Асосий мавзулар
18 октябр 2022

600 СЕКУНД: Пахтага чиқарилган нишонлик болалар, рус аскарларини ўлдирган икки тожик

Қашқадарё вилоят Нишон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчилари шанба якшанба кунлари пахта теримига чиқарилди. «Таълим сифатининг йўқлигига бешикдан қабргача мажбурий меҳнат қилиш сабаб бўлмоқда. Россияга арзон ишчи кучи, мигрантлар тайёрлаб бериш амалиётими бу? Муттасадилар муносабат билдирсин» дея ёзди 17-октябр куни пахта далаларига болалар меҳнатга жалб этилганини тасдиқлаб, Элтузга фото ва видеолар жўнатган нишонлик ватандош.

+++

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамкасби Режап Тойип Эрдўғонга таъзия йўллаган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Мазкур конда содир бўлган портлаш оқибатида, Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 40 киши нобуд бўлган. У ерда жами 110 нафар кончи ишлаётган эди. Портлаш 300 метр чуқурликда содир бўлган. Туркия энергетика вазири портлашга кон ичида ёқилган гулхан сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирган
+++
ДХХ ва Прокуратура департаменти ходимлари Тошкент шаҳар Суд тиббиёт экспертизаси раҳбари Нора Султоновани 2.500$ пора олаётган пайтда қўлга олишди. Элтуз мобил мухбирига кўра, Нора Давлетовна билан бирга яна олти нафар тиббиёт ходими, жумладан айни муассаса ҳисобчиси, тиббиёт комиссияси бошлиғи ва Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош врачи олиб кетилган. Кейинроқ Элтузга етиб келган маълумотларга кўра Султанова Нора Давлетовна ва қолган ходимлар ҳеч нарса бўлмагандак ишга ўз авто уловларида чиқишди, дея хабар бермоқда Элтуз мобил мухбири.
+++
Қашқадарё вилоят Нишон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчилари шанба якшанба кунлари пахта теримига чиқарилди. «Таълим сифатининг йўқлигига бешикдан қабргача мажбурий меҳнат қилиш сабаб бўлмоқда. Россияга арзон ишчи кучи, мигрантлар тайёрлаб бериш амалиётими бу? Муттасадилар муносабат билдирсин» дея ёзади 17-октябр куни пахта далаларига болалар меҳнатга жалб этилганини тасдиқлаб,  Элтузга фото ва видеолар жўнатган нишонлик ватандош.
+++
Ҳукумат Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини тасдиқлади. Унга кўра, давлат хизматчиси ҳалол, камтар бўлиши, бировнинг манфаатини кўзлаб совға, фойда ва мукофот олмаслиги, хизмат харажатларини бировнинг ҳисобидан амалга оширмаслиги, тармоқларда сўкинмаслиги, уруғ-аймоқчиликка йўл қўймаслиги, лозим. Давлат хизматчилари этикасини бузган ходимларга интизомий жазо қўлланилиши, огоҳлантирилиши, танбеҳ берилиши мумкин.
+++
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Қоровул қўшинларида ишлайдиган уч зобит Чирчиқда банкоматни ўмараëтиб қўлга тушди. Қоровуллар қамоқда. Банкомат Чирчиқда.
+++
Европада ноқонуний одам ташиш билан шуғулланган ўнлаб ўзбекистонлик ушланди. Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари фуқароларини Шенген давлатлари ҳудудига ноқонуний киритиш билан шуғулланган ўзбекистонликлар қамоққа олинган. Элтуз манбаларига кўра, Чехия ва Германия полициялари қўшма амалиёт ўтказиб ўтган бир неча ой ичида визаси бўлмаган одамларни Европа Иттифоқи ҳудудларига ташиш билан шуғулланган 30 га яқин ўзбек таксичиси ушланган. Улардан камида саккиз нафарига қамоқ жазолари тайинланган, деди Элтуз манбаси.
Европада ишлаш ва яшаш ҳуқуқига эга бўлган ўзбек таксичилари Шенген визаси бўлмаган ўзбек ва МДҲ давлатлари фуқароларини мўмай пул эвазига Албания, Сербия, Черногория, Молдова ва бошқа давлатлардан асосан Чехия ва Германияга келтирганлар.
+++
Яна битта зомби мулла блогер қамағда. Милисани тутиб, орқасига жинсий алоқа қиламан, деб истак билдирган «блогер» ялиниб, кечирим сўраб, «туҳмат қилдим» деган бўлса ҳам, опкириб қўйилди. Зомби мулла қамоқда
+++
Наманган шаҳридаги 58 мактабда география ўқитувчиси ўқувчини калтаклади. Бу ҳолат акс этган видео ўтган ҳафта охирида телеграм тармоғида тарқалди. Халқ Таълими Вазирлиги матбуот котиби Рустамова хоним мактаб ўқувчисини уриб, қовурғасини синдирган ўқитувчини «ваҳший» деб ëзманглар деди. Тармоқ фойдаланувчилари эндиликда бу ўқитувчига нисбатан қандай ибора ишлатиш лозимлигини муҳокама қилишмоқда.
+++
Қирғизистонда баҳсли сув омборининг Ўзбекистонга берилиши юзасидан норозилик намойиши ўтказилмоқда. Спутник Қирғизистон нашри хабарига кўра акцияда депутатлар ва сиёсатчилар иштирок этмоқда.
