Cатира
10 феврал 2017

Бир одам учун сўз эркинлиги

Президент Мирзиёев кунора ўтказаётган турли йиғилиш ва учрашувларида давлат амалдорларини аямай танқид қилмоқда.

Мирзиёев 9 январ куни милиция ходимлари учун селектор мажлиси ўтказди. Ўз нутқида у порахўрликда айбланиб ички ишлардан ҳайдалган ходимларни санади.

«Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?» – деди Мирзиёев.

Ҳамма нарсани билувчи

Бундан илгариги, 7 январ куни ўтказган мажлисида у тиббиёт ходимларини порахўрликда айблаганди.

Милиция ходимлари учун ўтказган йиғилишида эса Мирзиёев «ГАИ ходимларининг қандай пора олишини билиши»ни айтди.

«Ўз бурчини элга хизмат тамойилига асосланиб эмас, балки шахсий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бажариш каби амалиётлар давом этмоқда”, деб таъкидлади жумладан Мирзиёев.

Давлат бошқарувига яроқсиз рахбарлар

Бундан илгариги мажлисларида Шавкат Мирзиеевнинг, узоқ йиллар соғлиқни сақлаш ва молия соҳаларида ўзининг ўринбосарлари бўлган, Адҳам Икромов, Рустам Азимовларга дакки бергани телевизорда намойиш этилди.

Президент томонидан танқид қилинган давлат мулозимларининг эса ҳеч бир эътирозсиз, бош эгиб, сукут сақлаши одатий ҳол.

Тажрибасизлиги юзига солинган, таҳлилчилар томонидан кўп йиллардан бери Каримовнинг вориси бўлиши иддао қилинган Рустам Азимов танқидни чурқ этмай ютишга мажбур бўлди.

«Менинг фожиам шундаки, мен сизлар ҳақингиздаги ҳамма нарсани биламан» деди Мирзиёев ўз аъёнларига.

Эҳтимол, унинг мулозимлари ҳам, сўнгги 13 йил давомида ижтимоий иқтисодий масалаларга масъул бўлиб келган мамлакатнинг бугунги рахбари ҳақида кўп нарсаларни билишади.

Бироқ, муаммо шундаки, Ўзбекистонда сўз эркинлиги анъанавий тарзда фақат битта шахс учунгина мавжуддир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 май 2023
Руслан Давлетов Адлия вазири экан қўли остидаги ходимнинг пора олганини билатуриб, унинг ишишини прокуратурага оширмагани ҳақидаги пост Элтузда нашр ...
15 ноябр 2022
Хоразмда масжид қурилишига оид эълонлардан келиб тушган 40 миллион сўмни “туя қилган” имом-хатибга жиноят иши қўзғатилди. Андижонда эса Умрага ...
18 октябр 2022
Қашқадарё вилоят Нишон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчилари шанба якшанба кунлари пахта теримига чиқарилди. «Таълим сифатининг йўқлигига ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...