Дайжест
28 май 2016

Маҳалла оқсоқоли – аввал танланади, кейин сайланади

«Халқ сўзи» газетасининг ёзишича, Тошкент вилояти бўйича 1158 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 11 мингдан зиёд маслаҳатчиларини сайлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 697 нафар раис ва уларнинг 7 минг 100 нафарга яқин маслаҳатчиси танлаб олинган.

Ҳа, айнан сайлаш учун танлаб олинган. Гарчи бу тадбирнинг номи сайлов бўлса-да, Ўзбекистон қонунчилиги айнан шундай механизмни кўзда тутади. Номзодлар аввал сайловни ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан танлаб олинади.

Бундан кўриниб турибдики, комиссия (давлат ҳокимияти вакиллари деб тушунилса, хато бўлмайди) танлаб олмаган, яъни «юқори»нинг тасдиғидан ўтмаган бирор зот раисликка «сайлана» олмайди.

Энг эътиборлиси, худди шу механизмни «Халқ сўзи» «тенглик, муқобиллик ва ошкоралик тамойиллари устувор» деб таърифлайди.

Яна бир жиҳати, номзодларнинг дастурлари ҳам бор. Бу дастурларда «маҳаллада кичик бизнес ва спортни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш» кабилар қамраб олинган.

Юқоридаги ишларни бугун давлатнинг ўзи ҳам эплаб амалга ошира олмаётган бир пайтда номзодларнинг бундай «жасорати» некбинликдан кўра кўпроқ истеҳзога сабаб бўлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни анархия деб қоралаш, афроамерикаликларни ...
4 апрел 2017
4 апрелга ўтар кечаси тунда Фарғона вилоятининг Бувайда туманига қарашли Янгиқўрғон шаҳарчасидаги Марказий деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Воқеа гувоҳларининг ...
26 сентябр 2015
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси тарқатган, “Пахта – ризқ-рўзимиз!” сарлавҳали варақада жумладан қуйидаги сўзлар ёзилган. Пахта йиғим ...
26 апрел 2018
26 апрель куни фейсбукда пайдо бўлган фотосуратда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги артистларининг рус ҳарбийлари кийимида уруш қўшиқларини куйлаб, Тошкент метросига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...