Аввалроқ томонлар баҳсли участкаларни Қирғизистон,  Кампиробод сув омбори жойлашган ерларни эса Ўзбекистон олиши ҳақида келишиб олган эди.
Келишув кучга кириши учун президентларнинг имзолари ва ратификация қилиш тартиб-таомилларининг тугалланиши талаб қилинади.
+++
Россия армияси 17 октябрь куни эрталаб Киев, Днепропетровск ва Суми вилоятларини ўққа тутди. Россияликлар отган ракеталар душанба тонгида Украина пойтахтига ҳам келиб тушган, бундан ташқари, дрон ҳужумлари ҳам амалга оширилгани айтилмоқда. Киев ҳокими Виталий Кличко шаҳарликларни пана жойларда жон сақлашга чақирди.
+++
Россиянинг урушга жангари йиғаётган федерал ҳавфсизлик хизмати ва Вагнер ҳусусий ширкатининг икки нафар ходими Франциядан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда The Insider нашрига Gulagu.net лойиҳаси раҳбари Владимир Осечкин хабар берди.
Осечкиннинг сўзларига кўра, ҳозир улар Россиянинг ҳарбий жиноятларини фош қилишга ёрдам берадиган далиллар бўйича гувоҳлик бермоқда.
 Осечкиннинг айтишича, охирги ойларда бир нечта разведка ходими Россияни тарк этиб, бошпана сўрашга муваффақ бўлган.
+++
Москвадаги Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) талабаларидан урушга сафарбар қилинган аскарларга гуманитар ёрдам йиғиш сўралган. Бу ҳақда “Сота” нашри талабалардан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
Хайрия ёрдами уюштирувчилар талабалардан пул сўралмаётганини, гигиеник воситалар ва дори-дармон олиб келинса, кифоя эканини айтишган.
+++
Россиянинг Украина чегарасига яқин жойлашган Белгород шаҳрида подстанцияга бомба тушиб, шаҳар жанубида чироқ ўчиб қолди.
+++
Эрон Россияга яқин масофага учадиган «Фотиҳ-110» ва «Зулфиқор» баллистик ракеталарини беришни режаламоқда. Бу ҳақда Washington Post нашри ўз манбаларидан олинган маълумот асосида хабар қилди. Fateh-110 ракетаси 300 километргача, Zolfaghar эса 700 километргача масофага учиши мумкинлиги айтилмоқда. Аввалроқ Теҳрон Москвага “Шаҳид” дронларини тақдим этгани хабар қилинган. Эрон расмийлари бу маълумотларни рад этиб келишади.
+++
Белгороддаги полигонда юз берган можарода рус жангчиларини отиб ташлаган шахслар Тожикистоннинг икки фуқароси экани айтилмоқда.
База телеграм канали хабарига кўра, Белгород вилоятидаги полигонда оммавий отишма содир этган кишиларнинг шахси аниқланган. Улар Тожикистоннинг икки фуқароси — 23 ёшли Раҳмонов Меҳроб ва 24 ёшли Эсхон Аминзодлар бўлган. Baza Эхсон Аминзоднинг суратини эълон қилди.
ASTRA  журналистлари Белгород вилоятидаги Солоти полигонида ярадор бўлган харбий аскардан интервью олди. Ҳавфсизлиги учун сир сақланаётган ҳарбий аскарга кўра жанжал. Айрим доғистонлик, азарбайжон ва адигей аскарларининг «бу бизнинг уруш эмас» деган иддиоларидан бошланган. Улар рапорт ёзиб хизматдан бўшашлари ҳақида талаб қўйишган. Подполковник Андрей Лапин, рота комондонидан бу хабарни олгандан кейин, ҳаммани йиғиб: «бу муқаддас ғазот» уруши қабилидаги гапларни айтганидан сўнг тўполон бошланган. Шу пайтда, бояги учта тожик йигити, қуролларини буриб ҳужумга ўта бошлашган. Биринчи навбатда подполковник Лапинни ер тишлатишган. У воқеа жойида тил тортмай ўлган. Кейин бошқа аскарларга қарата тартибсиз ўқ ёғдира бошлашган.
«Мен ўзим шахсан 29 та ўликни санадим. Подполковник Лапинни қўшиб санаганда 30 та. Тожик йигитларни ўлигини ҳисобга олмаганда, улар билан 32та» дейди ярадор рус аскари.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 январ 2016
Квартирада уч нафар ёш йигитлар бўлишган. Кадрда шунингдек, аёл ички либоси ва парик кийган, шунингдек юзига қуюқ упа-элик қилиб ...
20 сентябр 2015
“Ҳокимият томонидан ерим ноқонуний тортиб олиб қўйилди” деган шикоят билан ўтган йили Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи ...
7 март 2019
Эски чангаклар Ўзбекистондаги ислоҳотларга қандай тўсқинлик қилмоқда? Февралдаги бир янгилик Ўзбекистонни ларзага келтирди: бор-йўғи бир йил муқаддам Давлат хавфсизлик ...
22 март 2023
Салом қадрли мухлислар бугун 21 инчи март, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг  навбатдаги сонини тақдим этади. Ўзбекистонда Наврўз байрами нишонланмоқда. Бугун ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...