Вақт машинаси
22 апрел 2019

22 апрель – Халқаро Ер куни

Бугун – Халқаро Ер куни. Америкалик рэпер ва комик Лил Дики “Ер” (Earth) деб номланган анимацион клипни тақдим қилди. Клипда 30 дан зиёд шоу юлдузи, жумладан, Ариана Гранде, Жастин Бибер, Снуп Догг, Кэти Перри, Кевин Ҳарт, Backstreet Boys ва бошқалар иштирок этган.

2019 йил Тошкент расмийлари кўп йиллик дарахтларни ёппасига кесиш ортидан глобал экологик зарарли лойиҳага ҳам қўл урди. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Россия билан ҳамкорликда Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасини имзолади.

Айни пайтда ўзбек ҳукуматининг бу ҳаракати жамоатчилик ва экологик ҳаракат фаоллари қаршилиги фонида давом этмоқда.

Экологик муаммо бир миллат, бир минтақа ва давлат миқёсидан чиқиб, бутун ер курраси бўйлаб глобал аҳамият касб этаётган айни кунда халқаро жамоатчилик эътибори қаратилиши лозим бўлган жиддий муаммодир.

Энг камида Тошкент расмийлари бугун жамият олдида ўз қилаётган ишлари сабабини тушунтирии, агар бунга жиддий асос бўлмаса, қонун олдида жавоб беришлари лозим.

Шу кун муносабат билан Eltuz.com нашри ўз муштарийларини ушбу кунда Тошкентдаги экологик ҳаракат фаолларини қўллаб-қувватлашга чақиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2019
12 февраль куни тармоқда Санкт-Петербургда қор кураётган ўзбеклар видеоси тарқалди. “Пул топиш жуда осон. Қорларнинг тагидан пул чиқади. Неча ...
24 апрел 2019
Бу йил Ўзбекистонда Ёшлар иттифоқи ташкилотининг ўтмишдоши “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топганига 19 йил тўлади. Эски комсомол ўрнига ...
18 август 2018
Муҳаммад Бекжонни 2000 йилнинг июнида ойналари қорайтирилган, “нам асфальт” рангли енгил “Форд” автомобилида ИИВ ертўласига олиб кетишади. У Каримовдан ...
9 март 2017
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гўшт нархи осмон бўлиб кетди. Ҳукумат ҳам буни кўриб, муаммони ечиш ҳаракатига тушиб қолди. Бозорларда сотиладиган ...
Блоглар
18 сентябр 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек ...
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни ...