Асосий мавзулар
18 апрел 2023

Ўқитувчиларни урган зўровон, таъмирланмаган йўл ва сотилган маҳалла биноси – ЭП70

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Бухоро, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент вилоятларидан келган. Сизга ўқиб эшиттирмоқчи бўлганимиз дастлабки мактубни автомобил ҳайдовчиси йўллаган. Мактубга видео ҳам илова қилинган. Ўз исмини яширин қолишини сўраган шикоятчи видеода акс этган йўл ахволини Жулқунбой тилидан шундай изоҳлайди. 

Ўттиз  уч  йилдан  бери  таъмирланмаётган  йўл

Туз  оға  дардимизни  сизга  айтмасак,  бошқа  бизни  тинглайдурғон  кимса  кўзимизға  кўринмайдур.  Шундай қилиб “Янгитурмуш” маҳалласининг Қоракўл   тумани маркази билан туташтирувчи 4н 170 номерлик  йўл мана  33 йилдирки   таъмирланмасдан  келиняпти.  Ҳатто  шундай  вақтлар  бўлдики,  маҳалламизга  бирорта    юк  машинаси  “машинам  тўкилиб  кетади,  ресорим  синади” -деган  асослик  важ  билан  биз  томонларга  келишни  хохламай  қўйдилар. Мактаб  болаларининг  қишда  лойга  ботиб,  ёзда  эса  чангга  ботиб  қатнашлари  ҳақида  гапирмасак  ҳам  бўлаверади.  Ҳар  қандай  сабр бардошнинг  ҳам  чегараси  бор.   Бундай  аҳволда  яшаш  охир – оқибат  жонларига  теккан  одамлар  агар:  йўлимиз тугал  таъмирланмаса  биз  Президент  сайловига  бормаймиз – деб  2021- йилги   президент  сайловига  боришдан  бош  тортдилар.  Бундан  саросимага  тушган  мутасаддилар  эса  сайловга  уч  кун  қолганда  барча  техникаларни  шу йўлга  келтириб  номига  йўл  таъмирини  бошлаб  юбордилар.  Йўлнинг  юза  қисмини  текислаб  юпқа  шағал ётқиздилар.  Бу  ишлардан  шодланиб  кетган  одамлар  кўтаринки  руҳ  билан  президент  сайловига  иштирок  этдилар.  Аммо  минг  афсуслар  бўлсинким,  бу  хурсандчилик  узоққа  чўзилмади.  Сайлов  ўтиши  билан  йўл  қурилиш  техникалари  бу ердан  бирин – кетин  ғойиб  бўлиб  йўл  эски  аҳволида  қолиб  кетди.  Мана  орадан  икки  йил  ўтса  ҳамки,  бирон  киши  бу  йўлдан  ҳанузгача  бирор  марта  хабар  олмади.  Энди  яқинда  ўтадиган  референдумдан  ҳабар  топган  одамлар эса  бу референдумдан  иштирок  этишдан  бош  тортиш  ниятидалар.  Негаки,  бундан  кейин  таъмирлаш  бошланган  йўлларга  аллақачон  асфальт  ётқизилган  бўлсада  бу  йўлдан  ҳеч  ким  хабар  олмайдир. дея ёзади қоракўллик шикоятгўй.

Элтуз порталига келган навбатдаги видеода мактаб ўқитувчиларини уриб калтаклаган зўровон акс этган.

Ўқитувчиларни урган зўровон

«Айтишларича, бу ҳолат 14-апрел куни Узун тумани 31-умумий ўрта таълим

мактабида юз берган. Зўравон,  аёл ўқитувчини уриб йиқитгани акс этиб қолган видеода» дея изоҳлайди видеони мактуб эгаси. Умид қиламизки, ўқитувчиларга мушт кўтарган бу шахс жазоланади, ҳуқуқ тартибот идоралари воқеани ўз назоратига олади.

Кейинги мактуб Фарғонанинг Қўштепасидан. Мактуб эгаси махалла раиси махалла админстратив биносини пуллаб юборганини иддао қилмоқда.

Сотилган маҳалла биноси

«Ассалому алайкум мен Қўштепа туман Қуврбоши МФЙданман.

