Рауф Парфи ҳайкали учун #100 лойиҳаси
Ўзбекистонда шоир Рауф Парфи хотирасига бронза ҳайкал ўрнатиш учун бир гуруҳ зиёлилар бошлаган пул йиғиш ҳаракати ниҳоясига етмоқда.
“Биз унутмадик. Албатта ҳайкал қўямиз шоирга. «Юз киши» деган ҳаракат бошладик. Рауф Парфининг Тошкентдаги бронза ҳайкали учун етмай қолган маблағ шу юз киши ўртасида тақсимланади. Шу юз кишидан бири рассом ТУЗ. Шу юз кишидан бири бўлишни истаганлар ëзилиши мумкин. Пост тагига исм ëзинг”, деган навбатдаги эълон пайдо бўлди 14 июнь куни ижтимоий тармоқ саҳифаларида.
Ҳаракатни шу куннинг биринчи ярмидаёқ 40 нафарга яқин фаол қўллаб-қувватлади. Жумладан, Мирза Анвар, Шуҳрат Бобожон, Сардор Салим, Дилбар, Мурод Карим, Исмигул Шайхуддинова, Абдувоҳид Ҳайит, Азизулло Эргашжонов, Умид Сориев, Дилнора, Дилобар Аслиддин қизи, Давронбек Йўлдошев, Феруза Маҳмудова, Гўзал Бегим, Баҳром Раҳмон, Эдельвейс, Қутбиддин Муҳиддин, Илёс Сафаров, Малоҳат Мирзаева, Шуҳрат Меликов, Хуршид Абдурашид, Анора Содиқова, Зафар Ҳабибулло, Нозима Ризаева, Нилуфар, Барно Султонова, Шукур Жаббор, Раҳмат Бобожон, Шарифа Мадраҳимова, Сундар Қорабоев, Ислом Мўмин, Абдуҳамид Пардаев, Олима Набиева, Насиба Йўлдошева, Қудрат Бобожон…
Шоирнинг бронза ҳайкалини ўзбекистонлик таниқли ҳайкалтарош Азамат Ҳотамов яратишга жазм қилган. Ўзбекистоннинг яқин тарихида илк бор шоир учун элнинг ўзи маблағ йиғмоқда.
“Элдан бири сифатида сиз ҳам, мен ҳам ўз шоиримиз ҳайкали тикланишига кўмак берамиз. Шўрвада сизнинг ҳам тузингиз бўлсин”, дейилади жорий йилнинг 14 февралида очилган гуруҳнинг телеграм саҳифасида.
Eltuz.com