Асосий мавзулар
7 октябр 2020

Алишер Илхомов: Ҳужум қилиш сиёсати ҳамон эски ғилдирагини айлантирмоқда

Жээнбеков ҳукуматининг ҳайратланарли даражада тезкор ағдарилишидан сўнг бир қатор саволлар туғилади. Улардан энг муҳими – иккита:

  1. Энди нима бўлади?
  2.  Ўтмишдаги режим ўзгаришларидан қандай сабоқларни олиш керак?

Қирғизистонда, албатта, Марказий Осиёдаги бошқа республикаларга қараганда  фуқаролик эркинлиги юқорироқ даражада туради. Аммо режим ўзгаргани сайин, қоида бўйича, кетма-кет янги коррупциялашган автокрасиялар бўй чўзмоқда. Ҳар бир ҳокимият алмашганидан кейин кланлар сиёсати қайта ва қайта ҳукмронлик қилмоқда. Демократия элементларининг клан сиёсати билан бирлашиши натижасида расмий ҳокимият институтлари жуда заифлашиб бормоқда.

Бунинг сабаби нимада?

Энг муҳим саналган ҳуқуқий институтлар ва одил судлов тизимини ислоҳ қилишда бирон бир ўзгаришнинг йўқлиги. Ваҳолангки, бу муассасалар ижро этувчи ёки қонун чиқарувчи институтлардан кўра анча муҳимроқдир.

Ҳуқуқий институтлар – давлатнинг ядроси саналиб, ҳукумат ва парламент эса шунчаки унинг қобиғидир. Ушбу ядро нафақат Қирғизистонда, балки бутун пост-совет мамлакатларида ҳали шаклланмаган, Болтиқбўйи давлатлари бундан мустасно. Худди шундай Украина, Грузия ва Молдовада ҳам ушбу ядро ҳали шаклланмаган бўлиб, улар ҳали қонун устуворлиги ва мустақил судлов тизимини яратмаган. Уларнинг асосий ривожланиш муаммоларининг омили мана шунга бориб тақалади.

Энди Қирғизистонда ҳокимият алмашганидан кейин ҳукумат ғилдираги эски йўлга қараб оғиб кетиши хавфи мавжуд. Вазирларнинг ўз жой ва лавозимларини қўлга киритиш ишлари аллақачон бошланган. Бу жараён шу билан чекланиб қолишидан жуда қўрқаман. 

Агар ҳозирда норозилик намойиши раҳбарлари биринчи навбатда одил судловни – суд тизими, прокуратура, тергов органлари, милицияни ислоҳ қилиш билан шуғулланса, ушбу даҳшатли доирани чилпарчин қилиши мумкин. Ушбу тузилмалар ҳокимиятнинг вертикалидан бутунлай чиқариб ташланиши ва ҳақиқий автономияга эга бўлиши керак. Агар бу бажарилмаса, унда ҳамма нарса эски ҳолатига қайтади.

Ҳуқуқий тизим қандай бўлиши кераклиги ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсак. Диктаторлар ҳам қонунга мурожаат қилишни яхши кўрадилар, масалан, норозиликларни таъқиқлаб, қонундан ҳаволалар келтириш орқали баҳслашади.

Шуни унутмангки, қонун тушунчаси халқнинг адолат тушунчасидан келиб чиқади. Инглизча «justice» сўзи бу адолатни халқ тушунчаси билан бевосита боғлиқлигини кўрсатади. Ва суд ҳайъати ушбу алоқани янада кучайтиради. Мамлакатимизда «justice» сўзидан келиб чиққан «адлия» сўзи бу алоқани яширади. Мамлакатимизда адлия одамлар ва уларнинг адолат ғояларидан устун тургандек туюлади. 

Ушбу алоқани нима учун таъкидлаш муҳим? Чунки айнан шу боғлиқлик жамиятнинг ҳуқуқий тизимга ишончини кучайтириши мумкин. Шундагина сайлов ҳуқуқлари бузилган тақдирда, одамлар суднинг қарорига президент ёки коррупцияга ботган кланларнинг таъсир қилишидан қўрқмасдан тўлиқ ишонишлари мумкин эди. Ҳозирча бу ҳолат орзу бўлиб қолмоқда.

Айнан қонун ва адолат тушунчаси ўртасидаги ушбу алоқани тиклаш учун ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилиш аҳолининг унга бўлган ишончини шакллантиришга қаратилган бўлиши керак. Шундагина ушбу қонун тизими ижро ҳокимиятининг ўзбошимчаликларига нисбатан ҳам, оломоннинг ўзбошимчаликларига нисбатан ҳам барқарор бўлиши мумкин.

Анархия ва окрократия хавфи авторитар диктатура хавфидан кам эмас.

Алишер Илҳомов
Сиёсий таҳлилчи, Лондон

Тағин ўқинг
14 май 2017
Украиналик қўшиқчи Жамала ўтган йили «Евронигоҳ» қўшиқ танловида ғолиб чиқиши ортидан 2017 йилги қўшиқ танлови Украинада ўтди. 13 май куни Киевда якунланган ...
20 ноябр 2017
Бу йил ўзбек футболи учун навбатдаги оғир йил бўлди. Шунча кўтар-кўтарлар билан терма жамоа яна жаҳон чемпионатига чиқа олмади. ...
15 октябр 2022
Куни кеча Учкўприк туманидаги 80 нафарга яқин фермер аввал прокуратурага, сўнг туман ҳокимлигига чақиртирилиб, ерни топшириш ҳақида мажбуран ариза ...
29 декабр 2023
Янги йил, Келавер қандай келсанг ҳам, Кимлар етди сенга, кимлар етмади. Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам, Йўқлаб келганингни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...