Асосий мавзулар
22 май 2024

Янгийўлдаги чуқур, гўристондаги дарахткесар ва қаровсиз трансформатор – ЭП150

Элтуз порталига йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларидан келган. Хатлар оқими тинмасдан давом этмоқда. муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ёпиқ видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш, канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз.

Дастлабки мурожаат Сариосиёдан. Қабристонда дарахт кесганларга чора кўрилмаяпти.

«Ассалому алайкум!

Бу Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги қабристонда жойлашган дарахтнинг туман ободонлаштириш ходими томонидан сотиш учун ноқонуний кесиб ташланган расми.

Унинг табиатга берган зарари юзасидан шу кунгача ҳеч қандай чора кўрилмади. Илтимос шуни чиқаринг, республика экология қўмитасига етиб борсин.» дея ёзмоқда Сариосиё турғуни.

Бухоронинг Қоракўл туманида эса электр трансформатри анча вақтдан буён назоратсиз ва ҳавфли тарзда очиқ қолмоқда.

«Бухоро вилояти Қоракўл тумани Осиё МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу трансформаторни кимдир назоратга оладими?

Электрасет ходимларига телефон қилсак анча вақтдан бери бартараф этмай алдаб келишмоқда.

Ушбу ҳолатни назоратга олиб бартараф этилишини сўраб қоламиз. Ҳурматли элтуз жамоаси ушбу мурожаатимизни  ёритиб берсангиз олдиндан раҳмат», дея ёзади ҳолатни расмга олган Элтуз канали обуначиси.

Кейинги шикоят сигирлари туғмаётган Сурхондарё фермерларидан. Улар ҳар йили сигирларини қочириш учун пул тўлашади, бироқ наф йўқлигидан нолишмоқда.

“Сурхондарё вилоятидаги фермерлар номидан ёзмоқдамиз. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари сигирларни сунъий уруғлантириш учун ҳар бир сигирга пул сўрамоқда. Ҳар йили сунъий уруғ учун пул тўлаймиз, лекин шу вақтгача сигирларимиз сунъий уруғлантирилгани йўқ. Пул йиғиш ва маблағ сарфини ким назорат қилади?” дея ёзмоқда сурхондарёлик фермерлар.

Фарғонада эса маҳалла ходимлари ҳар куни эрталаб ишга келиб, мадҳия куйлашга мажбурланаётганларини иддао қилишмоқда.

“Фарғона вилоятидан ёзяпмиз. Маҳалла ходимлари ҳар куни эрталаб соат 7 да иш жойига келиб, давлат мадҳиясини куйлаб, иш бошлашга мажбурланяпти. Узоқ ҳудуддан келадиган ходимлар соат 6-6:30 да йўлга чиқиши керак. Шанба дам олиш куни бўлса ҳам, соат 7 да маҳаллага етиб келиб, мадҳия куйлаб, сурат ва видеоҳисобот қилиб юбориш талаб қилиняпти. Меҳнат қонунчилигини бузаётган валломатларга чора кўриладими? Бу ҳолат давлат мадҳиясига нисбатан салбий фикрни шакллантириб қўймайдими? Прокуратура ҳолатни қандай баҳолайди?” дея ёзмоқда давлат мадҳиясини куйлашни истамаётган давлат ходимлари.

Ва сўнгги мурожаат, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридан. Шаҳарнинг жонкуярларидан бири марка Марказий шифохона ёнгинасида ўйилган иккита чуқурлик назоратсиз ҳолда қолдирилганига эътибор қаратади.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
24 апрел 2019
Жиззах вилоятининг Зомин туманида 23 апрель куни ўтган йили «Зомин сити» қурилиши учун бузилган уйлари эвазига етарли товон пули ...
29 апрел 2017
24 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими топшириғига кўра тузилган комиссия пойтахтдаги «Like Bar» ёшлар ҳордиқ чиқариш клубига борди. «Like ...
29 декабр 2016
28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ ...
22 май 2016
Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова хизматларининг Испания ҳайрия жамғармаси томонидан юксак тақдирланиши Жамғарманинг Ўзбекистондаги реал вазиятдан мутлақо бехабар ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...