Камолиддин Йўлдош: «Таҳоратли шоу» (аудио)
«Ҳамма унутса ҳам, бизнинг ўзбек мусулмонлари унутмагандир. 16 февралдан кейин нима бўлди, бутун мухолифат йўқ қилинди…» дейди Камолиддин.
Барбод бўлгани айтилаётган давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланиб 6000 киши ҳибсга олинди. 3000 га яқин суд ҳаками ишдан четлатилди. Ҳарбий базаларга рейдлар уюштирилди. Ҳукуматга мухолиф деб кўрилган кўп сондаги прокурор ва ҳакамлар қўлга олинди.
Воқеаларни мамлакат ичидан кузатаётган, бугунги кунда Истанбулда яшаётган ўзбек муҳожири Камолиддин Йўлдош, Туркия воқеалари махсус уюштирилган бир томоша эканини айтади. Туркиядаги сўнгги воқеалар, унинг фикрича, медиа орқали тарғибот воситаси ёрдамида Эрдўғон ўз мақсадига эришган.
Камолиддин Йўлдош ўз интервьюсида фикрларининг далили сифвтида қатор аргументлар ва паралеллар келтиради.
Интервьюнинг тўлиқ матни
Кудрат Бобожонов: Ассалому алайкум. Бугун студиямизда Камолиддин Йўлдош. Туркиядан. Биз у кишига саволлар бериб, Туркияга оид фикрларини билмокчимиз. Бугун, шу кунларда қандай давом этаяпти мана шу Туркиядаги силсилалар? Қайси томонга кетаяпти Эрдоғоннинг линияси?
Камолиддин Йўлдош: Энг биринчи шуни билишимиз керакки, Қудрат ака, бундай воқеалар шунчаки стихияли бўлмайди, бу бир. Иккинчи: Армияни ичидаги бир кичик гуруҳ (давлат тўнтаришини) ўз ташаббуси билан амалга ошира олмайди, бу икки. Мана шуни агар аниқ биладиган бўлсак, кино тамоман савол остига тушади.
Бошқалар билмаса хам, биз ўзбеклар жуда яхши биладиган, энг янги тарихимиздаги мисоллар бор, масалан 16 феврал: шахарнинг қоқ марказида, хукумат биноси ёнида, хукуматнинг йиллик мажлиси бўладиган соатларда, хаттоки давлат рахбари келадиган соатларда, бир неча кишидан иборат кичкина группа келаяпти, у ерда портлашлар амалга оширяпти ва бу нарса конституцион тузумга қарши уриниш ва хокозо, ва хоказо нарсалар дея тақдим этиляпти. У портлашларни натижасида энг кўп фойда, сиёсий фойда кўрган (тараф) – жорий хукумат бўлди. Чунки ўз мухолифатини, ундан ташқари диндорларни ва хукуматга мухолиф фикрда бўлган оддий фуқароларни, хаммасини қора рўйхатга олди. Сиз «Жодугарлар ови» деб ёзибсиз сайтингизда, бу жуда тўғри ва (бугунги вазиятга) мос тушадиган атама.
Бошқа мисолларга қарайдиган бўлсак, масалан Россияда ҳам ўхшаш воқеалар бўлди. Волгодонск, Рязандаги портлашлар, портламай қолган бомбалар,.. Уларнинг ортидан Путин иқтидорга келди ва имкониятларини мустахкамлаб олди.
Энди Туркиядаги воқеаларга мана шулардан кейин назар соладиган бўлсак, шахсан мен, унчалик хам кўп фарқ кўрмаяпман.
Қудрат Б: Демак сиз хозир паралеллар келтиряпсиз, лекин битта фарқ бор-да, масалан сахна кўриниши деб олсак, танкни остига ўзини ташлаш, харбийларни қуролсизлантирилиши ва ўққа тутилиши,… Қандай уюштириш мумкин бунда катта глобал, баталний сахналарни?
