15 яшар бола милиция ходимини нобуд қилди
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди.
Ички ишлар бошқармаси вакили, воқеани ўрганган Озодлик радиосига, авария сабабини изоҳлаб, машина рулида ёнида бир ўртоғи билан машинани ювиш бахонасида олиб чиққан 15 яшар бола бўлганини билдирган.
Шунингдек, бола милиция ходими ўлимига сабаб бўлган ўз ҳаракатини рўпарасидан чиқиб қолган машинани уриб юбормаслик учун рулни бургани ва милиция машинасининг орқасидан бориб урилгани билан изоҳлаган.
Ҳақиқатан ҳам бегуноҳ одамлардан кўра ўзбек милицияси ходимининг ўлими афзал бўлганми? Милиция Ўзбекистонда одам ҳисобланмайдими? Шу каби бошқа мулоҳазаларни Eltuz.com сатирасига янги расм ишлаган рассом Туз ўз муштарийлари учун савол остида қолдиради.
Рассом Туз
Eltuz.com