Рассом Туз: Популист бўл, инсоф билан бўл!
Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Ҳарф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч бир дин мамлакатда ҳукмрон мафкура эмаслиги аниқ ëзилган. Ўзбекистон бюджети бутун халқ тўлаган солиқдан таркиб топади. Бюджетни Абдулла Ғариб Паркентдаги дала ҳовлисида экккан қулупнайини сотиб шакллантирмайди. Солиқни мусулмонлар билан бирга бошқа диндагилар, агностик, деист ва атеистлар ҳам тўлайди. Асосан ўртаҳол ва бойлар солиқ тўлайди. Аҳолининг мусулмон қашшоқ қисмига имтиëз бериб, уларни бюджет ҳисобидан текин умрага юборилиши КОНСТИТУЦИЯ БУЗИЛИШИДИР. Тенг ҳуқуқлилик принципи бузилиши бу. Мамлакат раҳбариятидан қаттиқ илтимос қиламан: ё бу конституцияни бекор қип ташанглар ëки жиддий ўқиб амал қилинглар. Каттанинг айтгани конституцияга зид бўлса, каттани гапи эмас, қонун устивор бўлиши керак. Популист бўл, қашшоққа қайиш, аммо инсоп билан бўл! @eltuz2022