Дайжест
11 апрел 2017

Фирибгарлардан автомобил ҳарид қилганлар жазоланди

Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳ қилинаётгани ҳақидаги ура-урачиликнинг янги тўлқини кўпчиган шу кунларда «XXI аср» газетаси яна бир мавзуни кўтарганки, соҳадаги энг катта муаммолардан бири ялт этиб кўзга ташланган.

«Фарғонада «жиноят қуроли», Самарқанд ва Қашқадарёда «ашёвий далил»ми? сарлавҳали бу мақоланинг мазмунидан маълум бўладики, бир гуруҳ фирибгарлар мамлакатга ноқонуний йўллар билан машиналар олиб кириб, уларни фуқароларга пуллаган.

Фирибгарлик фош этилиб, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарёда суд жараёнлари бўлиб ўтган.

Эътиборлиси шундаки, Самарқанд ва Қашқадарёда бу фирибгарликни кўриб чиққан судлар давлат нотариал идоралари томонидан расмийлаштирилган машиналарни уларни қонуний йўл билан сотиб олган эгаларига қайтариб бериш ҳақида ҳукм чиқарган.

Фарғона суди эса худди шу мазмундаги иш юзасидан фирибгарлардан қонуний йўл билан машина харид қилган 18 жабрдийдани қон йиғлатиб, мулкини мусодара қилиш қарорига келган.

Бир хил иш юзасидан икки хил ҳукм чиқарадиган судларнинг ҳукмлари нимадан дарак беради?

Балки судларнинг қонунга эмас, бошқа манфаатларга асосланишидан дарак эмасми бу?

Мақола муаллифи ҳам шунга ишора беришга уринган шекилли: «18 нафар жабрдийданинг емаган сомсага тўлаган пулларини қайтариш – мўъжиза билан баробар», дея хулоса қилади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 июн 2021
Бу табиат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида жамоатчиликнинг халқаро банкларга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида Бенквоч томонидан тайёрланган ...
19 январ 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонда) «Тармоқдан узилган эски уй телефони қандай жиринглайди? Менга шундай туюлган бўлса керак. ...
11 октябр 2021
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Бойтиш маҳалласида яшовчи Шомирза Рихсибоевнинг хонадонида 7 ойдан буён газ йўқ. – Кунлар совиб кетди. ...
16 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...