Асосий мавзулар
18 декабр 2019

ИИБ ўғирлаб кетилиб, калтакланган тошкентлик блогер ишини суриштира бошлади

Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси 16 декабрь куни тошкентлик 35 яшар Амир Шарифуллиннинг номаълум шахслар ўғирлаб кетиб калтаклашгани, сазойи қилишгани юзасидан аризани қабул қилди.

Шу куни «Азия терра» нашри  бу ҳақда мақола чоп этилган эди. Фарида Шарифуллинанинг «Элтуз» мухбирига билдиришига кўра, Алексей Волосьевичнинг айни мақоласидан сўнг суриштирув жадаллашган.

Тошкент ШИИББ вакиллари подполковник Умид Қурбонов ва лейтенант Дмитрий Медведский воқеа юзасидан Амир Шарифуллиннинг уйига келишган.

Улар одам ўғирлаш воқеаси тафсилотларига аниқлик киритиш ва ариза қабул қилиш учун Фарида Шарифуллинани ШИИББга олиб боришган. У ерда Фарида Шарифуллинанинг аризасини қабул қилишган. Шаҳар ИИББда унинг иддаоларини тинглашган, ўғлининг ўғирланиши ва калтакланишига оид аризасини қабул қилиб олишган, тиббий кўрикдан ўтказишга жўнатишган. Бу суриштирувга жуда кўп куч ташланган.

«Суриштирув бошлангани яхши, албатта. Бироқ фақат улар ишни сиёсий рельсдан одатдаги жиноий жанжалга буриб юборишларидан жуда қўрқаман», дейди Фарида Шарифуллина «Элтуз» мухбари билан суҳбатда.

Амир Шарифуллинни 10 декабрь куни ўзини ДХХ ходими деб танитган икки номаълум шахс «Спарк» машинасида бошига қоп кийгизиб олиб кетган. Кейин уни телефон камераси олдида ечинтириб, фейсбукда тарқатган изоҳлари учун (номаълум шахсдан) кечирим сўрашга мажбурлашганини билдирган.

Бу ҳаракатни у бугунги кунда йигирма мингдан ортиқ одамни бирлаштирган “Тошкент-СНОС” фейcбук гуруҳининг маъмури бўлган онаси Фарида Шарифуллинага босим ўтказиш эҳтимоли билан изоҳлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 август 2020
Карантин пайтида одамларга қулайлик яратилмаяпти, деб ёзмоқда Фарғона вилоятидаги мухлисимиз. Унинг айтишича, банкдан қарз олган. Карантин пайтида аҳолини қўллаб-қувватлаш ...
7 октябр 2020
Жээнбеков ҳукуматининг ҳайратланарли даражада тезкор ағдарилишидан сўнг бир қатор саволлар туғилади. Улардан энг муҳими – иккита: Энди нима бўлади? ...
1 ноябр 2022
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди 18 яшар қизни бўғиб ўлдирган 23 яшар қотилни 12 йилга қамади. 2022 йилнинг ...
5 сентябр 2023
Калининградда отбоқар бўлиб ишлайдиган Самандар исмли ўзбек вояга етмаган ўрис қизни олиб қочиб уйига обориб бойлаб қўйди. Қиз қутқарилди. ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...