Cатира
12 сентябр 2016

Ҳокимиятга «бульдозер» билан келган Мирзиёев

Бош Вазир Шавкат Мирзиёев ўзининг муштумзўрлиги билан, шунингдек, Тошкентдаги аҳоли уй-жойларини, гаражларини бузиш, пойтахт аҳолисини оммавий тарзда шаҳар чеккасидаги нархи арзон уйларга кўчириш амаллари билан эл орасида «бульдозер» номини қозонган.

Айни шу йўл билан у ниҳоят ҳокимият тепасига келди. Ундан илгари Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Каримов мақбараси учун жой очиш учун қабристонга бульдозер солгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди.

Фейсбукда қолдирилган изоҳларда ҳар бир бузилган қабр ортида одамлар хотираси, фожиаси, ва тақдирлари қолгани ҳақида гап борди.

«Чорраҳа мавзеида яшайдиган бир дўстим телефонда йиғлаб юборди. Отасининг қабрини бузиб ташлашибди» дея ёзди ФБ юзерларидан бири.

Асли келиб чиқиши самарқандлик, Каримов табиатини яқиндан билувчи кекса журналист Жаҳонгир Маматов юздан ортиқ қабрлар бузилгани, марҳум президентнинг ўзи эса уни ҳеч қачон Самарқандга дафн қилишларини истамаганини айтади:

«Агар у Самарқандга кўмилишни истаганида олдинроқдан ота-онаси ётган Хўжа Хизир мозорлиги(Шоҳи зинданинг орқа қисмида)ни обод қиларди. Ўзига жой ҳозирлаб қўярди.

У пойтахт Тошкентда Чиғатой қабристони кираверишида ёки Хасти Имом атрофида кўмилишни истаган. Жойлар ҳам ҳозирланган. Тошкентдан келган хабарга кўра, уни Самарқандга сургун қилиш қарори ИАК ўлгандан кейин олинган. Бу эса сайловдан сўнг кўп ўтмай унинг йўлини кескин қоралаш бошланишига ишора бермоқда. Бошқа белгилар ҳам бор».

Президентнинг ўлимидан сўнг мамлакатда юзага келган коллапс, Давлат сиёсий доирасидаги биринчи шахслар томонидан Конституцион нормаларнинг бузилиши аввалида республикага Россия федерацияси рахбари Путиннинг келиб айнан Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ҳам ҳосиятсиз бир белги сифатида шархланмоқда.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги давлат санъат музейида бўлади. ...
21 апрел 2020
Бош прокуратура 6 апрелдан бошлаб ватандошлардан ўзларининг кундаликларини юритишларини сўради. Демак, Абсатторнинг кундалигини ўқиймиз: «Мен Абсаттор эртаматдан қўшним Абжаббор ...
20 июн 2018
Ўзбек расмийлари 16 июнь куни хибсга олинган АҚШ ватандоши Зокир Алиев Афғонистонда ҳарбий тайëргарликдан ўтиб, ҳукумат ва халқаро коалиция ...
13 сентябр 2018
«Навбатим яқинлашган сари тобора кучайиб бораётган ваҳима бутун вужудимни қоплаб олди. Ўнг оёғим товони зирқираб оғрий бошлади…». Муҳаммад Бекжон ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...