Асосий мавзулар
4 июн 2024

Чегарадаги тирбандлик, дўкондаги фирибгар ва сифатсиз сув иншооти

Элтуз порталига келган мурожаатларни очиқлашда давом этамиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан келган.

Дастлабки видеомурожаатни Ғишткўприк чегара пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтишда доимий тирбандликка дуч келаётган ҳайдовчи йўллаган. Унинг сўзларига турнақатор автомобиллар 12-20 соатгача қолиб кетмоқда.  

Кейинги видеошикоят Наманган вилоятининг Поп туманидан. Чиқинди полигонидан тарқалаётган заҳарли тутун аҳоли саломатлигига хавф солмоқда.

“Наманган вилояти Поп туманидан мурожаат йўллаяпмиз. “Тоза ҳудуд” корхонаси аҳолидан олинган маиший чиқиндини ташлайдиган ҳудуд бор. Бу ерда чиқинди ёндирилиб, йўқ  қилинади. Ёқиш жараёнида заҳарли ҳид ва тутун шамол орқали тарқалиб, яқин атрофдаги аҳоли саломатлигига катта хавф солмоқда. Лекин бу борада керакли чора кўрилгани йўқ. Аҳоли саломатлигини кўзлаб, чиқиндилардан иккиламчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ишларини оқилона йўлга қўйиш мумкин-ку! Ҳолатга масъуллар эътибор қаратади деган умиддамиз” дея ёзади поплик Элтуз обуначиси.

Кейинги шикоят Фарғонадан. Дўконида фирибгарлик холати рўй берган тужжор шикоят йўлламоқда…”

“Жорий йил 27 март куни эрталаб дўконимда фирибгарлик рўй берди. Номаълум эркак киши, 124 минг сўмлик маҳсулот олган ва таниши орқали “Слиcк” дастуридан пул ўтказаман деб алдаган. У ёлғон гапиргани кейин маълум бўлди. ИИБга қўнғироқ қилдим.  Кечга яқин ходим келиб, топамиз деб кетди. Эртаси куни Фарғона ИИБга чақиришди, тилхат, ариза олишди. Ижтимоий тармоққа видеони чиқараман, деганимда биздан ариза олган ходим пўписа қилиб, сизни жиноий жавобгарликка тортишимиз мумкин, бегона одам тасвирини унинг розилигисиз ижтимоий тармоқда тарқатмаслик керак, деди. Бу менга гўё фирибгарнинг манфаатини ҳимоя қилиш бўлиб туюлди. Орадан вақт ўтди. Яна икки марта 102 га қўнғироқ қилдим. Ҳозир қиламиз дейишди, лекин шу билан жим-житлик. Ваколатли идоралар амалий ёрдам берса миннатдор бўлардик” дея ёзади фарғоналик дўкондор.

Кейинги шикоят Тошкент вилоятидан. Олмалиқда павлониялар кесиб ташланди.

«Ислом Каримов номидаги техника университети олдида 3-4 йиллик энди барги юлинган павлония дарахтларини таги билан кесишибди, соғлом, яшнаб турган эди, афсус» дея билдиради видео йўллаган Элтуз обуначиси.

Ва ниҳоят сўннги шикоят Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан. Сув иншооти қурилишига сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилмоқда.

“Хоразм  вилояти Урганч шаҳридан мурожаат қиляпмиз. “Сув таъминоти”нинг сув тақсимлаш тармоғи ва туманларга сув етказиб берадиган омборлари қурилишига давлат томонидан катта пул ажратилди. Лекин омборлар аллақачон бузилиш ҳолатига келди. Чунки қурилишда сифатсиз плиталар ишлатилди. Сув таъминотида хлорли сув қўлланилади, шунинг учун плита сифатли ва бақувват бўлиши керак. Аммо плиталар ҳозирдан ўпириляпти. Иншоот ичидаги таянч устунлар ҳам сифатли қилинмаган. Бу қурилиш стандартларига тўғри келадими? Мутасаддилар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз” дея ёзади Хоразмлик ватандош.

Сардоба сув омбори ҳалокати ҳам айнан сифатсиз қурилиш материаллари касофати билан юзага келган эди. Сифатли материаллар ва қурилиш маблағларини ўмарганлар эса хамон жазолангани йўқ.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
2 май 2023
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30 апрел куни кечқурун Туркия разведка кучлари томонидан “Исломий давлат” гуруҳи етакчиси Абулҳусайн Ал-Қурайший ...
3 июн 2022
Мана, ғир этиб бир ҳафта ўтдию кетди. Ҳафта ичида қонхўр рус босқинчиларининг ëш гўдаклар, қизларни зўрлаб ўлдиргани, аëллар, кексалар ...
4 октябр 2016
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий махбуслар ...
1 феврал 2016
2016 йил 27 январь куни BJ’s Wholesale Club чакана савдо компанияси Пахта мажбурияти (Cotton Pledge)га имзо чеккан 200 дан ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...