Камолиддин Йўлдош: Мен иккита мисолни айтдим. Энди сизга учинчи мисолни айтай: 2010 йил, Қирғизистондаги Ўш ва Жалолобод воқеалари… У ерда хам оммавий харакат бўлди, ва одамийлик ўлчовларига умуман сиғмайдиган даражада вахшийликлар бўлди. Буни қандай тайёрлашди? Буни бир неча ойлаб кучли ва кенг қамровли миллатчилик пропагандаси (ташвиқоти) бўлди. Мен ўша ердаги ўзбеклар билан хам, қирғизлар билан хам мулоқотда бўлдим. Қирғизлар бўлганида хам миллатчи эмас, мусулмон қирғизлар билан… Мен олдин эшитганим бўйича, уларга қандайдир наркотик берилган, тарқатилган деган гаплар (хақида сўраганимда) улар айтдики, йўқ, пропаганда билан (оломон) шу даражага келтириладики, ҳатто инсонлик қиёфатидан чиқиб кетиш мумкин. Суриядаги, Ироқдаги вахшийликлар, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вахшийликларни оладиган бўлсак, уларни соғлом ақл билан тушунтириш умуман имконсиз.
Туркиядаги воқеликни хам шундай тушунтириш мумкин. Сўнгги бир неча йилларда медиа ишлашига қарайдиган бўлсак, асосий йўналиш шу, хозирги мавжуд партия АКПарти, шу Эрдоғонни партияси – «Отатурк давридан бугунга қадар энг мусулмон Партия» деган имидж бор. Ундан олдин фақат Кемалистлар, секулярлар мусулмонларга қарши зулм қилганлар ва хоказо жуда ёмон даврлар эди.. хозир келинган, ўрнатилган имидж шу. Ва буни қалқон қилиб туриб идеаллаштириш бор…. Бу АКП ташвиқотининг аргументи шуки: “Олдин мусулмонларга зулм бўларди, Эрдоғон пайтида бунга «чек» қўйилди. Аёллар рўмол ўраши чеклов остида эди, хозир бу чеклов бекор қилинди. Иш жойида намоз ўқиш, ёки кумуш узук тақишлар, армияни ичида буям запрет бор эди. Ёки бўлмаса армияни ичидаги аскар ёки офицерларга, уйдаги аёли рўмоллик бўлса, карьерасига нуқта қўйиларди. Эрдоғон пайтида шу таъқиқлар бекор қилинди, шунинг учун бу энг яхши хукумат ва биз уни қўш қўллаб қўллашимиз керак, токи олдинки секуляр Кемалистлар даврига қайтиб қолинмасин…
Қудрат Бобожонов: Шу ўринда яна бир параллел келтириш мумкин. 90 йиллар бошига қайтадиган бўлсак, Ислом Каримов ўша Тоҳир Йўлдош олдида туриб иккита хайитни байрам куни деб эълон қилишни айтиб, Исломий давлат қуришга ваъда берганди. Лекин кўриб турибсиз натижани. Туркияда хам натижа шунақа бўлиши мумкинми?
Камолиддин Йўлдош: Албатда, пировардида натижа шундай бўлиши мумкин, зотан ташвиқотнинг оқиши шунга қараб кетяпти. Мана АКПартини идеаллаштиргандан кейин, шу партия ичидаги муаммоларга (хар қандай партия ичида ўзимни муаммолари бўлади) кўз юмилади. Сиз масалан фарзандингизни шунчалик яхши кўрасизки, унинг шўхликларига, масалан (тагини) хўллаб қўйишига, бирон нарсани шўхлик қилиб синдиришига кўз юмасиз. Шунга ўхшаган кайфият сингдирилди сўнгги йилларда, аммо орада бу имиджга жуда катта дарзлар кетди. Мен шуларни бир айтиб ўтай. 2013 йил 17–25 декабр кунлари бир операция бўлди. Энг катта министрларнинг ўғилларини уйларида тинтив қилинганида, миллиардлаб доллар пул топилган. Нақд пуллар. Ундан ташқари навбат Эрдоғонни оиласига келди. Аммо унинг ўғли кўрсатма беришга, яъни терговга бормаган ва давлат ташвиқоти тамоман тескарига айланишга бошлади. Бунгача бўлган даъволар бўлиб келди, Масалан Эргонекон жанжали, Болйоз