чоршанба,
13 ноябр 2024
20 март 2016
Ҳамқишлоқларини сотган одамфуруш
“Диёнат” газетаси Учқўрғон туманилик ҳамқишлоқларини Қозоғистонга олиб бориб, 500 минг тангага сотиб юборган шахс беш йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинганини ёзди.
Айтилишича, 1975 йилда туғилган фуқаро тўққиз нафар ҳамқишлоғини яхши ҳақ ваъда қилган ҳолда қўшни давлатга олиб борган ва пуллаб юборган.
Паспортлари олиб қўйилган бечора йигитлар уч ой давомида Усть-Каменогорск ва Остона шаҳарларида қурилишда ишлашга мажбурланган. Роса абгор аҳволга қолганларидан сўнг уларга паспортлари қайтариб берилган ва улар бир амаллаб юртга қайтиб келган.
Eltuz.com