Cатира
6 декабр 2017

Ўзбекистон арзон визани швед сайëҳига раво кўрмади

Президент Мирзиёевнинг 4 декабрдаги қарорига кўра, хорижий сайёҳлар учун олдинги 7-15 кунлик қисқа виза муддати 30 кунлик қилиб белгиланди. Виза тўловлари 60 доллардан 40 долларга туширилди. Лекин бундай визани олиш барча чет элликлар учун бирдай осон иш эмас.

Бу юзадан Ўзбекистоннинг Германиядаги консули Азимжон Озодов «Элтуз» мухбири саволларига жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, Германия, Италия, Чехия, Туркия ва Польша учун жорий этилган енгиллаштирилган виза қоидалари Европанинг бошқа давлатларига тааллуқли эмас.

«Масалан, шведлар билан виза жараёнини ўзаро енгиллаштириш жорий этилмаган», деди консул.

Унинг «Элтуз» мухбирига билдиришича, Ўзбекистонга агар швед ватандоши бормоқчи бўлса, аввало, у Ўзбекистондаги туризм агентлигига мурожаат қилиб, ўзи ҳақида маълумот бериши керак.

Унда сайёҳнинг қайси пайтдан бошлаб Ўзбекистонда бўлиши кўрсатилади. Шундан сўнг унга фирма «туристик кўмак», кейин шу ҳужжат асосида тегишли руҳсатнома расмийлаштирилади. Бу ҳақда Швеция ҳукуматига хабар берилади.

Шунингдек, бу ҳужжатда Швециядан Ўзбекистонга бориш учун виза олиш мумкин бўлган давлатлардан бири кўрсатилган бўлади.

Швециялик сайёҳ ўша ерга бориб, Ўзбекистонга сафар визасини расмийлаштиради.

Бошқа бир муаммо чет эл ватандошлигини қабул қилган ўзбекларга тааллуқли.

«Агар сиз швед фуқаролигини қабул қилган, илгари Ўзбекистон фуқароси бўлган бўлсангиз, албатта, биринчидан, бошқа фуқаролик олганингиз тўғрисида бизга хабарини беришингиз керак, иккинчидан, ўрнатилган тартибга асосан, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқишга ҳужжат топширишингиз шарт», деди Озодов.

«Элтуз» мухбири суҳбатлашган, ўзбек ватандошлигидан чиқишга астойдил уринган швециялик бир ўзбекка кўра, бу анча мураккаб, узоқ, баъзан умуман амалга ошмайдиган бир жараёндир.

Швециянинг Стокҳолм шаҳрида 4 декабрь куни ўзбек мигрантлари билан учрашган Ўзбекистоннинг Германиядаги консули Азимжон Озодов уларни швед ватандошлигидан кечиш эвазига cертификат расмийлаштириб, Ўзбекистондан қайтишга ундаган эди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 август 2019
Cўнгги йилларда музей ва галереялардаги сарой санъатига мухолиф кўча тасвирий санъати анча ривож топди. Бу санъатни тижоратга айлантириш ва ...
22 май 2020
Рамазоннинг бешинчи жумасида сиз билан гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман. Бормисиз, оғам, иним, синглим, опам, онам. Сиз ...
24 март 2018
Фарғонанинг Қўштепа туманидаги лўлилар яшайдиган маҳаллада эшак сўйиб сотиш саноат миқëсида амалга оширилган. Шу йилнинг март ойи ўрталарида «Элтуз»га ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...