номи берилган бир жанжал бор, бу яъни хукуматдаги энг юқори лавозимдаги мулозимларнинг ноқонуний хатти харакатлари ва давлат тўнтаришига уриниш режалари ва хакозо шунга ўхшаган даъволар ортидан қанча кишилар қамоқхонага кетди. У ерда тортишувларда хам Эрдоғон чиқиб айтардики, “Бизда суд хокимияти мустақил, аралашманглар, хақ бўлсанг, бор ана ифодангни бер, кўрсатмангни бер, хақ бўлсанг ўртага чиқ” … Жуда кўп айтилган бу гап ва медиада жуда чиройли тарқатилган. Аммо навбат унинг ўзига (оиласига) келганида тамоман ўзгарди. Сўроқ ишорати ёнига иккинчи ишоратни қўйди. Биринчи ишорат Оқ партига қўйилган бўлса, иккинчи сўроқ ишорати унинг рахбарига бўлди. Ана ундан кейин бу сўроқ ишорати жавобсиз қолди. Шубхпалар кучайишни бошлади. Кейин Гези паркидаги воқеалар бўлди. Бу воқеаларда, у ердаги дарахтларни кесилиши ортидан у ердаги ерларни катта тижорат марказлари қуриш учун сотиш, йиллар давомида халқ дам оладиган, тоза хаво оладиган (Истанбулда хаммаёқ бетон), айниқса ёзда хаммаёқ баттар қизийди, бунинг устига икки тараф денгиз, хавонинг намлиги хам жуда оғир. Ана шу жойларни сотишни бошлаган. Ана ундан кейин порахўрликлардан кейин, сотиш деган учинчи бир савол чиқди. Медиаларга бу инфолар чиқа бошлади. Қаерда, ким қанчага сотгани, тендерларда ўзларининг таниш билишларига ўтказилгани, хақидаги (инфолар) медиага тўкилиши бошланди. Хаттоки, бу (воқеалар) Оқ парти ичидаги катта катта исмлар орасида ўзаро жанжалларга айланди. Булент Аринж дегани бор, Оқ Партиясининг ғоявий оталаридан бири,…
Қудрат: Уни ичида Эрдоғон билан конфликт бўлдими?
Камолиддин Йўлдош: Эрлоғон билан конфликт қилиша олмаяпрти улар, ўз ораларида, масалан Булент Аринж чиқиб айтяптики, Анқара хокими бор. Мелик Буручек деган, (у хам шу 10 йилдан бери хоким бўлиб ўтирибди) унга халқ, кет сен дейди аммо кетмайди. Хуллар Булент Аринж чиқиб айтдики, мен бу гапни туркчалаб айтаман, чунки жуда машхур ифода: “Парсел парсел сатти” (“У Анқарани парча парча, метрлаб сотди”) .. У, мен медиага, мен сизларга бу (инфони) хаммасини сиздираман дегандек гапларни айтди. Бу гаплар, дахнаки жанглар Твиттерда кетди. Медиада бу жуда катта шармандалик бўлиб кетди. Бунака ишлар жуда кўп бўлди. Уларни хаммасини устини боғлайдиган битта аргумент, шу.
Қудрат: Бугунги кунда Эрдоғон хаммасидан қутилиш учун карт бланш олди демак?
Камолиддин Йўлдош: Бу гаплар энди неча йиллар аввалги гаплар. Сизга энди 2016 даги буйруқни бериб, бу операцияни уюштириш учун бўлган омилларни айтиб берай. 17-25 декабрда, асосий фигурантлардан бири, Реза Заррап исмли бир бизнесмен. Эрон ва Туркия паспортлари бор қўлида. У Эрондаги миллиардлаб пулларни бу ёққа, бу ердаги миллиардлаб нархдаги товарни у ёққа ташиб юрган бизнесмен бир бола. Унинг олдида министрлар қўш қўллаб хизматда.У (Риза Заррап) Америкада хибсга олинди. Яқинда у Америкада очиқ кўрсатма беришни бошлайди. Кўрсатмаларда у 4 та министрга қанча пора берганлари, яна бошқа кимлар (мулозимлар) билан алоқалари бўлгани хақида, ва мана шу 17 25 декабридаги жанжалга доир маълумотларни очиб тўкади. Бу агар маълумотларни очиқлайдиган бўлса, бу Америкада ва бутун дунёда бир тарсаки каби бўлади.
