Cатира
3 ноябр 2020

Чўчқа тасвирига қадимчилар «аллергия»си

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этиган «Ўзинг ясаб ол» журналида чўчқа расми тасвирлангани Ўзбекистондаги қадимчи консерваторлар қатлами тарафидан душманларча қарши олинди.

Ўзбекистондаги радикал диндорлар минбари сифатида кўриладиган нашрнинг жазавасини журналист Нозим Сафарий чўчқафобия ва сюрреализм, деб атади.

“Азон.ўз сайтидаги мақола шунчалик сюрреалистик ва конспирологик ҳамда кулгулики, айрим иқтибосларини сизлар билан бўлишгим келди):

«Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилибди. Демак, чўчқа тарғиботи жуда катта идоралар раҳнамолигида олиб бориляпти».

«Худди мусулмонларни ичдан емиришга қаратилган ҳаракатга ўхшайди. Бугун чўчқанинг шаклини ясаган бола унга оддий қарашни бошлайди, эртага қўшниси чўчқа боқиб, бутун маҳаллани саситса ҳам индамайди, чўчқа гўштини тортинмай еяверади…».

«Мусулмонларга зарар етказиш мақсадида онг остига қилинаётган бу каби ҳужумларга бефарқ бўлманглар».

«Нашр муаллифи Шуҳрат Мирфаёзовнинг чўчқа фермаси бўлса керак. Шу орқали ўз маҳсулотларини сотишни қасд қилгандир».

Соғлом ақл билан қаралганда чўчқанинг оддий суратидан бундай конспирология ясаш кучли наркоманияга ўхшайди)). Майли, ўзлари билишади. Мана, учинчи кундирки, мақолани эслаб кулиб юрибман. Кайфият учун раҳмат».

Тадбиркор ва блогер Фируз Аллаев эса ҳазиломуз тарзда «Симба» мульфильмини ҳам тақиқлашни таклиф қилибди. Чунки фильмда барчамиз ёшлигимизда севиб томоша қилган Пумба образи бор.

Мақола муаллифи мантиғи билан қаралганда, тўғри ташаббус. «Ну погоди»ни ҳам тақиқлаш керак, чунки пляжда ётган чўчқа тасвири бор.

«Хулоса қилиб айтганда, чўчқа тасвиридан қўрқиш ғалати. Уни истеъмол қилмаслик буюрилган. Қоғоздаги тасвирни эса ейиш қийин наздимда».

Бу ҳол китоб ноширлари ва классик адабиёт мухлислари томонидан ажабланиш билан қаршиланди. Аллаевнинг фикрини давом эттирган Зафар Солижонов эса бидъатчиларга қайси мамлакатда ва қайси даврда яшаётганимизни англатишга уринади:

“Нега конспирологияларга ишониб, фобияда (қўрқиб) яшаш керак? Агар бу фикрлар тўғри дейдиган бўлсак, унда «Винни Пух», «Хрюша» ва бошқа шу каби мултфилмларни ҳам тақиқлайлик. Мана шу мультфильмлар даврида ҳам ҳақиқий ислом олимлари етишиб чиқди-ку. Нима бўляпти сизларга? Нега ҳар нарсага хавф деб қараяпсиз? Танлов бор-ку ҳаммада. Яна бир гап. Конституция, 1-модда, Ўзбекистон — суверен демократик республика. Унутмайлик а, илтимос. Сизларга бошқа гапим йўқ».

Инглиз ёзувчиси Жорж Оруэлл ўзининг “Молхона” асарини 1945 йили чоп қилган. Китоб ҳар бир  инсонни мулоҳаза қилишга ундайди: нега бу дунёмиз шундай, у аслида қандай бўлиши керак…  «Молхона“ жаҳон адабиёти тарихидаги энг муваффақиятли ва баҳсли асарлардан бири ҳисобланади. Асар ғоясидан келиб чиқиб асосий намуна сифатида СССР олинганлигини фараз қилиш мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 декабр 2018
Янги йил арафаси уйма-уй юриб ризқини тераётган Қорбоболар шу кунларда бой хонадонларни илинж билан излашади. Бироқ эрка болакайларнинг бой ...
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб қоларди. Ҳовлимизда у жой, ...
29 июл 2022
Шу кунларда қочган ҳам қувган ҳам рўмол деб томоқ йиртмоқда. Бу тўқсонлар охирида Туркияни дунëвийликдан мосуво қилмоқчи бўлган оқинчилар ...
24 июн 2016
21 июн куни ўшлик Рустамжон Турғунов исмли 33 яшар ўзбек ўзи билан бирга Фотихдаги арзон меҳмонхона (Malabadi Beyazit Hotel)да ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...