Кундалик
10 октябр 2015

Ғаллаороллик шифокор – бу йилги пахтанинг навбатдаги қурбони

Ғаллаорол туман ҳокими Азим Тўлабов буйруғига кўра, пахта нормасини бажара олмагани учун икки кунга қамалган туман бош врачи Юсуф Эсиргетов 9 октябр куни вафот этди.

Eltuz.com манбасига кўра, Ғаллаорол тумани ҳокимлигидаги йиғилишда пахта нормасини бажармагани учун туман шифохонаси бош врачи Юсуф Эсиргетовни қаттиқ уришгач туман ҳокими, ИИБ бошлиғига уни қамашга буйруқ беради.

Уни мажлисдан кейин олиб бориб икки кунга қамашади. Қамалиш сабаби ишчилар (тиббиёт ходимлари. таҳр) кунлик 70 кг ўрнига 17-20 килодан пахта теришгани, ҳокимнинг дўқига жавобан шифокорнинг “Далада пахта йўқ бўлса қаердан тераман?” деган эътирози бўлган.

Қамоқдан чиққанидан сўнг, қаттиқ стрессга тушган врач хасталаниб ётиб қолади ва Жиззах вилоят шифохонасидан жон беради.

Бош врач кеча дафн қилинган, унинг яқинлари “Пахталаринг бошларингда қолсин!” дея ҳокимиятдагиларни ёзғирмоқда.

www.eltuz.com

Тағин ўқинг
22 феврал 2019
Ички ишлар вазирлиги “Элтуз”да “Ғаллаороллик йигит ИИБ ходимлари уни таҳқирлашганини билдирди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолага муносабат билдириб, унда келтирилган ...
18 январ 2019
Турк ëзувчиси Азиз Несин ва рус ëзувчиси Антон Чеховга тақлидан ва бўлган воқеага асосланиб ëзилган “ҳикоя” Бу ҳикоя яна ...
30 ноябр 2017
“Пахта кампанияси” меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт Андрей Мрост томонидан ўтказилган “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси: меҳнаткашлар ташкилотими ёки ишчиларни назорат ...
10 май 2017
Тошкент. 2017 йилнинг 9 майи. Кўча тўла қизил байроқлар. Одамлар ўроқ ва болғали совет байроқларини кўтариб олган. Бир ўрис ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...