Иккинчи жанжал: Россия учоғининг уриб туширилиши жанжали. Жуда қахрамон бўлишди. Биттаси чиқиб, Мана мен буйруқ берганман деб қарсаклар олса, бошқаси чиқиб Йўқ, мана мен бергандим буйруқни дея олқишларга шерик бўлди. Охири нима бўлди? Кечирим сўради.
Қудрат: Кечирим сўрагани аниқми? Бу факт, а?
Камолиддин Йўлдош: Аниқ. “Қусура бақмасинлар” дегани бу узр сўрайман сўзини синоними. Сиздан кимдир кечирим сўрамоқчи бўлса сизга “Қусура бақман” дейди ва сиз буни кечирим сўраш ўрнида қабул қиласиз.
Қудрат: Бу (узр сўраш)сизнингча, шу сценарийни бошланиши олдидан бир ход (юриш)ми? Яъни, шох юриши.
Камолиддин Йўлдош: Мен хозир шуни айтиб келаяпман. Биринчиси, боя айтганим Риза Заррап, иккинчиси Россиядан кечирим сўраш ва учинчиси: Мавий Мармара скандали бўлган. Мавий Мармара деган кемага дори дармон ортиб Фаластинга олиб боришётган бўлган. Инсоний, гуманитар ёрдам. Шу кема Исроил томонидан ўққа тутилди ва кемани босиб олишди. У ерда одамлар ўлган. Шундан сўнг Туркияда катта простестлар бошланди, Исроилга ва сионизмга қарши. Бу воқеада хам Ақ Партияси роса очко йиғди. Хозир энди Исроил билан келишув бўлди. Мана шу Мавий Мармара кемасини уюштириб, неча миллиард долларлик инсонийлик ёрдамни олиб бориб, бутун рискни ўз буйнига олган бечора фаоллар ёмон бўлиб чиқди. Уларга Эрдоғон очиқ айтдики, сен нега борасан, сен мендан рухсат сўрадингми, Бошбоқондан изн олдингми дея. Энди эса, Сурияга бостириб кириб, туркман биродарларимизни бола чақаси билан бўмбалаётган Россиядан кечирим сўраяпти.
Буни тарозининг бир палласига қўйинда, иккинчи томонига, 60, 70 йилдан буён блокада остида яшаб, танклар остида ва очликдан ўлаётган Фаластинликларни иккинчи палласига қўйинг.
Фаластин халқига аталган гуманитар ёрдамга давлатни алоқаси йўқ. Бу ёрдамни бу ердаги бизнесменлар ўз хисобларидан, закот, фитр қилиб йиғишиб, бир кемага юклаб олиб боришётганди. Бу эса (Эрдоғон), ўша пайтда Йўқ, сенлар мендан рухсат олмадинг бунақа ёрдамни бериш учун дедида, яқинда Исроил билан келишув имзолади.
Албатда, биз бу икки давлат ўртасидаги келишувга аралашмоқчи ёки мухокама қилишдан йироқмиз, бу масалада хукумат истаган сиёсатини юритиши мумкин. Аммо, фаластиндаги эзилган мусулмон биродарларимиз учун ёрдам тўплаганларни ёмонотлиққа чиқариш,…бу қабул қилиб бўлмайдиган нарса. Ва бу нарса матбуотда тоборо оғирлашиб, торозини бир палласини босиб бораяпти.
Туркия халқи ва миллати асос оладиган кучлар бор. Улар орасида миллиятчи партиянинг хам бир қисми бор. Ундан ташқари Кемалистларда хам бир кисми бор. Жумхуриятчиларда бир қисми бор. Ана уларнинг бош кўтариши тахмин қилинаётганди. Аммо буни…худди 16 феврални (16 феврал, Тошкентдаги портлашлар) эсланг. Хукумат қанақадир бир гурухнинг мана шундай амалиёт ўтказишни режалаётганини билиб қолди ва портлашларни ўз мақсадлари йўлида ишлатишди.