 Маҳалламиз раиси Рахимов Маъмур МФЙ биносини шерикчилик асосида деб  Жалолов Латифхон деган кишига бериб юборди. Маҳалла фаоллари ҳеч ким билмайди ўзимизнинг маҳаллани уч миллиард пули бор шу пулга қилайлик бино ўзимизда қолади десак «бу жойда мен раисман менинг гапим гап ҳеч қайсинг аралашма, ҳокимни ҳабари бор. Ҳеч қайсинг ҳеч нарса қилолмайсан»деяпти. Ўзи пенсионер одам ҳеч иш қилмайди, фақат кун ўтсин ойлик тушсинга ўтвоган. Маҳаллани орқага тортяпти раиисни алиштириб беринглар деб туман ҳокими ва прокрорга айтдик фойдаси йўқ. ПҚ-408дан пул ажраган маҳаллага сув тушириш учун уни ҳам қурувчилар билан келишиб расво ҳолатга опкелди, кимга мурожаат қилишни билмаяпмиз. Ҳокимга ҳам сектор рахбарларига ҳам бир нечта марта мурожаат қилдик фойдаси йўқ.»

4

Кейинги мактубни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридан автомобил эгаси ёзмоқда.

“Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан мурожаат йўллаяпман. Автомашинам жарима майдонига қўйилган эди. Эртасига жаримани тўлаб, автомашинамни олиб кетиш учун ЙҲХБга бордим. Аммо электрон база ишламаётганини айтишди. Эрталаб соат 8 дан 15 гача ҳам база ишламади, маъмурий бўлим ходимидан ҳам дарак бўлмади. Бўлимда 50 дан ошиқ ҳайдовчи кутиб ўтирди. Ахир, машина жарима майдонида турган ҳар бир кун учун тўлов бор-ку. Ҳар бир кун учун ортиқ пул тўлаймизми? Ҳолат юзасидан амалий ҳаракат ва изоҳ кутиб қоламиз”.

Кейинги шикоят Фарғона вилоятининг Бувайда туманидан. Мактуб эгаси 

Бувайдалик ўқитувчи…

«Мен Халилова Холида Бувайда тумани Қўрғонча МФЙ дан мурожаат қиляпман.

Ҳудимиздаги 6-мактабдан шикоятим бор. Менинг қизим ўқийдиган синфга ўрта махсус маълумотли синф рахбари тайинланган. Икки йилдан бери директорга нега олий маълумотли ўқитувчи қўймайсиз десам «у синфни ҳеч ким олмайди, шунинг учун мажбурман, деди. Қизим мактабга кўп ўқувчилар келмайди, давомат паст, деган эди. 

Қизиқиб мактабга кирсам, ҳақиқатдан ҳам давомат паст экан. Учинчи соатдан кейин қизим ўқийдиган синфда ҳеч ким йўқ, синф рахбаридан сўрасам, парвойи палак, қочиб кетишди, дейди. Ҳаммасини сёмка қиволдим. шундан кейин қизимга устози зимдан босим қиляпти.

Яқинда уйида сумалак қилиб, менинг қизимни қўшмабди. Бундан қизим рухан азобланиб роса йиғлади. Синф рахбари қизларга яқинда сизларни ўйнагани олиб бораман, Захрониям оборамиз, ҳеч қайсиларинг бирга юрмайсизлар, ажратиб қўямиз, дебди. Аёлим устозидан шунақа дедингизми деса, шунақа дедим, дебди. 

Мактабда ҳам ҳамма устозларнинг ичида қизим олдида ҳам виқор билан тан олибди. Бу гапларни гапириш қайси қонунга тўғри келади? Ўсмир қизга қандай таъсир қилишини, оқибатини ўйламайдими? Ўзини бир нима қилиб қўйса ким жавоб беради? Буларни директорга айтаман, десам доим балничнийда, ё отпусткада. Мактабда назорат йўқ, таълим савияси, давомати жуда паст. Буни мфй раиси ҳам тасдиқлайди. 

Директорга ва таълим малакаси кам синф рахбарига хизмат текшируви ўтказилишини сўрайман» дея ёзади фарғоналик ўқувчи қизнинг ота онаси.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

@eltuz

Тағин ўқинг
1 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 16-қисми миллатни, ўзликни таниш мавзуларига бағишланади. Шоир ўзининг 30 йиллик ...
29 октябр 2019
Жорий йилнинг октябридан Ўзбекистон мактабларидаги дарслар ўқувчиларнинг мадҳия куйлаши билан бошланадиган бўлди. Бу ҳақда 25 октябрь куни Халқ таълими ...
29 июл 2018
Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон ўзбек турмасидаги ҳаётига бағишланган биринчи китобини ...
28 феврал 2022
27-февралдан 28 февралга ўтар кечаси Вена шаҳар майдони намойишчилар билан тўлди. Улар Украинани қўллаб қувватлашмоқда. Тарихий биноларда Украина байроғи ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...