Асосий мавзулар
23 март 2021

Избосканлик фермерлар: «Бизнинг ҳуқуқларимиз поймол этилмоқда»

2019 йил октябрда президент Мирзиёев 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаган эди. Бу ҳужжат Ўзбекистоннинг самарасиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни кўзда тутади.

Аммо бугунги кунга келиб, бу ислоҳотлар фермерларга катта эркинлик тақдим этмай, балки уларни ҳокимлииклар назоратида қолдириб, янги хўжайинлар – кластерлар учун маҳсулот етказиб беришини кўзда тутади. 

Андижон вилоятининг Избоскан туманидан «Элтуз»га мурожаат этган фермерлар ҳам кластернинг касофатига дуч келганлардан. Тумандаги 114 та фермер ўтган йилги пахта ҳосилининг пулини “Sohib Omad Barakasi” МЧЖ кластеридан ҳали-ҳамон ололмаганидан нолимоқда. 

Фермерлардан бирининг «Элтуз»га билдиришича, ўтган йили “SOHIB OMAD BARAKA” билан тузилган шартномага кўра, етказиб берилган пахта хомашёсининг пули 2020 йилнинг 31 декабрига қадар тўланиши керак. 

Кластер унинг фермер хўжалигидан 200 миллиондан ортиқ қарзи бор. Шартномада тўлов кечиктирилгани учун жарима ҳам белгиланган.

«Вилоятда дардимни эшитадиган одам топилмади. Ҳоким билан иш битмайди. Президент сиёсати деб кластерларга ҳатто туман ва вилоят ҳокимларининг ҳам сўзи ўтмаяпти. Яна эшитишимизча, кластер билан ҳокимнинг тили бир эмиш», деди фермер.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимлик фермерларни томчилаб суғориш технологияси ўрнатиш учун банкдан 20 фоизли кредит олишга мажбурламоқда. Шу билан бирга, уларга ғўза орасида соя экиш талаби ҳам қўйилган. 

«Мутасаддилар ерга хўжайинлик қилиб, ҳуқуқларимизни поймол этмоқда, – дейди исбосканлик фермер. – Ғўза орасига соя эктиришдан мақсад аслида ўтмай қолган соя уруғларни 40 минг сўмдан фермерларга ўтказиш. Ҳосилни эса 5 минг сўмдан йиғиб олади. 

Иккинчидан, ғўзанинг орасига соя экса, ҳосил олиш имкони жуда кам. Aйрим фермерлар қўрққанидан соя уруғини олишга розилик билдиришган. 

Соя уруғини кластердан оласиз, ҳосилни ҳам кластер сотади. Ҳудуддаги ҳеч бир кластерларга соя экиш талаби қўйилмаган. Хўп, сояни олайлик, қанча норма топширишимиз кераклиги, бир гектар ердан ўртача қанча маҳсулот олиш мумкинлиги ҳақида на ҳужжат бор, на бир талаб бор. 

Фақат оласан, экасан, дейишмоқда. Олиб, эртага ҳосил кам бўлса, бизга зиён. Яна фермерларга қаердан бўлса ҳам соя ҳосилини топшириши керак, деб шарт қўйилади».

Яна бир фермернинг айтишича, уларнинг ўзлари ҳар бир гектар ерни томчилатиб суғориш ускуналари учун 12-17 миллион сўм сўраётган фирма билан шартнома қилиш ниятида. Аммо ҳокимлик 25 миллион сўмга иш битирадиган фирма билан шартнома қилишга мажбурламоқда.

Ўтган йили октябрда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалган эди. 

Садбархон Мамитова аудиода фермерларни нимага соя сотмагани ва режани бажармагани учун куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 декабр 2020
Ичида президент ваъзлари қамалган смартфон сотувга чиқди. Eltuz.com
6 декабр 2021
Украина хавфсизлик хизмати томонидан мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи исталмаган шахслар рўйхатига киритилган россиялик дизайнер, 46 ёшли Артёмий Лебедев катта ...
4 май 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Бу партия мен орзу қилган икки мақсадни кўзлаган эди. Биринчиси Совет Иттифоқидан буткул ажралиб чиқиб эркин ...
12 феврал 2018
Ўтган йиллар давомида ўзбек мухолифати етакчилигига даъвогарлик қилганлар кўп бўлди. Улар ҳозир ҳам шу даъвосидан воз кечмаган. Бу даъво ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...