Бу ердаям шундай бўлди. Шундай кайфият бор эди ва шахслар бор эди шундай қиламизми ё қилмаймизми деган, бундан хабар топишди ва уларга йўл очиб берилди.
Аммо йўл очиб беришлари хам хом ишлади. Энди мен хозир агар ўша операцияни қаерлари хом ишланганини айтиб берсам, манзара янада ойдинлашади деб ўйлайман.
Мана қаранг: Эрдоғон Мармарисда дам олаяпти. Мармарис Туркиянинг курорт зонаси, денгизга яқин зонаси.
Эрдоғон Мармасисда дам олаяпти, танклар иккита кўприкда ва аэропортда. Савол чиқади: Бу танк қаердан келди бу ерга?
Истанбулдаги охирги портлашларлардан кейин, хар 100 метрда 4 та полициячи. Улар бизни Ўзбекистондагига ўҳшаб хар кимга тегажоқлик қилмайди, соатлаб ўша ерда турса хам. Энди ўша танклар кўприк ва аэропортга бориши учун ўз гарнизонидан чиқиб келиши керак. Кўчада танклар келаётганини сиз тасаввур қилинг! Километрлаб, шахарни ўртасидан, энг гавжум жойларидан ўтиб ўша жойларга келаяпти, биронта полиция ходими танкларни кўриб, “Мана бу танк қаерга кетяпти, хабаринг борми?” деб бир биридан рация орқали хам сўрамайди..
Йўллар тамоман очиқ ва танклар жойига келиб, ўша ерда соатлаб турибди.
Қудрат: Худди, Ўзбекистондаги 16 феврал портлашларидаги манзара: у ерда эски бир “Победа” русмли автомобил Вазирлар Махкамаси биноси олдига қаршиликсиз кириб келгани каби..
Камолиддин Йўлдош: Айнан ўша манзара! Ёки бўлмаса Ф 16 қирувчи самолётини олайлик. Уларнинг нечтасиям осмонда учиб юрибди, Эрдоғон Мармарисдан Истанбулга келаяпти, Ф 16 лар шу пайтда оддий одамларга отаяпти. Вахоланки, давлат тўнтариши қиладиганлар оддий одамларга отмайди. Биринчи бўлиб давлат тепасидаги одамларни олади, партия ва сиёсатчиларни олади. Шу билан чиқиб, ўзи эълон қилади.
Масалан бир гурух давлат тўнтаришини амалга оширса, ўша гурух рахбари ўзи чиқиб мурожатни ўқийди. “Биз кўлга олдик хокимиятни. Энди бизмиз бу ерда”. Бу нарса йўқ.
Мен шу нарсалар бошланиши билан кузатиб бордим бутун хамма каналларни. Бош вазир чиқиб айтяптики, шундай бир давлат тўнтаришига уриниш харакатлари бор, деяпти. Демакки, дея биляптики, унга хеч қандай таъсири бўлмабди. Бошқарувдаги биринчи одамлар хибсга олиниши керак тўнтаришда. Бу йўқ. Кейин мен кутдим бошқа хабарларни.
Агар ростдан хам давлат тўнтариши бўлса, биринчи бўлиб президент ёки Бинали Йилдирим (Бош вазир) хибс этилиши керак эди. Ёки, бошқа бир партия лидерлари хибсга олинмади. Бунақа нарса йўқ. Кутиб турибман энди, Эрдоғон ўзи чиқадими ёки йўқми деб. Бир пайт чиқиб гапиряпти, дедимки, бўлди, тушунарли.
Бу уюштирилган ва реклама учун қилинган нарса…
Эрдоғон чиқиб гапираркан, хеч кутилмаган бир наросани қилди: У “Одамларни кўчаларга ва майдонларга чиқишини кутамиз”. Чунки ТРТни қўлга олишди, бу эса давлатнинг биринчи канали. Ўша ТВни қўлга олишиб, бир баёнотни ўқитишяпти ўша ердаги дикторга. Бу хам бундай бўлмайди. Тўнтариш қилганлар ўзлари баёнот беришлари керак эди. Биз эса ўша одамларни кўрмаяпмиз.
