гўё жинни, нима десанг ишанаверамиз.”

Абдураҳмон Ташанов, ҳуқуқ фаоли:

“…Биз осмонимиз мусаффолигига ўрганган, кўниккан халқмиз. Асли ягона бойлигимиз ҳам шу. Ҳар ҳолда, сўнгги марта 1992 йилда халқ шоири Эркин Воҳидовнинг машинасига намойишкорона ўқ узилганди. 32 йилдан кейинги бу ҳодиса ақли бор одамни ташвишга солиши керак.

Эрталабдан Telegraf деган исқирт нашрнинг ғимирлаб қолганидан бу ерда нимадир борлигидан хавфсиргандим. Менинг кўнглимдан ўтаётган туйғулар бошқалардан ҳам ўтаётгандир. Шу боисдан Бош прокуратура тафсилотлироқ маълумотларни тезроқ очиқлагани яхшироқ.”

Тармоқларда баҳслар қизиркан Комил Алламжоновнинг ўзи сайлов участкасида кўриниш берди. У Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловда овоз берди ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида «Ўз танловимни қилдим!», дея ёзиб қолдирди.

Элтуз Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд уриниши билан боғлиқ воқеаларни ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк қолдиринг. 

Тағин ўқинг
13 октябр 2023
Мустақил равишда текширилган маълумотларнинг қабул қилиниши тўғрисидаги суд қарори Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳисобот бериш учун узоқ давом этадиган ...
10 май 2017
Андижон вилоятидаги туман мактаблари ходимлари йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини тозалашга бириктирилган. Ўқитувчиларнинг маълумот беришича, бу юмушларнинг барчаси хокимият ...
9 октябр 2020
3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Намозгоҳ маҳалласида истиқомат қилувчи 41 ёшли эри Икром Қаюмовдан калтак еган 32 ёшли Нигора ...
26 май 2016
Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида яшовчи SH Kuryazova кабель ва йўлдош антенналар симлари узиб ташланганидан ёзғирди. У Фейсбукда ўз ҳасратини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...