Баёнотда “Комендантлик соати эълон қиламиз, уйларингизда ўтиринглар, сизларга хеч бир зарар етмайди” деяпти. Бу тарафда эса Эрдоғон чиқиб айтяптики, “Хамма кўчага!”
Кўчаларда танклар турибди, сен айтяпсанки. “Хамма кўчага!”. Бу нимага олиб келади? Ё танклар одамларга қарата ўқ отади, ёки у ерда бир бири билан отишма бошланади. Бу – фуқаролар урушининг ташаббуси дейилади. Хақиқатдан хам шундай бўлди: биринчи куннинг ўзида 200 га яқин киши халок бўлди. Бир кечанинг ўзида!
Ана ундан кейин буёғи Шоуга айланиб кетди.
Эрталабгача хаммаси чиқиб, у партиянинг бошлиғи, бу партиянинг бошлиғи, у шахарни хокими…микрофонни талашиб тортишиб, баёнот бераяпти.
Кудрат Б: Эрдоғон тарафдори бўлиб?
Камолиддин Йўлдош: Ха.
Кудрат Б: Мана шу ерда бир хулоса ясаб кетсак. Сизнингча, мана шу хокимиятни ушлаб турадиган шахобчалари бор, Адлия тизими, харбий тизим, Хокимиятни ўзи, президентлик,… Мана шу тизимларга путур етмадими, шу сценарий асосида?
Камолддин Й: Бу воқеалар бузилишнинг энг охирги босқичи эди. Бундан аввал бузиб келинаётганди. Юқорида айтиб ўтдим, “Эргенакон” ва “Бэлиоз” даъволарида, канчаям генераллар ишдан олинди, канчаям прокурор, Судьялар ишдан олинди. Булар кимлар? Булар, Ақ Партияга боғлиқ бўлмаган, “Қонунда мана бундай дейилган” деб тураверадиган одамлар. Ёки, очиқчасига танқид қиладиган одамлар. Мана шу, боя айтганимиз. Россия, Исроил, Ризо Заррап, Гези парки, мана шуларни хаммасини тўплаб келганида жуда катта пртест потенциали бор. Интелектуалларни ичиям, бюрократларни ичидаям ва оддий халқни ичидаям. Шуларни хаммасидан қутилишнинг биттаю битта йўли, парламент бошқарувидан президентлик бошқарувига ўтиш. Президентлик сайлови, неччи йил бўлди, мана хозир бир икки йил бўлиб қолди, Президентлик сайлови, ундан кейинги парламент сайлови, булардаги асосий мақсад хам, ана шунинг базасини яратиш эди.
Мен, бир пайтлар, радиода, сайлов арафасида айтгандим, “Эрдоғонни ғалабаси – унинг мағлубияти” деб. Бу, мағлубиятга олиб борадиган йўл бу.
Туркия халки, кейинги 600 йил давомида, Усмонли даврида кўриб келди, якка хокимлик нима эканини.
Кудрат: Хозир Эрдоғонни қандайдир муддати борми? Неччи йилга сайланган у? Ёки бу нарсаларни энди унга кераги йўқми?
Камолиддин Йўлдош: Таълуқли эмас. Сайлов бўладиган бўлса, янги бир Сайлов кампанияси уюштирилади, шу билан яна ўтказилаверади. Эрдоғон хозир ўзи тушган вазиятдан чиқиш йўлини президентлик бошқарувида кўраяпти. Президентлик бошқарувига ўтиш учун, янги Конституция лойихасини ишлаб чиқиш керак. Олдин бутун хамма ёқда шуни пропаганда қилиб айтиб келишди, бўлмади. Ана энди Шоковий терпия керак. Одамлар шундай бир психологик нуктага олиб келиниши керакки, охири хамма қўл силташи, ва “Э боре, Президент бошқаруви бўладими, бошқасими, нима бўлса бўлаверсин” дейиши керак. Менинг тасавуримда, етиб келиш нуқтаси шу. Шунинг учун қилинди бу.
Бу ерда энди тактик мақсадлар бор. Россиядан кечирим сўрашининг усти ёпилиши керак. Зотан ёпилди, хеч ким гапирмаяпти буни.
Исроил билан келишувнинг хам усти ёпилди.
Сурияликларга ватандошлик берамиз деган масала кун тартибига келтирилди. У хам жуда катта қаршиликларни олди, чунки, Сурияликлар Туркияни билиш тугул, туркчани билмайди. Туркчани билмайдиган одам қандай Ватандош бўлади, у қандай яшайди, мактабда ўқий олмайди, давлат ишида ишлай олмайди, турк билан туркча гаплаша олмайди, бу ернинг маданиятини билмайди. Хаммаси, “Эртага уруш тугаса ватанимизга қайтамиз” деб юрган одамлар.
Булар айтишдики, мақсад, булар эртага Сурияга қайтадиган бўлса хам, Сурия шимолида, турк паспортига эга бўлган неча миллион одамбўлади ва у ерда референдум ўтказиб, (Сурия) шимолини Туркияга қайтиб оламиз. Одамлар гўёки бунга ишонадигандай. Кейин айтишдики, йўқ, ундай эмас, уларга паспорт берилади, эртага сайлов бўладиган бўлса, одамлар кўпроқ овоз беришади мана шунга (Эрдоғонга. ) Бундаям одамлар орасида норозилик пайдо қилди. Буни хам усти ёпилди.
Эрдоғонни ўзини нималари чиқди, архивларда, халиги, дипломи сохта экан деган гаплар чиқди. Шунақа гаплар чиқди. Шундан кейин хам, бу гап сўзлар ёлғон эканини айтишиб, унинг хақиқий дипломини хеч ким кўрсатиб бера олмаяпти. Буни хам усти ёпилди.
Хуллас мана шуларнинг хаммасини усти ёпилди, бутун диққатнинг хаммаси, кимдир давлат тўнтаришига уринди, кимдир бизнинг давлатимизни бўлмоқчи, йўқ қилмоқчи, рўмолни йўқ қилмоқчи, намозни ва азонни йўқ қилмоқчи, биз Туркия халқи ўлароқ, Ватанимизни, давлатимизни қутқариб қолишимиз керак… Энди халқ учун бу, хақиқатдан, туғри, машруъ бир кайфият. Аммо, бу одамлар неча йиллардан бери ёлғончилик билан фош бўлган, ўғирлик билан фош бўлган, қонунбузарлик билан фош бўлган одамларни мана шу гапларига дарров яна лаққа тушиши, мени умуман хайрон қолдирди.
Қудрат Б: Камолиддин, мана шу воқеаларга, яъни мана шу шоковой усулда қилинган давлат тўнтаришига уринишга, шу маънода, ўзбекларимизнинг муносабати ўзгаряпти. Бу демократлариям, исломийлари хам, бошқа зеҳниятдаги ўзбеклар хам, Каримов тарафдорлари хам, бир нуқтада, яъни – Эрдоғонни қўллаб қувватлашяпти. Шу фикрларга қандай қарайсиз?
Камолиддин Йўлдош: Уларни тушуниш мумкин. Уларнинг хар биринг ўзини сабаби, аргументи, маъно, мақсадлари бўлиши мумкин. Умумиятла, мен уларни шундай бахолайман: Мусулмонлар кўрдики, давлат тўнтариши Мисрда бўлди, Номозхон, мусулмон бир инсон келганди уни ағдариб ташлашиб, унинг ўрнига харбий диктатура ўрнатилди.
Энди Туркияда хабарларда шу нарсалар чиққанидан кейин, ана шу (Мисрдаги) нарса эсига тушадига, бундай бўлишини истамайди. Буни тушуниш мумкин. Бир мусулмон бошқаруви ағдарилиб, ўрнига харбийлар келишини истамайди. Харбий дегани на диалогни тушунади ва на бошқани тушунади. Қурол билан хал этади қўяди. Буни тушуниш мумкин. Аммо, уларнинг хаммаси бу воқеанинг орқа плани, келиб чиқиш сабаблари, Туркиянинг ичидаги зиддиятли масалалари, уларнинг хаммасини хабари борми ё йўқ, мен бунисини билмайман.
Аммо энди Каримов тарафдорларининг Эрдоғонни қўллаши – уни тушуниш мумкин, чунки Каримов тарафдорлари хар қандай давлат тўнтаришини ва хар қандай хукумат алмашишини, сиёсий фаолликни истамайди. Бу Эрдоғон бўлсин, Путин бўлсин, ёки истаган бошқа бир ўлкада бўлсин, умуман истамайди.
Хаммасининг истаги, шу статус квони сақлаб давом этказиш. Чунки мана шу статус Кводан қорни тўйяпти каримовчиларни.
Ана энди демократларнинг нима учун (Эрдоғон тарафида турганликларини) , яъни сиёсатни кузатиб, сиёсатнинг ичида юрган ўзбекларимиз нима учун бундай позицияда эканликларини мен умуман тушунмайман. Ё бу кишилар Туркиядаги воқеаларни етарлича кузатиб бормаяпти, кузатиб борсада, англамаяпти….
Қудрат Б: Туркия мана шундай халқ ўлароқ, яъни, сиёсатга ва футболга қизиқадиган, хар хил мафкуравий марказларга бирлашадиган сиёсий фаол халқ. Шу маънодан келиб чиқиб, Эрдоғон атрофидаги бу эйфория вақтинчалик эмасми?
Камолиддин Йўлдош: Вақтинчалик. Лекин бунинг вақти тугаганида, янги бир ўйин чиқарилади. Мана, 17, 25 декабр воқеалари қанчалик хаспўшланган бўлса, бошқа бир ўйинлар билан, Гези парки воқеалари ва Реза Заррап, (Россия)самолётнинг уриб туширилиши ёпилгани каби, бу тўнтариш билан боғлиқ харакатларнинг хам устини ёпишади. Медиа, матбуот шуни гапиради ва одамлар шу билан машғул қилиб турилади.
Қудрат Б: Демак, Эрдоғон хокимияти узоқ давом этади?
Камолиддин Йўлдош: Эрдоғоннинг планлари анча узоққа мўлжалланган. Ва деярли хеч ким бу планларни тўлиқ билмайди. Аммо мотивлари маълум. Мотиви шу: Якка президентлик бошқарувини қўлга киритиш, ва эски, хавфли бўлган нуқталарни бартараф этиш. Энди, бу қаерга қараб олиб боради дедингиз. Мен албатда фақат тахмин қилишим мумкин. Бошқа жойларда қаерга қараб кетган бўлса, бу ердаям (Туркияда хам) худди шу нарса бўлади. 16 февралдан кейин нима бўлди? Бутун мухолифлар йўқ қилинди. Яъни сиёсий майдондан қувиб солинди. Бу диний мухолифлар бўлсин, дунёвий мухолифлар бўлсин, ёки умуман оддий фуқаролар бўлсин, хаммаси сиёсий мадондан четлатилди. Тамоман оволзи ўчирилди. Ва шу аснода сайловлар ўтказилиб, ўзининг мақомини кучайтириб олишди. Ва шу била турли мухолифатчи гурухлар ўзининг эски фаоллигига қайта олмайди. Туркияда хам шу кузатиляпти. Тўнтаришнинг эртасигаёк 6 мингга яқин одам кўлга олинди. 6 минг киши! Бир кунда 6 минг кишини хибсга олишга қодир давлат, беш олтита танкни икки кўприк ва аэропортга боришини олдини ола билмади. Бу абсурд эмасми? Мана шу мухолифлар хаммаси четлатилади, медиадагилар четлатилади. Суд хокимияти четлатилади. Ва президентлик бошқарувига ўтиш процедураси йўли тамоман тозаланади, очилади. Бошқа бир мотив кўринмаяпти бу ерда..
Қудрат Б: Сухбатингиз учун катта рахмат, Камолиддин. Бу Элтуз нашри учун махсус эди. Ва Туркиядаги воқеаларни кузатиб борамиз..
Eltuz.com